12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 556

Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб “Долзарб 40 кун” умумхалқ акцияси давом этмоқда. Жорий йилнинг 28 июлидан 6 сентябрига қадар ўтказиладиган мазкур ташаббус доирасида ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-тозалаш ишларини кучайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли амалий тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилаётган ушбу эзгу ташаббуслар Амударё туманида ҳам қизғин паллага кирган. Туманнинг барча ҳудудларида кўчалар, маҳаллалар, жамоат масканлари, таълим муассасалари ва ташкилотлар атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Ободонлаштириш тадбирлари нафақат ҳудудлар қиёфасини янада чиройли ва файзли этишга, балки аҳоли учун соғлом, озода ва қулай яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда. Тозалик ва тартиб-интизомни таъминлаш, дарахт ва манзарали буталарни парваришлаш, суғориш тармоқларини тартибга келтириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш каби ишлар изчил ташкил этилаётгани туманнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишини таъминламоқда.

Мазкур тадбирларда Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Бўлим ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳашар тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиб, бино атрофи ва ёндош ҳудудларни тартибга келтирмоқдалар. Ариқ ва зовурлар лойқа ҳамда чиқиндилардан тозаланиб, бегона ўтлар ўриб ташланмоқда, ҳудудлар ободонлаштирилиб, озода ва кўркам масканга айлантирилмоқда. Бундай амалий ишлар санитария ҳолатини яхшилаш билан бирга, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ва экологик муҳитни асрашга ҳам хизмат қилмоқда.

Шунингдек, туман Спорт бўлими ҳамда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳам умумхалқ ободонлаштириш тадбирларида фаол қатнашмоқда. Улар ҳудудларни тозалаш, яшил майдонларни парваришлаш, дарахт кўчатларини экиш ва мавжуд кўкаламзор ҳудудларни асраб-авайлаш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Турли соҳа вакилларининг ҳамжиҳатликда олиб бораётган саъй-ҳаракатлари туманда бунёдкорлик муҳитини янада мустаҳкамлаб, аҳолининг экологик масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай умумхалқ ҳашарлари инсонларда она табиатга меҳр-муҳаббат, Ватанга дахлдорлик ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш туйғуларини янада кучайтиради. Зеро, озода ва обод маҳалла, покиза кўча ҳамда яшил ҳудудлар — соғлом турмуш тарзи, қулай ҳаёт ва фаровон келажакнинг муҳим омилидир.

Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Амударё туманининг янада чирой очишига, аҳоли кайфиятининг кўтарилишига ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. “Долзарб 40 кун” акцияси доирасидаги эзгу ташаббуслар келгусида ҳам изчил давом этиб, туманнинг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир кўчаси ва ҳар бир маскани янада обод, файзли ҳамда яшаш учун қулай ҳудудга айланишига хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026