14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:30
Адабиёт 👁 278

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабованинг “Қалб қўшиғи” номли янги китоби нашрдан чиқди

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабованинг “Қалб қўшиғи” номли янги китоби нашрдан чиқди

Ҳаётни дорилфунунга қиёслаймиз. Чунки инсон умр бўйи ана шу дорилфунун таҳсилини олади. Яхшилардан ибрат, синовлардан сабр-тоқат, олим-у фузалолар даврасидан интилувчанлик хислатларини “юқтиради” ва ана шу йўсинда тобланади инсон. Умрнинг ойдин манзиллари томон интилиб яшаш эса инсон учун ирсият. Кўнглига туккан ёруғ ниятлари рўёби учун ҳаётини бахш этиб яшайверади. Бу ёруғ ниятлар унга мангу ҳамроҳ. Агар инсон юрагида ана шу ёруғ ниятлар бўлмаганида эди, унинг умри ҳам ҳеч қандай маъно-мазмунга эга бўлмасди.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, айни пайтда Амударё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабованинг қўлига қалам тутқазиб, ижоддек машаққатли майдон сари ундаган куч ҳам ана шундай ёруғ ниятлар бўлса не ажаб!

Аслида Хонимжон Ражабова учун ижод машаққатини ҳис этмоқ  туйғуси бегона эмас. Унинг ўзи айтмоқчи, қўлига илк қалам ушлаб, қоғоз қоралай бошлаганида 12-13 яшар қизалоқ эди.

ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултети талабаси бўлган кезлари айни пайтда Ўзбекистон халқ шоири, таниқли шоирлар бўлиб етишган Сирожиддин Саййид, Мирзо Кенжабек каби курсдош дўстлари билан шеърий давраларда фаол иштирокчи бўлар эди.

Талабаликнинг олтинга тенг йилларида шаклланиб улгурган ижодкор Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий газетаси “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) саҳифалари орқали ўзининг лирик шеърлари, жўшқин публицистик мақолалари, қатра ва новеллалари, таржималари билан машъалдай порлади гўё.

Таҳририят муҳаррири, кейинчалик Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритиш асносида маълум фурсат қалбида алангаланиб турган ижод завқини бир четга суриб, эл-юрт, халқ манфаати йўлида фаолият юритган Хонимжон Ражабова ҳаётни, инсон манзараларини чуқур ўрганди. Идрокидаги ботиний ва зоҳирий туйғуларини гоҳ ошкор, гоҳ пинҳон асради. Баъзан жўшқин, баъзан бахшиёна тарзда мисраларга жо этди у бу туйғуларини. Ҳаёт деб аталган дорилфунун сабоқларидан ўзига хулосалар олди, ажиб ҳикматлар топди. Ва ўзи билган, англаган ҳаёт ҳикматларини азиз халқи билан бирга баҳам кўришга интилди. Пировардида кўнгилларни тебратувчи, инсонни ўйлашга, фикрлашга ундовчи ажиб бир шеърий гулдаста яралди.

Мен ойнинг қизиман,
Тунни ёритган.
Мен қуёш қизиман,
Тандир қизитган.
Оташ бўлиб ёндим
Эл дарди билан.
Барига гувоҳ у йилларим айтсин,
Йилнинг эркатойи – кунларим айтсин,
деб куйлади у эл-юрт манфаати йўлида, фидойи меҳнатлар билан кечган дамлари ҳақида.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли  шоир, таржимон ва публицист Янгибой Қўчқоров Хонимжон Ражабованинг 50 ёшлик юбилей  тантанасида сўзга чиқиб:

– Бутун вужуди билан Тўмарис, бутун вужудидан халқига, она Ватанига меҳр-муҳаббат ёғилиб турган менинг қадрдон опам, устозим Хонимжоннинг шеърияти, ҳаёти, қилаётган ишлари гўзал...

Менга таниш дўстим савол ташлайди,
Қандай бўлган экан гўзал Тўмарис.
Билсанг, Манғит элида яшайди асли,
Хонимжон исмли гўзал бир ворис.
деб ўз тилакларини билдирган эди.

Ҳақиқатан ҳам Хонимжон Ражабова давлат ишлари, оила ташвишлари, 6 нафар фарзандлар тарбиясидан ортиб, баъзан сафарларда, баъзан халқ хизматида, узун тунлари бешик устига эгилган ҳолатда бири-биридан ҳикматли, жозибали ашъорлар битди. Турмушнинг залворли муштларига, ҳаёт синовларига жўшқин шеърияти билан қалқон бўлди у.

Бошимдан не ўтганин,
Кўзимдан ёш тўкканим.
Ҳеч кимса кўрмаса ҳам,
Юлдуз кўрди, ой кўрди.
Дардларим юкин ўлчаб,
Гувоҳ коинот айтсин.

Ҳаётда нолишни ношукурлик, деб билган шоира ўзи чеккан ғам-у ҳасратларни ҳам бахшиёна, халқона сатрлар ифорига ўраб халқига ҳадя этаётир. Кўнглида ўтаётган умр лаҳзаларидан чексиз қониқиш ҳиссини туйган шоира ҳаёт машаққатларидан ҳам ажиб маъно-мазмунлар, моҳиятлар топиб ижод этгани ва ана шу ижод завқи оғушида яшагани учун ҳам ўз бошидан кечган дардли онларни нолиш ила тилга олишдан йироқ, матонатли. Баъзи ижодкорларга ўхшаб “мен бундай азоб чекдим, ғамларим бунча тоғ бўлди”, қабилида кўнгил дардларини тўкиб солаётгани йўқ. Балки сабр-тоқатга ошна яшаб ўтган умр йўлларидан чиқарган сабоқлари туфайли етган бахтиёр дамлари учун “бугунги бахти хақида  ҳаққа минг сано айтган кунларига” ҳам шукроналар айтаётир.

Ҳаёт синовларини мардона енгиб яшамоқ бахти ҳам шоира опамизга хос. Пайғамбар ёшидан ҳатлаб, улуғликка етишган Хонимжон Ражабова ўзи айтмоқчи, инсон “умрининг кузагида доноликка юз тутажагини”, бу дам унга чинакам етуклик ва улуғворлик бахш этганини таъкидларкан, яна шукроналар келтиради. Шоиранинг “Инсон умри” шеърида шундай сатрлар бор:

Умрин кузи келганида толиқди у,
Битта сўз кам, иккитаси оғир ботди.
“Қари” деган оғир дардга йўлиқди у,
 Меҳнатга ёр дамларини ҳам йўқотди.

Қиш қорлари юзларини чимчилади,
Олиб кетди кўзларидан равшанни ҳам,
Совуқ запти баданини қамчилади,
Ёмон кўриб қолди юмшоқ тўшакни ҳам...

Шеърнинг ҳар бир сатрида соҳир қалб иқрори бор. Қолаверса, ўткинчи бу дунёда умрнинг баҳори, ёз-у кузидан ҳам қиши қаттиқ ва синовли эканини ҳар лаҳзада ёдда тутиб яшашга давъат бор. Инсон умрига фаслларга қиёсан таъриф берган шоиранинг  кексалик – донолик деган фикрига қўшилмай иложингиз йўқ.

Хонимжон Ражабова бутун умр ўзи севган халққа интилиб, халқ орасида яшаётган ижодкор сифатида ўзини ўзи таҳрир қилишдан, камчиликларини қалбан ҳис этиб,  таҳлилий хулосалар чиқариб яшашдан асло чарчамайдилар. Айниқса, онага эҳтиром бобида шоиранинг ўз мардона сўзи бор:

Уйқусиз ўтказган битта тунининг,
Қарзини узолмай юрибман ҳамон.
Бошимда парвона ўтган кунининг,
Бадали бўйнимда, босади армон.

Армон юки оғир, босар беаёв,
Бедор бир тунингга етмайди умрим.

Ҳамон хотирангдан олиб куч, суёв,
Мен яшаб юрибман улуғлаб қадринг.

Қаранг, ўзи пир-у бадавлат она, қайнона, буви, ҳожи она бўлган шоира ҳамон дунёдан ўтиб кетган азиз инсони – онаси хотирасидан қувват олаётир.

Бу туйғу умумнинг юрагидаги оғриқли овунч, тоғдай суянч, куч ва ирода. Одамзотга хос бу ажиб туйғу, агар инсон 100 ёшга кирган тақдирда ҳам унинг томирларида оққан қон каби мангу барҳаёт. Бу онага эҳтиромнинг шоирона  ифодаси.

Хонимжон Ражабова шеърияти ўзига хос, муҳими, ифорли, қалбларни тебратгудай хуш насимли шеърият. Унинг “Савоб”, “Юраккинам”, “Туш”, “Куз хаёллари”, “Ҳақ йўли”, “Фарзандларимга мактуб”, “Фарзандларимдан мактуб”, “Дунё”, “Элнинг номус-ори йигитлар”, “Омон бўлсин йигитлар” каби шеърларида нафақат шоиранинг, балки умумнинг кўнглидаги ёруғ ниятларга ошна бўласиз. Шеърдан шеърга ўтганингиз сари кўнглингиз тозаради, сизга таскин берувчи бир ибора тилингизга кўчади:

– Тўғри айтадилар, ҳаммаси ҳақиқат, шундай яшаш керак аслида!.

Ҳа, азизлар, соҳир қалбдан сизиб чиққан соҳир сатрлар мисли ҳикматлар хазинаси каби кўнглингизга таскин, хотиржамлик бахш этади. Билмадим, мен Хонимжон Ражабова самимият билан қўлимга тутқазгани – “Қалб қўшиғи” китобини ўқиб, қалбимда ана шундай хотиржамликни ҳис этдим. Опамизнинг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти” нашриётида чоп этилган кўнгил битиклари китоб жавонингизга зийнат ва нур бағишлайди. Зеро, улуғ устозимиз А.Орипов таъкидлаганларидай: “қалбларни ўз мусиқий оҳанги билан тебратмаган шеърият ёлғондир”.  Хонимжон Ражабова шеъриятидаги мусиқий оҳанг ҳар бир қалбни забт этишига ишонаман.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019