30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 10:45
Жамият 👁 306

ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, зўравонликнинг ҳар қандай турларига кескин барҳам бериш, айниқса, жинсий зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тушунтириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада таълим-тарбия муассасаларида, маҳаллаларда, идора ва ташкилотларда ўтказилаётган ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва психологик суҳбатлар, семинар-тренинглар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 6 январь санасида Амударё тумани ММТБ тасарруфидаги 82-сонли мактабда бўлиб ўтган маънавий-маърифий, психологик семинар-тренинг ҳам хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ҳаётимизда баъзан учраб турадиган бу каби иллатларга кескин барҳам беришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда Амударё туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, хотин-қизларни реабилитация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Амударё намунали туманлараро Маркази директори Гавҳар Чимбайбоева, Амударё туман ММТБ мудири Ялғаш Шомуродов, ММТБ ташҳис Маркази услубчиси Нурбек Сейтбоев, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг амалиётчи-психологлари иштирок этдилар.

“ Тазйиқ ва зўравонликнинг турлари” мавзусидаги семинар-тренингда 84-сонли мактабнинг амалиётчи-психологи Нигора Сапарова, 27-сонли мактабнинг амалиётчи психологи Мавлуда Тўраева, 71-сонли, 12-сонли мактабларнинг амалиётчи-психологлари Шаҳноза Усмонова ҳамда Гулнора Шариповалар семинар-тренинг кун тартибидаги мавзу юзасидан илмий-амалий ва назарий машғулотлар олиб бордилар.

Хусусан, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, ушбу Қонундаги асосий тушунчалар, яъни зўравонликнинг турлари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар. Айниқса, жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, руҳий зўравонлик, тазйиқ бўйича зарур тушунчалар юзасидан бўлган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбир давомида тазйиқ ва зўравонликнинг, жинсий зўравонликнинг олдини олиш, жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши таъқиб этиш, жинсий зўрлаш ва унинг ёқимсиз оқибатлари, ёшлар тарбиясига салбий таъсири, аёл-қизларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш орқали уларнинг номусига, нафсониятига тегиш каби иллатларга барҳам бериш борасида фикр алмашувлар ҳам ўтказилди.

Иштирокчилар маъсулларга, семинар-тренинг машғулотларини олиб борган тренинг-психологларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга маъсуллар ҳаётий мисоллар асосида тегишли жавоблар беришди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026