30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 14:46
Жамият 👁 263

КОНСТИТУЦИЯ БЕРГАН БАХТ

КОНСТИТУЦИЯ БЕРГАН БАХТ

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Конституциянинг 52-моддасидан.

Ўқитувчи бўлишни ният қилган инсон ўз зиммасига жамият ва давлатни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, ҳар томонлама соғлом, маънавий баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга меҳр-муҳаббатли инсонлар қилиб тарбиялашдек юксак масъулиятни олади.

Амударё тумандаги 30-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умидахон Раҳимбоева умумтаълим мактабини тугатиб, ўқитувчи бўлишни ният қилганида, кейинчалик Қорақалпоқ Давлат Университетининг филология ва тилларни ўқитиш факультетида таҳсил олган кезларида ҳам ўқитувчи зиммасидаги ана шу юксак масъулият залворини қайта-қайта, юрагидан ҳис этди. Умидахоннинг талабалик даври 2013-2017 йилларга, талаба-ёшлар, ҳатто профессор-ўқитувчилар учун ҳам пахта яганасига чиқиш, пахта терими-ю, адоғи кўринмайдиган турли хил шанбаликлар тарзидаги мажбурий меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ ишлар авж олган даврга тўғри келди.

Ҳақиқатан ҳам ўша йиллари талаба-ёшлар билан ўқитувчилар жалб этилмаган соҳанинг ўзи йўқ эди. Ободонлаштириш ишлари, аҳолини рўйхатга олиш, пахта яганалаш, чопиқ қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, чилпиш, пахта териш, турли тадбирларда зални тўлдириш, ҳатто намунали уйлар қурилишига ҳашарга чиқиш, ... каби саноғига етиб бўлмайдиган “вазифалар”ни бажаришарди ўқитувчилар.

Умидахон бундайин “вазифалар”нинг талабаликда минг машаққатини чеккани учунми, айни пайтда ўқитувчи обрўсига, шаънига ҳурматсизлик тарзидаги бу каби ҳатти-ҳаракатларга барҳам берилганидан мамнунлигини қувониб изоҳлайди:

– Ўқитувчи учун берилиб, чин дилдан ишлайдиган давр энди бошланди, – дейди у. – Янги таҳрирдаги Конституциямизда ўқитувчи мақоми тўғрисида давлат беқиёс ғамхўрлик кўрсатиши белгилаб қўйилган. Биз ўқитувчилар учун ана шу конституциявий кафолатдан ҳам юксак ғамхўрлик йўқ.

Дарвоқе, Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 52-моддасида ўқитувчи давлат ва жамиятни ривожлантирувчи буюк маънавият ва маърифат соҳиби сифатида эътироф этилиб, “... давлат уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши” белгилаб қўйилган.

Ана шу давлат ғамхўрлигидан баҳраманд фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар ёш авлод таълим ва тарбияси соҳасида қувонарли ютуқларга эришмоқдалар. Ўзининг педагогик фаолиятини бошлаганига энди 6 йил бўлган У.Раҳимбоева эришаётган ютуқлар, у амалга ошираётган ибратли ишлар ҳам ана шу ғамхўрликнинг самарасидир. Илк фаолиятини 2017 йилдан 30-сонли мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида ишлашдан бошлаган Умидахон  ўзининг изланувчанлиги, ташаббускор ва билимдонлиги билан касбдошларининг ҳурмат-эътиборини қозонди. 2020 йилда у Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш “Ўқиш саводхонлиги” йўналиши тренери, 2021 йилдан эса она тили ва адабиёт фани бўйича тренер-ўқитувчи мақомига эга бўлди. Шунингдек, 2022 йилда “Энг яхши она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг туман ва ҳудудий босқичлари ғолиби, “Ёш китобхон” танловининг энг ташаббускор, фаол иштирокчиси бўлди. Ўша йили “Ўзбек тилим – ифтихорим” эсселар танловида ўқувчиси, “Маънавиятли жамият – Учинчи Ренессанс пойдевори” эсселар танловида Умидахоннинг ўзи туман ва ҳудудий босқичлар ғолиблигини қўлга киритди. 2023 йил ҳам Умидага ўз билим ва салоҳиятини намойиш этиш учун имкониятлар йили бўлди. Ташаббускор ва изланувчан  педагог Халқ таълими вазири жамғармаси мукофоти соҳибаси бўлди. Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси марказий Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган “Нодираи давронлар” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида 2-ўринни эгаллади.

Умидахон, ўқитувчининг жамиятдаги мақоми юксак тутилиб, қадр-қиммати, обрў-эътибори ошиши, аввало унинг намунали меҳнат фаолиятининг маҳсули эканлигини чуқур англагани учун ҳам қисқа вақт ичида эл аро ҳурмат, эътибор топди, моҳир педагог сифатида шаклланди. Буларнинг барчаси Умидахон Раҳимбоевага Конституция берган имконият. Зеро, ўқитувчи учун эмин-эркин, ўқувчилари даврасида ўзининг севимли касбий фаолияти билан шуғулланишдан ҳам улуғроқ бахт йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026