30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 14:36
Жамият 👁 249

“Долзарб 40 кунлик” доирасида махсус профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

“Долзарб 40 кунлик” доирасида махсус профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида ҳудудларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Амударё туманида ҳам “Долзарб 40 кунлик” доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар, айниқса, тунги вақтда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида тунги профилактик тадбири ўтказилди.

Навбатдаги шундай тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Азиз Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов, солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳудудларда тунги хизматга жалб этилган ходимларга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар юклатилди.

 “Долзарб – 40 кунлик” доирасидаги тадбирлар давомида туман ҳудудида барча йўналишларда профилактик тадбирлар амалга оширилиб, тунги вақтда мақсадсиз ва назоратсиз юрган вояга етмаган фуқаролар, хотин-қизлар ҳамда шубҳали шахслар, шунингдек қўпол турдаги қоидабузарлик содир этган ҳаракат иштирокчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, "қизил" тоифага кирувчи маҳаллаларда назорат кучайтирилиб, ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари билан бир қаторда транспорт воситалари ҳам кўздан кечилмоқда.

Шу пайтгача “Долзарб -40 кунлик” тадбирлари доирасида олиб борилаётган тезкор қидирувлар давомида 2 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 2та очилмай қолган жиноят фош этилди.

Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўналишида ҳуқуқбузарлик содир этган 54 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бугунги кунгача ўтказилган тунги рейд тадбирлари давомида маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ ҳолатлар 19тани ташкил қилади. Тадбир бошидан буён жами 51 нафар шахслар содир қилган ҳуқуқбузарликлари учун профилактик ҳисобга олинган. Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида спиртли ичимликка ружу қўйган 7 нафар шахслар мажбурий даволаниш муассасаларига ётқизилган. Шунингдек, маъмурий назоратда турган ҳамда илгари судланган 53 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ 15та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 78 нафар ҳайдовчининг транспорт воситалари жарима майдонларига олиб кирилган.

Содир этилган жиноятлар юзасидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, транспорт йўлларида турли хавфли ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш, аҳолининг тинчлик-осойишталигини сақлашда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026