30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:20
Жамият 👁 284

Бой овул маҳалласи профилактика инспекторининг ҳисоботи тингланди

Бой овул маҳалласи профилактика инспекторининг ҳисоботи тингланди

2024 йил 17 январь куни Амударё тумани Маданият марказида тумандаги Бой овул маҳалла фуқаролар йиғинининг профилактика инспектори, капитан Абай Тохтарбоев маҳалла фаоллари олдида ҳисобот берди.

Ҳисобот учрашувида тегишли соҳа мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 6 сентябрдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ўтказиладиган йиғилишда профилактика инспетори 2023 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 30 март кунги қўшма қарорига асосан, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла инспектори томонидан 42та ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар аниқланган ҳамда улар билан тушунтириш ишларини амалга оширган.

Маҳалла бешлиги билан ҳамкорликда ҳудудда бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, ҳудуддаги жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган нуқталар ва аҳоли гавжум жойларга, яъни Қиличбой ва Самарқанд кўчалари чорраҳасига, Тадбиркорлар кўчаси бўйида жойлашган “Юсуф Эшон бобо” жоме масжиди ёнига юқори сифатли видеокузатув камералари ўрнатилиб, маҳалла ҳудудига кириш ва чиқиш жойлари доимий назоратга олиш имконияти яратилган.

Ўғирлик жиноятининг олдини олиш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатувчи 5та савдо-сотиқ дўконлари ва 2та қаровсиз қолган уйлар қўриқлаш хизматига олинган.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 16-сонли мактабда доимий равишда “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилиб борилган ҳамда маҳалла ҳудудида 140та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, профилактик ҳисобга олинган 36 нафар шахслар билан доимий равишда профилактик ишлар амалга оширилган.

Маҳалла ҳудудидаги 3 нафар фуқаро Республика руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилган ва спиртли ичимликка ружу қўйган 3 нафар шахслар Республика Норкология диспансерига мажбурий ва ихтиёрий равишда даволанишга юборилган.

Йиғилишда профилактика инспектори ҳисоботидан кейин маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми тайинли иш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилаётганини ҳисобга олган ҳолда энг аввало, ишсизликка барҳам бериш, аҳолини фойдали меҳнат билан кўпроқ банд қилиш лозимлиги таъкидланди. Бу бўйича профилактика инспектори билан бирга ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари ҳам ҳамкорликда иш олиб боришлари лозимлиги қайд этилди.

Олиб борилган ишлар ва кўрилган тезкор чоралар натижасида 2023 йил якунига қадар маҳалла жиноятчилик даражаси юқори бўлган “қизил” тоифадан жиноятчилик нисбатан кам бўлган “сариқ” тоифага ўтказилган. Бунда албатта, профилактика инспекторининг маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари билан ҳамкорликдаги фаолиятининг аҳамияти катта. Профилактика инспекторининг ҳисоботини эшитиш чоғида ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

Шу билан бирга йиғилишда жойларда учраётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026