30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 12:38
Жамият 👁 253

“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида Арнабўйи маҳалласида учрашув ўтказилди

“Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида Арнабўйи маҳалласида учрашув ўтказилди

Инсон зоти борки, болам деб яшайди ва ўз фарзандининг одобли, ақлли, билимдон ва соғлом бўлиб улғайишини истайди. Фан-техника жадал тараққий этиб бораётган ҳозирги даврда ёш авлод тарбияси алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг билим савиялари, касб-у ҳунарлари билан бир қаторда ахлоқий фазилатлари ҳам ўсиб бориши зарур. Ёш авлод таълим-тарбияси тўғрисида ғамхўрлик қилиш нафақат ҳукуматимизнинг ёки мактабларнинг вазифаси, балки, ҳар бир ота-онанинг, кенг жамоатчиликнинг ҳам вазифаси ҳамдир. Маҳаллада истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро ўша маҳаллада улғаяётган барча ёшлар учун ҳам масъулдир. Халқимизнинг “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақли бежиз айтилмаган.

Ёшлар – барчамизнинг келажагимиз. Уларга лоқайд қараб, ўз ҳолига ташлаб қўйиш – қандай кўнгилсизликларга сабаб бўлишини ҳаёт тажрибалари кўрсатди.

“Амударё телевидениеси” таҳририяти амалга ошираётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳасида ҳам ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш, уларни мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш назарда тутилган.

Шу йилнинг 28 декабрида таҳририят ходимлари “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида ёш авлодни ҳар томонлама етук, маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказиш, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманимизнинг Арнабўйи маҳалласида бўлдилар.

Маҳаллада 4350 нафар аҳоли истиқомат қилади, шунинг ярмидан ортиғини ёшлар ташкил этади. Ҳудудда 2та умумий ўрта таълим, 2та мактабгача таълим ташкилотларида ёшларга таълим-тарбия берилмоқда. Бу ишлар мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида асосида амалга оширилаяпти. Шунингдек, ёшларнинг одобли, ахлоқли, маънавий баркамол бўлиб вояга етишида кенг жамоатчилик улкан роль ўйнамоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар маҳалла фуқаролари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам кенг муҳокама этилди.

Тадбирда грант лойиҳаси ижрочиларидан бири Ойгул Ражабова, туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи инспектор-психологи Нодира Эрдошева, профилактика инспектори Даврон Каримов, йиғин масъуллари, фаол фуқаролари, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ойгул Ражабова, йиғиндаги ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозматов, Даврон Каримов, Нодира Эрдошевалар ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказишда қадимий урф-одатларимиз, анъаналаримизнинг тарбиявий аҳамиятидан кенг фойдаланиш, уларнинг тартиб интизомини қаттиқ назорат қилган ҳолда оиласига, маҳалладошига, юртига меҳрли, муносиб қилиб вояга етказиш лозимлиги хусусида гапирдилар. Маҳалла нуронийлари Йўлдош Човдирбоев, Ҳамро Исмоиловлар ҳам бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Маҳалла ҳам оила каби. Унинг тинч-тотувлиги, осойишталиги, ободлиги ҳар бир фуқарога боғлиқ. Демак, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод камоли ҳам бутун маҳаллага дахлдор вазифа бўлиб қолаверади.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026