30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 16:06
Жамият 👁 214

Қорақалпоқ тили – қорақалпоқ халқининг миллий ғурури

Қорақалпоқ тили – қорақалпоқ халқининг миллий ғурури

Тил – ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

1989 йил 1 декабрь — Қорақалпоғистон тарихидаги муҳим саналардан биридир. Шу куни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган. Ҳар йили бу сана кенг нишонланиб келинади.

Ушбу сана муносабати билан 23 ноябрь куни Амударё туманидаги 76-сонли мактаб фаоллар залида “Ана тилим – миллий мақтанышым» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда мактабнинг устоз-мураббийлари ҳамда ўқувчилари, ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Дилфуза Якубова очиб берди ҳамда ўқувчиларни ушбу муҳим сана билан табриклади.

Таъкидланганидек, тил – бу халқнинг тарихини, маданий меросини, турмуш тарзини, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган бебаҳо хазинадир. Шу боис ҳам сўнгги йилларда юртимизда қорақалпоқ тилини асраб-авайлашга, уни янада бойитишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг мисоли тариқасида қорақалпоқ тилидаги янги дарсликлар ва қўлланмаларнинг, бадиий китобларнинг, монографияларнинг нашрдан чиқарилаётгани, мазкур тилни ривожлантиришга бағишланган илмий анжуманлар ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилаётгани, Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўргатишга ихтисослашган ижод мактабининг фаолияти йўлга қўйилганганини алоҳида қайд этиш зарур.

Шунингдек, лотин алифбосидаги «Қорақалпоқ тилининг орфографик луғати» чоп этилгани қорақалпоқ тилини ривожлантиришга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.

Мазкур тадбирда мактабнинг 5-, 6-, 7-синфлар ўқувчилари фаол қатнашдилар. Ўқувчилар томонидан қорақалпоқ тилида шеърлар ижро этилди, уни асраб-авайлаш билан боғлиқ мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ўқитувчилар қорақалпоқ тили неча асрлардан буён аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётгани, халқимизнинг ўзлигини намоён қилишида, Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тараққиётида, жамиятнинг ривожланишида муҳим ўрин эгаллаб келаётгани, унинг бебаҳо мерос, юртимиз тарихини, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва дастурларимизни ўзида мужассам этган бебаҳо хазина эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда юртимизда қорақалпоқ тили ва адабиётини янада ривожлантиришга қаратилган эътибор тобора кучайиб бораётгани, қорақалпоқ адабиёти вакилларининг ижод мактаблари ташкил этилиши қорақалпоқ тили ва адабиётининг бой хазинаси, нафосатини ёш авлод қалбига сингдиришда муҳим аҳамият касб этаётгани хусусида сўз юритилди.

«Ана тилим – миллий мақтанышым» деб номланган тадбир барча ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди. 5-, 8-синфлар ўқувчилари қорақалоқ адабиёти намуналаридан ажойиб шеърлар ҳамда куй-қўшиқлар ижро қилдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ҳамда байрамона тарзда ўтди.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026