30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 16:05
Жамият 👁 235

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА НАЗАРХОНЛИКЛАРГА ҲАВАС ҚИЛДИК

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА НАЗАРХОНЛИКЛАРГА ҲАВАС ҚИЛДИК

Амударё телевидениесининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятнинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш йўналишидаги “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасида 2023 йил бошидан бери туманимизнинг турли ҳудудларида ўнлаб учрашувлар, туманимиз ижодкорларининг янги китоблари тақдимотлари, ёшлар китобхонлигини ривожлантириш мақсадида китобхонлик кечалари, иншолар танловлари, “Китоблар карвони” тарзидаги кўчма кутубхоналар ташкил этилди. Ижтимоий шериклик асосида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирларга юзлаб ёшлар қамраб олиниб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга садоқат туйғусини шакллантириш, вояга етмаган ўсмир ёшларнинг ёт ғояларга берилиб кетишларининг олдини олиш борасида ибратли натижаларга эришаётган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари тажрибалари Амударё телевидениеси орқали кенг оммалаштириб борилаётгани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил, муқаддам судланган ва жиноят содир қилган шахслар билан ишлашишда қувонарли натижаларга эришаётган Назархон овул фуқаролар йиғинида бўлиб, ОФЙ масъуллари ва ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари раҳбарлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Назархон овулида 4481 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг этник таркибига кўра, асосий қисми қорақалпоқлар, ўзбек ва қозоқлардан иборат. Назархонликлар учун қўни-қўшни, маҳалладошларининг қайси миллатга мансублиги эмас, ўзаро меҳр-оқибати, одамийлик хислатлари муҳим. ОФЙ хотин-қизлар фаоли, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Гулжаҳон ҳожи Ибраимова таъбири билан айтганда “Назархон эли бир бош, бир тана, уларнинг орзу-ниятлари ҳам битта!” Буни биз овул масъулларининггина эмас, балки жами назархонликларнинг ўзаро ҳамжиҳат ва ҳамкорлигида яққол кўриб, ҳис этдик. Айниқса, мактаб – маҳалла – оила ҳамкорлиги асосида амалга оширилаётган ибратли ишлар туфайли сўнгги йилларда ҳудуд ёшлари ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари умуман содир этилмади. Жиноятга мойил, муқаддам судланган, пробация таркибидаги рўйхатда турувчи ёшлар йўқ. Ҳудуд бўйича профилактика инспектори Жангабой Шомуродов назархонликларнинг фарзандлари таълим-тарбия олаётган 3-, 58-, 66-сонли умумтаълим мактабларида тез-тез бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказишдан ташқари, уларнинг мактаб таълимидан бўш вақтларида ўзлари учун фойдали машғулотлар билан шуғулланишлари учун шароит яратади. Футбол, баскетбол, волейбол спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этиб, 3-сонли мактаб кутубхоначиси Тазахан Қидирниязова билан ҳамкорликда китобхон ёшлар билан мулоқот тадбирларини ўтказади.

Биз ижодий жамоамиз билан овулда бўлганимизда Назархон ОФЙ масъуллари, 3-сонли умумтаълим мактаби педагогика жамоаси ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасидаги самимий мулоқот тадбирини ташкил этдик. Тадбир ҳақиқатан ҳам самимий ва ошкора мулоқот тарзида ўтди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулчеҳра Алламбекова мактаб – маҳалла – оила ҳамкорлиги туфайли эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритиб, ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясидаги муҳим аҳамияти хусусида батафсил тўхталди ва бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилаётган ютуқларда ижтимоий шерикликнинг ўрни катталигини қайд этди.

Дарвоқе, мазкур мактаб Амударё туманининг энг чекка ҳудудида жойлашган бўлишига қарамай, педагогика жамоаси ва ўқувчилар жамоаси ўзларининг ижтимоий фаоллиги билан ажралиб туришади. 624 ўқувчи-ўринга эга муассасада айни пайтда 670 нафар назархонлик болалар таълим-тарбия олишади. 70 нафар педагог ходимнинг 4 нафари олий, 11 нафари биринчи, 28 нафари иккинчи тоифага, қолганлари эса махсус мутахассисликка эга фан ўқитувчиларидир. Фанлар бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, она тили ва адабиёт, биология, инглиз тили ва математика фанлари ўқитувчиларининг шахсий ташаббуслари билан мазкур фанлар чуқурлаштирилиб ўқитилади. Натижада мактаб ўқувчиларининг фанлар олимпиадаси баҳсларида юқори натижаларга эришиши таъминланмоқда. 2022-2023 ўқув йилида мактаб битирувчиларининг салкам 50 фоизи ОТМлар талабалари бўлишди.

Беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирлар янада самарали 2022-2023 ўқув йилида мактабнинг “Ёш қаламкашлар” тўгараги аъзолари Муҳаббат Ўринбосарова ва Навбаҳор Сарсенбоеваларнинг илк шеърлар тўпламлари нашр этилди. Нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар эришаётган ютуқлар ҳам қувонарли. Мактабнинг ёш ўқитувчиси Лиза Байниязова “Китобхон оила” танлови совриндори бўлди. Мактаб кутубхонаси мудираси Тазахан Қидирниязова эса ўзининг ибратли ишлари туфайли халқаро миқёсдаги “Лидеры СНГ” кўкрак нишони соҳибаси ва “Йил аёли” кўрик-танловининг Амударё туман ғолиби бўлди. Ана шундай маънавиятга ошна, маърифатли ўқитувчилар таълим-тарбиясини олаётган ўқувчи-ёшлар орасида сабабсиз дарс қолдириш, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят қилишга мойиллик бўлиши мумкинми? Асло!

Тадбирда ўз фикрлари билан иштирок этган Назархон ОФЙ хотин-қизлар фаоли Гулжаҳон ҳожи Ибраимова, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Жулдуз Турғанбоева, Назархон ОФЙ ёшлар етакчиси Фарҳод Отажонов, мактаб психологи Олмагул Бекмуратовалар оилалардаги соғлом муҳит туфайли таълим-тарбия жараёнида самарали ютуқларга эришилаётганини алоҳида эътироф этдилар.

Хулоса шуки, Назархон овули ёшларининг ҳар томонлама етук ва маънавиятли ҳар қандай ёқимсиз иллатлардан холи вояга етишаётганига чин дилдан ҳавас қилдик. Кўнглимиздан кечган иқрорни эса сиз азизлар билан бирга баҳам кўришни лозим топдик: биз биргина 3-сонли мактаб билан Назархон ОФЙ масъуллари ва оилалар ҳамкорлигининг ижобий натижаларига гувоҳ бўлдик. Ваҳоланки, ҳудуддаги 58-, 66-сонли умумтаълим мактаблари билан бу каби ҳамкорлик янада самарали экинлигига асло шубҳа йўқ. Бу овулда оилалар нотинчлигига, ажрашишларга, эрта турмуш, қариндошлар никоҳи, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларга барҳам берилган ва бу жуда қувонарли, ҳавасга муносиб.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Равшан БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026