15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:07
Жамият 👁 210

2023 ЙИЛНИНГ МАШҲУР 7ТА ИЛМИЙ КАШФИЁТИ

2023 ЙИЛНИНГ МАШҲУР 7ТА ИЛМИЙ КАШФИЁТИ

Ана холос:  Уйғонган қадимий қурт

Олимлар 46 000 йил давомида ухлаб ётган нематода қуртини жонлантиришга муваффақ бўлишди. Бу биз билган энг узоқ уйқу даври! Олимлар шу пайтгача бор-йўғи 39 йил ухлаган мавжудотларни уйғотишга муваффақ бўлишган.

Бу кашфиёт бизга узоқ умр кўриш ва бундан 46 минг йил аввал нематода музлаб ухлаб қолган пайтда мавжуд бўлган дунёни ўрганиш имконини беради. Қизиғи шундаки, бу қурт Сибирдаги абадий музликларда топилган – бу биз мазкур ҳудуддаги қадимги ҳаёт ҳақида кўпроқ маълумот олишимиз мумкинлигини англатади.

Денгиз тубида янги экотизим

Олимлар сайёрамиздаги ҳаётни ўрганиш ва тушуниш учун янги имкониятлар яратиб, океан остида бутунлай янги дунёни кашф этдилар. Экотизим денгиз тубига чуқур шўнғийдиган робот туфайли кашф этилган. Тинч океани тубидаги гидротермал тешиклар остидан қуртлар, салянгозлар ва кимёсинтетик бактериялар топилган.

Ушбу кашфиёт денгиз ресурслари ва биологик хилма-хилликни сақлаш ва ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Ва бу инсоният сайёрамиз ҳақида қанчалик оз нарса билишини кўрсатиб, келгусида янада кўпроқ кашфиётлар қилишга илҳомлантиради.

Бир нечта муҳим янги дорилар

Россия олимлари анкилозан спондилитга қарши янги дори яратишди. Ушбу сурункали яллиғланиш ҳолати бел оғриғи ва прогрессив умуртқа қаттиқлик билан намоён бўлади. Кўпинча анкилозан спондилит жуда эртадан - 20-30 ёшда содир бўлади. Янги дори бундай беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

Бундан ташқари, ФДА (АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси) Альцгеймер касаллиги учун янги дорини тасдиқлади. Препарат когнитив функцияларни йўқотишни 27 фоизга тўхтатишга имкон беради, аммо мия шиши шаклида ён таъсирга ҳам эга. Ривожланган мамлакатларда Альцгеймер касаллиги ўлим сабаблари бўйича иккинчи ўринда туради, шунинг учун кўплаб ресурслар шифо топишга сарфланади. Янги дори ушбу нейродегенератив касалликни янада самарали даволашга умид беради.

Ўсимликларнинг қичқириғи

Олимлар ўсимликлар ўзини ёмон ҳис қилганда, масалан, уларда намлик етарли бўлмаса ёки аксинча, намлик ортиб кетиб, ўсимлик чиришни бошласа, товуш чиқариб, қичқиришини кашф қилдилар. Қичқириқ ультратовуш диапазонида эшитилади, шунинг учун биз уни эшита олмаймиз, лекин махсус қурилмалар эшита олади. Ҳайвонлар билан ҳам худди шундай ҳолат кузатилади. Балки гуллар ҳам ҳашаротлар билан гаплашар – улар нима ҳақида гаплашаётганини тасаввур қилинг!

Бу кашфиёт бизга нафақат ўсимлик дунёси ҳақида қизиқарли маълумот беради, балки ўсимликлар бу маълумотларни қандай узатиши ҳақида ҳам тасаввур уйғотади. Бу деҳқонлар меҳнатига ҳам таъсир кўрсатиб, етиштирилаётган экинларнинг ҳолатига ташхис қўйишга бошқачароқ назар ташлаш имконини яратади.

Гриппга қарши универсал эмлаш

Грипп – кенг тарқалган ва жуда хавфли вирус бўлиб, ҳар йили дунё бўй-лаб 250–650 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади. У тезда мутацияга учрайди, шунинг учун вакцина ҳар йили янгиланиши керак. Шу сабабли, бутун дунё олимлари универсал, яъни узоқ муддатли гриппга қарши эмлаш рецептини излаш устида узоқ вақтдан буён бош қотириб келадилар. 2023 йилда бунинг имконини берувчи биринчи жиддий сабаблар пайдо бўлди.

Айни пайтда Қўшма Штатларда бир нечта дорилар биринчи синовдан ўтказилмоқда. Миллий саломатлик институти яратган препарат устида 2-босқич тадқиқотлари ўтказилмоқда. Яъни, препаратнинг одамлар учун хавфсиз эканлиги текширилмоқда. Бу борада Modernaнинг мРНК технологиясига асосланган яна бир ишланмаси (бу технология ёрдамида биринчи Covid вакциналари яратилган) ҳам якунига етказилмоқда. Россия олимлари ҳам гриппга қарши ўз универсал дори воситаларини ишлаб чиқмоқдалар.

Келажак матоси:

у ташқи таъсир остида рангини ва шаклини ўзгартиради

Ватерлоу Университети олимлари бир вақтнинг ўзида шакли ва рангини ўзгартира  оладиган ақлли матони намойиш қилишди. Трансформация ташқи стимулларга – иссиқлик ва электр энергиясига жавобан содир бўлади.

Агар сиз матони фен ёки бошқа қурилма билан қиздирсангиз, у бинафша рангдан кўк рангга ўзгаради. Асосий қоида – 200Сдан  600Сгача бўлган ҳарорат оралиғини ушлаш. Акс ҳолда “сеҳр” содир бўлмайди.

Мато совиганда, у асл бинафша рангига қайтади. Ҳозирги бу вариант фақат иккита рангни ўзида намоён қилади, аммо кейинчалик палитрани кенгайтириш мумкин.

Микроблар паст ҳароратда пластмассани парчалаши аниқланди

Алп тоғлари ва Арктикада паст ҳароратларда пластмассани ютиб юбориши мумкин бўлган микроблар топилди. Бу полигонларда тўпланиб, жаҳон океанларини булғаётган пластик чиқиндиларни утилизация қилиш билан боғлиқ катта муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

30 даражадан юқори ҳароратларда пластмассани парчалаш қобилиятига эга бактериялар аллақачон маълум бўлган. Лекин уларни саноатда қўллаш учун жуда кўп энергия керак бўлади, бу эса қимматга тушади ва атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишига олиб келади.

Швейцариянинг WSL Федерал институти олимлари пластикни 15 даража Цельсийда парчалаши мумкин бўлган микроорганизмларни аниқладилар. Бу эса қайта ишлаш учун инқилобий ечим сифатида баҳоланмоқда.

Интернет материаллари асосида Робия Йўлдошева тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019