15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 05:56
Жамият 👁 189

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАРАРИ ХУСУСИДА ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАРАРИ ХУСУСИДА ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда янги йил байрами яқинлашгани сари айрим тадбиркорлар томонидан божхона назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтган ҳолда ноқонуний равишда пиротехника воситаларини олиб кириш ва ушбу воситаларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилаётгани боис, жойларда айнан шундай вазиятларга йўл қўймаслик ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада ИИБнинг жамоат хавфсизлиги бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан таълим-тарбия муассасаларида, овул ва маҳаллаларда вояга етмаган ўсмир ёшлар иштирокида ўтказилаётган профилактик тадбирлар, “Осойишталик сабоқлари” мавзусидаги давра суҳбатлари, “Давомат”, “Хавфсиз тун”, “Тиғ” каби назорат тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай маънавий-маърифий профилактик тадбирлардан бири жорий йилнинг 13 декабрь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 38-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Унда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори Беҳзод Аллаберганов, Амударё тумани Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектор-психологи, лейтенант Х.Сафарбоев, Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи, капитан Д.Аминов, 38-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва мактабнинг 5-, 6-синфлар ўқувчилари иштирок этишди.

“Осойишталик сабоқлари” мавзусидаги мазкур тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Юсупова очди ва Янги йил байрами арафасида вояга етмаган ўсмир-ёшлар орасида пиротехника воситаларидан ўйин сифатида фойдаланиш ҳолатлари учраб туриши, бунинг натижасида кўплаб бахтсиз ҳодисалар юз бериши ҳақида тўхталиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир ота-онанинг, ўқитувчи ва ўқувчи-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, мактаб инспектор-психологи, капитан Д.Аминов “Мактабда ва мактабдан ташқарида вояга етмаганларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг пиротехника воситалари билан ўйнашларига йўл қўймаслик” мавзусида профилактик суҳбат ўтказди. Суҳбат жараёнида Д.Аминов вояга етмаганлар ва ўсмир-ёшлар ўртасида Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари назоратсизлик туфайли ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилаётгани, уларда пиротехник воситаларига қизиқиш ортиб бораётгани, натижада вояга етмаганларнинг ҳаёти учун хавфли ҳодисалар юз бераётганини ҳаётий мисоллар орқали сўзлаб берди. Ҳатто вояга етмаган ўсмир-ёшларнинг айнан шундай воситаларни ўйин қуролига айлантиришлари оқибатида кўплаб болалар жиддий жароҳатлар олиши натижасида умрбод ногирон бўлиб қолаётганлари, айрим ўсмир-ёшлар эса баъзи сохта тадбиркорлар воситачилигида пиротехника воситаларининг олди-сотдиси билан шуғулланаётганлари, бунинг оқибатида узрли сабабларсиз дарс қолдириш ҳолатлари ҳам содир бўлаётганини мисоллар тариқасида батафсил маълумотлар берди.

Тадбир давомида Амударё тумани Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор, психологи, лейтенант Х.Сафарбоев “маҳалла – мактаб – оила” ҳамкорлиги бу борада муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, вояга етмаганларни назоратсиз қолдирмаслик, ўткир тиғли кесувчи асбоблар, пиротехника воситаларидан мактабда ва мактабдан ташқари вақтларда ўйин восита сифатида фойдаланишларига йўл қўймаслик, ҳар қандай ёшдаги боланинг қўлида шу каби нарсалар пайдо бўлса, уни, албатта, олиб қўйиш ва хавфсизлик чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.

Дарвоқе, пиротехника воситалари, улар қандай шаклда бўлишдан қатъий назар, нафақат вояга етмаганлар, балки барча ёшдаги инсонлар ҳаёти учун хавфлидир. Бу ҳақда “Осойишталик сабоқлари”мавзусидаги тадбирда атрофлича сўз юритилиб, тадбир иштирокчилари бўлган 5-6-синфлар ўқувчиларига масъуллар томонидан ҳаётий мисоллар орқали зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, пиротехника воситаларининг инсон саломатлиги, ҳаёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши хусусидаги видеороликлар намойиш этилди. Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига масъуллар ҳаётий мисоллар орқали тегишли жавоблар бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019