“ЯШИЛ МАКОН” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Президентимиз томонидан эълон қилинган "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳаси дастури доирасидаги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Лойиҳа доирасида юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Акция доирасидаги ушбу эзгу ишларда Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳам фаол қатнашиб, ташаббус кўрсатишмоқда.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирда иштирок этган бўлим ходимлари ташкилот биноси атрофидан ажратилган ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчаларини экишди, она табиатимизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек, бўлим ҳудудидаги мавжуд майдонларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш билан бир қаторда мавжуд дарахтларга шакл берилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Т.Бабаниязов, туман СЭО ва ЖС бўлими санитария шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶