29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 03:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 291

2023-2024 йилларда туманда жами 100 км. узунликдаги ички хўжалик каналларини бетонлаштириш режалаштирилган

2023-2024 йилларда туманда жами 100 км. узунликдаги ички хўжалик каналларини бетонлаштириш режалаштирилган

Сўнгги йилларда ер юзида ҳароратнинг сезиларли даражада кўтарилиши натижасида абадий музликлар ҳажми камайиб бормоқда ва бу суғорма деҳқончилик билан шуғулланувчи давлатлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Марказий Осиё минтақаси давлатларини оқар сув билан таъминловчи Амударё ва Сирдарёнинг суви ҳам кескин камайиб, бу минтақа давлатлари, айниқса Ўзбекистон учун аср муаммосига айланиб улгурди. Глобал экологик муаммонинг айни пайтдаги энг мақбул ечими эса сувдан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишдир. Шу боис, мамлакатимиздаги барча асосий сув йўлларини қайта реконструкция қилиш ва бетонлаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига қарашли Амударё туман ирригация бўлими тумандаги сув истеъмолчиларини Республикалараро Амударё ирригация каналлари бошқармаси тизимининг Гурлан, Қиличбой, Қипчоқ, Басу тармоқлари ва Амударё дарёсида жойлашган насос станциялари орқали сув билан таъминлайди.

Айни пайтда Амударё туманидаги умумий суғориш майдони 39 минг 584 гектар бўлиб, туманда 296,6 км. узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 1342 км. ички хўжалик каналлари мавжуд.

Маълумки, тупроқ ўзанли суғориш тармоқларида сувнинг 30-35 фоизи йўқотилиши мутахассислар томонидан илмий исботланган. Каналларни бетонлаштириш орқалигина сув йўқотилишининг камайишига эришилади.

Шу сабабли Президентимиз томонидан 2023 йил 29 ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз ҳудудидаги каналларни бетонлаш бўйича “зарбдор йил” эълон қилиниб, йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши белгиланган эди.

Амударё туманида ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, каналларда сув йўқолишини камайтириш мақсадида 2023-2024 йилларда 100 км. узунликда ички хўжалик каналларини бетонлаштириш режалаштирилган. Шундан 21,8 км. узунликдаги каналлар кластер ташкилотлари томонидан, 78,2 км. узунликдаги каналлар тумандаги 110та фермер хўжаликлари томонидан бетонлаштирилади.

Натижада ички хўжалик каналларида сув йўқолиши камайишига эришилиб, йил давомида 21 миллион кубометр сув иқтисод қилинади. Айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қипчоқ овули ҳудудидаги “Абдурасул Ҳамкор” фермер хўжалигида 200 метр ички хўжалик каналига ҳашар йўли билан бетонит тоғ жинсини тўшаш бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинарга тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, жами 150 нафар ишчи ходимлар қатнашдилар.

Туман ирригация бўлими бошлиғи Шукрулло Юсупов семинар иштирокчиларига бентонит тоғ жинсини тўшашнинг афзалликлари бўйича зарур тушунчалар берди.

Шунингдек, семинарда ички сув йўлларини бетонлаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан фойдали томонлари хусусида ҳам тўхталиб, ҳар йилги мавсумда қайта-қайта қазув ишлари олиб бориш учун сарфланадиган маблағлар тежалишини, тежалган маблағ ҳисобига фермер хўжаликлари техника воситаларини янгилаш, зарур эҳтиёт қисмлари сотиб олиш имконига эга бўлишларини таъкидлади.

Семинар давомида соҳа мутахассислари ўзларининг қимматли масалаҳатларини бердилар.

Н.АБДУЛЛАЕВ, Амударё тумани ирригация бўлими бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026