15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:43
Жамият 👁 175

“МЕҲР ҲАРАКАТИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЮРТДОШЛАРИМИЗГА МАДАД БЎЛАЁТИР

“МЕҲР ҲАРАКАТИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЮРТДОШЛАРИМИЗГА МАДАД БЎЛАЁТИР

Халқимиз азал-азалдан шу она заминимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, муҳтожларни қўллаб-қувватлашдек инсоний фазилатларни мўътабар санаб, бир-бири билан дўст-биродар бўлиб яшаб келган, зарурат туғилганда бир-бирига беғараз кўмак берган.
Асрлар оша яшаб келаётган бунингдек умрбоқий урф-одатларимиз, анъаналаримиз замирида аждодларимизнинг юксак ақл-закоси, чин мўминлиги акс этади ва авлодлардан авлодларга ўтиб келмоқда.
Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимиз ташаббусларига кўра халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаб, ижобий ҳал этиш, кўмак бериш  ва ҳар бир фуқаронинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказиб келинаётган “Меҳр ҳаракати” ҳам шароити оғир, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Маълумки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига нисбатан бизнинг ҳудудимизда қиш фасли совуқ ва узоқроқ давом этади. Бундай об-ҳаво шароитида кам таъминланган оилалар турмушида анча муаммолар юзага келади. Шундай дамларда “Меҳр ҳаракати” доирасида амалга ошириладиган тадбирларда камхарж оилаларга беминнат хайр-саховат кўрсатилиб, қўллаб-қувватланаётир. Бу кўнгилларга илиқлик, шукроналик бахш этади.
Шу йилнинг 9 декабрида Чойкўл овулидаги Дўстлик муқобил машина трактор  парки омборхонасида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова “Меҳр ҳаракати” доирасида туманимиз фермерларининг хайр-саховати ҳисобига жамғарилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эҳтиёжманд 78та оилаларга тарқатди. Туманимизнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, турмушида иқтисодий муаммоларга дуч келган оилалар вакиллари ун, мой, мош, гуруч, картошка, сабзи каби турли рўзғор эҳтиёжига зарур маҳсуолтларни олиб, туманимиз раҳбарларига, саҳоватпеша фермерларга миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек ҳаракат доирасида 105та оилага 42 тонна кўмир, 4 оилага суюлтирилган газ баллони, 2та оилага газ плитаси, 90та оилага иситиш печкалари, эҳтиёжманд оилаларнинг 120 нафар болаларига бошдан оёқ кийим-кечаклар ҳадя этилди.
Туманимизда “Меҳр ҳаракати” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Халқимизга хос бағрикенгликнинг бир ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисидан айрилган, қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга беғараз ёрдам берилиб, қишнинг аёзли кунларини талофатларсиз ўтказишларига имкон яратилмоқда.
Ҳаёт йўллари доимо бир текис бўлавермайди. Ҳеч ким мен ҳаётда доимо бахтиёр, фаровон яшайман, ҳеч кимга муҳтож бўлмайман, дея олмайди, тақдир ҳар кимни ҳар хил ҳар манзилда синайди. Шундай дамларда беғараз узатилган дўстона қўл кишига мадад, суянч бўлади. Халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат ва хайр-саховат каби урф-одатларимизнинг ҳаётбахшлиги ҳам шундандир.


Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019