15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 09:28
Жамият 👁 313

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, юртимизда ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари тадбиркорлар ихтиёрига ўтказилади. Бу борада жорий йилнинг апрель ойида Президентимизнинг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, қиш фасли яқинлашаётган айни кунларда унинг ижросини таъминлашга қаратилган амалий ишлар янада долзарб тус олган.

11 ноябрь куни Амударё туманидаги 38-сонли мактабнинг мажлислар залида ҳам айнан шу масалалар, Президент Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда туман Молия бўлими бошлиғи Жавлон Жумамуродов, Мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг эксплуатация хизмати раҳбари Икром Саидов, “JKB ENERGY NUKUS GROUP” масъулияти чекланган жамиятига қарашли фирма раҳбари, Туркия мамлакати тадбиркори Дурри Бурун ва бошқалар қатнашишди.

Йиғилишда масъуллар Президентимиз хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини янгилаш ва бошқариш бўйича Андижон тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш топшириғини бергани, бунда иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга берилиши ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олиниши, бу борадаги Президент Қарорига кўра лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгани хусусида батафсил маълумотлар беришди. Шунингдек, лойиҳа концепциялари тасдиқланган туманларда ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари бошлангани, ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган иситиш қозонлари ўрнатила бошлаганини айтиб ўтишди.

Таъкидланганидек, мазкур Қарор асосида Амударё туманида ҳам 125та ижтимоий соҳа объектлари билан давлат-хусусий шерикчилик асосида “JKB ENERGY NUKUS GROUP” масъулияти чекланган жамиятига қарашли фирма ўртасида битим имзоланган бўлиб, шундан 26та ижтимоий соҳа объектларини модернизация қилиш кўзда тутилган. Режага кўра, эндиликда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Бердақ оилавий шифокорлик пунктига 2 дона, 16та мактабгача таълим ташкилотига 53 дона ва 9та умумтаълим мактабига 34 дона, жами 89 дона Туркия давлатида ишлаб чиқарилган иситиш қозонлари ўрнатилади.

Туркия мамлакати тадбиркори Дурри Бурун туманда бугунги кунда 78 дона иситиш қозонлари олиб келингани, қолганлари ҳам белгиланган тартибда келтирилишини маълум қилди. Шунингдек, бугунги кунда 6 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари якунлангани, жами 18 дона иситиш қозонлари ўрнатилгани, айрим объектларда қозонхоналарнинг тайёр эмаслиги, қурилиш ишлари тугалланмагани сабабли қозонларни ўрнатиш, ишга тушириш имкони бўлмаганини ҳам айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида модернизация харажатлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 554 млн. 720 минг ажратилиши белгилангани, бугунги кунда тадбиркорнинг қурилиш фирмасига қурилиш харажатлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан аванс тариқасида 1 млрд. 307 млн. сўм, кўмир хариди учун 396 млн. сўм маблағ ажратилиб, молиялаштирилгани тўғрисида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, 125та ижтимоий соҳа объектларидан 99тасининг қозон ва қозонхоналарини куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтириш, уларни кўмир ёқилғилари билан тўлиқ таъминлаш борасидаги амалий ишлар жадал давом этаётгани билдирилди.

Йиғилишда Президентимизнинг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди ва бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019