30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 14:46
Жамият 👁 395

Поччасини пичоқлаган амударёлик фуқаро 7 йилга қамалди

Поччасини пичоқлаган амударёлик фуқаро 7 йилга қамалди

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар билан халқ ўртасидаги буюрократик тўсиқларга барҳам берилаётгани бугун ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Кўплаб жиноий, маъмурий ишлар бевосита халқ вакиллари иштирокида, очиқ, холис ва шаффофлик тамойили асосида кўриб чиқилаётгани боис, халқимизнинг суд идораларига ишончи тобора ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 11 декабрь санасида Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби биносида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси ҳам иштирокчилар томонидан холислик, очиқлик ва ошкоралик асосида ўтказилгани қайд этилди.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Асқар Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Фазилат Юлдашева ва Фазилат Эшмановаларнинг котиблигида, давлат айбловчиси, Амударё туман прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаевлар ва судланувчининг адвокати Ўринбой Ўразметовлар иштирокида ўтган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” ва “л”, яъни қасддан баданга шикаст етказиш бандлари бўйича айбдор деб топилган шахс Маъмур Самандаров (исм-шарифлар ўзгартирилди)га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Очиқ сайёр суд мажлисида баён қилинишича, судланувчи Маъмур Самандаров ўзининг олдиндан мавжуд бўлган қасди, яъни 2023 йилнинг март ойида Амударё туманининг маҳаллаларидан бирида яшовчи туғишган опаси Гулсара Самандаровани турмуш ўртоғи Илҳом Жумабоев оилавий келишмовчиликлар туфайли уриб, тан-жароҳати етказгани сабабли, поччасидан қасд олиш мақсадида яшаш уйидан ошхона пичоғини олиб унинг уйига борган ва қайнисининг олдига чиқиб келган Илҳом Жумабоевнинг танасининг турли жойларига қўлидаги ошхона пичоғи билан бир неча марта уриб, қасддан тан-жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан қочиб, яширинган.

Илҳом Жумабоев туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 20 июнь кунги тиббий маълумотномасида жабрланувчи Илҳом Жумабоевга “кўкрак қафаси, қорин олд девори санчилган жароҳати, ўнг томон чов соҳаси санчилиб-кесилган жароҳати, иккала билаклари кўплаб санчилиб-кесилган жароҳатлари, посттравматик, постгеморрагик шок 2-3-даражаси” ташхиси қўйилган.

Жабрланувчи Илҳом Жумабоевга нисбатан тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг 330-сонли хулосасида, унга “ўнг елка, иккала билаклари, кўкрак қафаси ўнг томони, қорин олд девори ва чов сохаларида кўплаб санчилиб-кесилган жароҳатлари, жароҳатдан сўнг қон кетишдан кейинги шокнинг 2-3-даражаси, артериал босимнинг ва пульснинг пасайиши, ўнг билаги қўйиб юборувчи терисининг фалажи ва тан-жароҳатлари санчилиб кесувчи буюм, яъни пичоқ таъсирида етказилган жароҳатлар ташҳиси қўйилган. Барча ҳодиса тафсилотлари бир-бирининг вақтига тўғри келиши ҳамда етказилган жароҳатлар ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан-жароҳатлари гуруҳига кириши кўрсатилган.

Ошкоралик, очиқлик ва шаффофлик асосида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, тиббий экспертиза хулосалари ва судланувчи қаршисига тўпланган далиллар атрофлича муҳокама этилди.

Суд томонидан судланувчи Маъмур Самандаровга жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлганини, қилмишидан пушаймон бўлгани, ҳали ёш эканлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятда жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ, деб ҳисоблаб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Равшан БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026