12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 534

Оила — жамиятнинг мустаҳкам таянчи, инсон камолотининг бебаҳо маскани

Оила — жамиятнинг мустаҳкам таянчи, инсон камолотининг бебаҳо маскани

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Амударё туманида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу қутлуғ сана нафақат оиланинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, балки меҳр-оқибат, садоқат ва миллий қадриятларимиз улуғланган айёмга айланди.

Тадбирда туман нуронийлари, узоқ йиллар давомида аҳил ва намунали ҳаёт кечириб келаётган ибратли оилалар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Байрам давомида оилавий қадриятларни асраш, фарзанд тарбиясида ота-она масъулияти, маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш каби масалалар хусусида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.

Тадбирни Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаҳриддин Юсупов очиб берди. У ўз нутқида оила инсон ҳаётидаги энг муқаддас маскан, жамиятнинг энг мустаҳкам бўғини эканини алоҳида таъкидлади. Зеро, инсоннинг маънавий қиёфаси, ҳаётга бўлган муносабати, ватанпарварлик туйғуси аввало оилада шаклланади. Меҳр-муҳаббат, ҳурмат, оқибат ва тарбия ҳукм сурган хонадонда улғайган фарзанд эса келажакда жамиятнинг муносиб вакили бўлиб вояга етади.

Таъкидланганидек, оила — бу ижтимоий барқарорликнинг энг муҳим кафолатидир. Мустаҳкам оилаларда улғайган фарзандлар ҳаётда ўз йўлини топган, мақсадли, билимли, ватанпарвар ва маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етади. Бундай ёшлар эса жамиятнинг илмий, иқтисодий ва маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшади. Чунки ҳар қандай буюк жамиятнинг илдизи аввало соғлом ва аҳил оилаларга бориб тақалади.

Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сонли қарорига мувофиқ таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонини топшириш маросими билан давом этди. Амударё туманидан муносиб деб топилган 9 та намунали оилага мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Мазкур оилалар узоқ йиллик аҳил турмуши, фарзанд тарбиясидаги ибратли фаолияти, маҳалладаги фаоллиги, қўни-қўшничилик муносабатларидаги самимийлиги ҳамда ёш оилаларга намуна бўлиб келаётгани билан алоҳида эътироф этилди. Уларга кўкрак нишонлари билан бирга эсдалик совғалари топширилиб, жамият равнақига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда оилани қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом ва мустаҳкам оилаларни шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, оилаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Оила институтини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар, ижтимоий дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот ва учрашувлар жамият тараққиёти, юрт тинчлиги ҳамда халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Чунки мустаҳкам оила — тинч ва фаровон жамиятнинг таянчидир. Оиладаги аҳиллик ва тотувлик маҳалла осойишталигини, маҳалла осойишталиги эса юрт тараққиётини таъминлайди.

Дарҳақиқат, оилани мустаҳкам қиладиган энг катта куч — бу ўзаро ҳурмат, ишонч ва меҳрдир. Меҳрга асосланган хонадонда тарбия топган фарзанднинг қалбида Ватанга муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат туйғуси камол топади. Шу боис ҳам “Оила тинч — юрт тинч” деган ҳикмат бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, ижро этилган дилбар рақслар ва маданий чиқишлар байрамга янада файз ва кўтаринки руҳ бағишлади. Айниқса, оилавий қадриятларни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

Халқаро оила куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбир барчага бир ҳақиқатни яна бир бор эслатди: оила — инсоннинг энг катта бойлиги, ҳаётининг суянчи ва келажак пойдеворидир. Жамият тараққиёти, юрт тинчлиги ва миллат равнақи ҳам аввало соғлом, маънавий баркамол ва аҳил оилалардан бошланади. Шундай экан, оиладаги меҳр-оқибатни асраш, фарзандларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг шарафли ва муқаддас бурчимиздир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026