30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 14:45
Жамият 👁 218

ЭКОЛОГИК ҲОЛАТНИ ЯХШИЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

ЭКОЛОГИК ҲОЛАТНИ ЯХШИЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Конституциянинг 49-моддасидан.

Ҳозирги даврда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири – экология муаммосидир. Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 7 млн. киши ҳаво ифлослиги таъсиридан вафот этмоқда, унумдор ерлар чўлларга айланмоқда.

Экология муаммоси бутун дунё мамлакатлари аҳолисини ташвишга солаётган бир даврда бизнинг юртимиз ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ давлатимизнинг фуқаролар фаровон ва юқори қадр-қимматга эга ҳаётий муҳитда яшашига эришиш борасида изчил чора-тадбирлар олиб бораётганлиги қувонарли ҳолдир. Бу Асосий Қонунимиз – Конституциямизнинг 49-моддасида ҳам ўз ифодасини топган. Ушбу моддада “Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга” деб белгиланган. Шунингдек, давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

Бу борада туманимизда ҳам тизимли ишлар амалга оширилаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Амударё тумани бўлими томонидан 2023 йилнинг 11 ойи давомида туманимиз ҳудудида табиатга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ноқонуний чиқинди ташлаб, атроф-муҳитни ифлослантираётган, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун-қоидалар талабларига риоя қилмасдан ичимлик ва оқава сувларнинг ифлосланишига йўл қўйиш ҳолатлари назоратга олиниб, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга чоралар кўрилди. Шунингдек, йиғилиб қолган чиқиндилар, ўсимлик қолдиқлари ва хазонларни ёқиб юбориб, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига йўл қўяётган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантиришлар берилди, экологик назорат тадбирлари давомида ЎЗР МЖтКнинг белгиланган моддаларига асосан атроф-муҳит ифлосланишига йўл қўйиш бўйича жами 125та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва 335 319 000 сўм миқдорида жарималар ундирилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарорларига асосан атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар ташлагани учун 157та корхона ва ташкилотларга жами 211 359 174 сўм компенсация тўлами ҳисобланиб, давлат  ҳисобига ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да кўчат экишни самарали ташкил этиш юзасидан туманимизда ҳам чора-тадбирлар белгиланиб, 2023 йил куз мавсумида 489500 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ва қаламчаларини экиш режалаштирилган эди. Ушбу дарахт кўчатлари ва қаламчалар туманимиздаги барча корхона ва ташкилотлар, овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий бинолари атрофларига, автомобиль йўллари бўйларига экилди.

 Она табиатимизни асраш, унинг мусаффолигини сақлаш борасида амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар келгусида ўзининг ижобий самараларини беради, албатта.

Нурбек УЗОҚБОЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Амударё туман бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026