30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 12:38
Жамият 👁 235

ЧОЙКЎЛЛИКЛАР ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА ЯКДИЛ

ЧОЙКЎЛЛИКЛАР ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА ЯКДИЛ

Амударё телевиденисининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосидаги “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – жамият пойдевори” грант лойиҳаси доирасида 2023 йил январь-декабрь ойлари давомида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Хусусан, ёшларни китобхонликка қизиқтириш орқали уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида “Мен ўқиган бадиий асар” видеороликлар танлови, “Мен севган бадиий асар қаҳрамони” иншолар танловлари, шунингдек ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, эрта турмуш қуриш, яқин қариндошлар билан тузиладиган никоҳ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий, тарбиявий мавзулардаги тадбирларга ва телекўрсатувларга туманнинг энг чекка ҳудудларидаги қишлоқлар ва маҳаллалар ёшлари ҳам кенг қамраб олинди. Эътиборлиси шундаки, лойиҳа координаторлари тумандаги деярли барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўплаб умумтаълим муассасаларида бўлишиб, лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида фаол иштирок этдилар.

Лойиҳа доирасидаги якуний тадбирлардан бири жорий йилнинг 22 декабрь санасида Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди. Унда ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологи, подполковник Улуғбек Йўлдошев, ҳудуд бўйича психолог-инспектор, лейтенант Ҳусниддин Сафарбоев, “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси ижодкорлари, ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари ўқитувчилари, ота-оналар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Аввало шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мазкур ОФЙда маҳалла – мактаб – оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Ҳудуддаги 22-сонли 42-сонли ва 59-сонли умумтаълим мактабларида фаолият олиб борувчи ота-оналар қўмитаси маслаҳат Кенгаши жамоат тузилмаси аъзолари ҳамда ОФЙ раиси Бегзод Айтеков, ҳоким ёрдамчиси Рустам Раҳимов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Азимжон Матюсупов, ёшлар етакчиси Хурсанд Шукурлаев ва хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муродбоеваларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли 2022-2023 ўқув йили давомида, шунингдек, 2023-2024 ўқув йилининг ўтган 4 ойида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва узрли сабабларсиз дарс қолдириш ҳолатлари умуман қайд этилмади. 2023 йилнинг бошидан то шу кунга қадар маҳалла – мактаб – оила ҳамкорлигига қатъий амал қилингани боис, учта тоифа – “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифадаги рўйхатга олинган ёшлар, айниқса, вояга етмаган 18 ёшгача бўлган ўсмирлар билан алоҳида профилактик суҳбатлар олиб борилди.

- Айни пайтда чойкўллик 14-30 ёш оралиғидаги ёшлар ва ўсмирларнинг 776 нафари “яшил”, 1176 нафари “сариқ”, 32 нафари “қизил” тоифалардаги рўйхатга киритилган, - дейди, ҳудуд бўйича Амударё тумани ички ишлар бўлимининг инспектор-психологи Ҳусниддин Сафарбоев. – 32 нафар “қизил” тоифадаги ёшлар доимий назоратимизда.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Чойкўл овулидаги 3-даражали “Замонавий мактаб” деб эътироф этилган 22-сонли умумтаълим мактабида бўлганимизда ҳақиқатан ҳам ОФЙ масъуллари, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг вояга етмаган ёшлар билан ишлашишда ўзига хос тажрибага эга эканлигига гувоҳ бўлдик. Мазкур мактаб ўқувчиларининг ўқувчилар қоидаларига қатъий амал қилиши, уларнинг юриш-туриши, фанларни ўзлаштиришлари, ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича иқтидорларини намоён этишларига алоҳида эътибор қаратилади. Таълим-тарбия ишларига масъул бўлган жами 63 нафар ўқитувчиларнинг 7 нафари олий, 58 нафари 1-тоифага, қолганлари эса махсус малакага эга фан ўқитувчилари ҳисобланади. Ўқитувчиларнинг ўз устларида доимий изланишлари, ўқувчиларга билим асосларини замонавий инновацион педтехнологиялар асосида ўргатишлари боис, 2022-2023 ўқув йилида 44 нафар мактаб битирувчиларининг 32 нафари турли ОТМлар талабалари бўлишди ва бу бўйича кўрсаткич 72 фоизни ташкил этди. 2023-2024 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган 5 нафар ўқувчи-ёшлар фанлар олимпиадасининг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этишди.

- Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига, уларнинг турли ёт ғоялар оқимига кириб кетишларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли ўсмир-ёшлар орасида интизомсизлик, узрсиз сабабларга кўра дарс қолдириш, тунги пайтларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юриш ҳолатлари умуман йўқ, - дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Икромжон Жангабоев.

Дарвоқе, маҳалла – мактаб – оила ҳамкорлигининг самарали йўлга қўйилгани, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шароитлар яратилган. Ўқувчи-ёшлар ҳудуд бўйича инспектор-психолог Ҳусниддин Сафарбоев, ёшлар етакчиси Хурсанд Шукуруллаев, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Азимжон Матюсуповлар томонидан ташкил этиладиган шашка-шахмат, волейбол, баскетбол, футбол мусобақаларида ҳамиша фаол. Ҳудуддаги учта умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб туриладиган ўртоқлик учрашувлари, турли байрам саналари муносабати билан бўладиган билимдонлар беллашувлари, “Заковат” интеллектуал ўйини вояга етмаганларнинг ҳар томонлама етук ва интилувчан, салоҳиятли ёшлар бўлиб вояга етишларида муҳим омил бўлмоқда.

“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она”, деган ҳикматга амал қилиш, вояга етмаган ўсмир-ёшлар тарбияси ва уларнинг билим асосларини чуқур эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши, уларнинг юриш-туриши, уяли алоқа воситаларидан фойдаланишларини назорат қилиш, китоб мутолаасига кенгроқ жалб этиш, чойкўлликлар учун ҳаётий қоидага айланиб бораётгани хусусида 22-сонли мактаб ўқитувчилари алоҳида сўз юритдилар. Айниқса, ОФЙ хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муродбоева, кўча бошчи онахонлардан Гулора Оллоёрова, 22-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Икромжон Жангабоевлар вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, узрсиз дарс қолдириш, тунги пайтларда компьютер ва биллиардхоналарда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юриш каби ҳолатларга барҳам берилгани ОФЙ масъуллари, таълим-тарбия муассасалари раҳбарияти ва ота-оналарнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари маҳсули натижаси эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Ҳақиқатан ҳам Чойкўл овули Манғит шаҳри атрофида, қолаверса, қардош Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудида, серқатнов гузар йўл бўйида жойлашган бўлишига қарамай, ҳудудда вояга етмаганлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий ҳолатга барҳам берилган. Юқорида қайд этганимиз, “қизил” тоифага киритилган 32 нафар ёшлар орасида ҳам вояга етмаган ўсмирлар йўқ. 32 нафар “қизил” тоифадаги рўйхатга киритилган ёшлар билан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар туфайли яқин вақт ичида ушбу тоифадаги рўйхатга ҳам барҳам берилиши кутилмоқда.

Биз ижодий жамоамиз билан чойкўлликлар ҳузуридан қайтарканмиз, бири-биридан обод ва файзли кўчалар, хонадонлар атрофида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари туфайли мўъжаз шаҳарча қиёфасига кирган овул ва унинг аҳил ва меҳр-оқибатли халқига ҳавас қилдик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026