12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:44
Сиёсат 👁 1,086

АМУДАРЁДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ “ЭЪТИРОФ–2025” МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

АМУДАРЁДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ “ЭЪТИРОФ–2025” МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ҳар бир йил тарих саҳифаларига ўзининг бетакрор воқеалари, улкан бунёдкорлик ишлари ва эришилган ютуқлари билан муҳрланади. 2025 йил ҳам Амударё тумани ҳаётида тараққиёт, янгиланиш ва инсон манфаатлари устувор бўлган йил сифатида ўчмас из қолдирди. Тугаб бораётган йил мобайнида туманда амалга оширилган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, инфратузилмани яхшилашга қаратилган лойиҳалар аҳоли турмуш даражасини сезиларли оширишга хизмат қилди. Ана шу ютуқларнинг асосий ижодкорлари бўлган заҳматкаш инсонларни муносиб эътироф этиш, уларнинг меҳнатига чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдириш мақсадида Янги йил байрами арафасида “Эътироф–2025” тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Амударё тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу нуфузли тадбирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, фаол ёшлар, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган пешқадам ишчи-хизматчилар жам бўлдилар. Маросим шунчаки йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши эмас, балки инсон қадри улуғланган жамиятда ҳар бир ҳалол меҳнат, ҳар бир ташаббус давлат ва жамоатчилик эътиборидан четда қолмаслигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Тадбирни Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов очиб берди. У ўз нутқида якунланаётган 2025 йилда туман иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида рўй берган муҳим ўзгаришларга кенг тўхталиб ўтди. Хусусан, таълим соҳасида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани, замонавий ўқув хоналари, лабораториялар ташкил этилгани, ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар самара бераётгани таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва қамрови кенгайиб, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий шифокорлик марказлари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ер унумдорлигини ошириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу эса туман иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилди.

Инфратузилмани яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти тизимларини янгилаш, янги тураржой массивлари барпо этиш бўйича олиб борилган ишлар ҳам аҳолининг кундалик ҳаётида катта енгиллик яратди. Туман раҳбари ўз сўзида бундай натижалар рақамлар ёки ҳисоботлар билан эмас, балки одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар билан ўлчанишини алоҳида таъкидлади.

— Ҳар бир ютуқ ортида оддий инсонларнинг сидқидилдан қилинган меҳнати, масъулияти ва фидойилиги ётибди. Бугунги “Эътироф–2025” маросими ана шу меҳнат соҳибларига билдирилаётган халқимизнинг ва давлатимизнинг юксак миннатдорлигидир — деди туман ҳокими.

Маросимнинг энг ҳаяжонли ва унутилмас қисми — тақдирлаш жараёни бўлди. Саҳнага йил давомида ўз касбига садоқат билан ёндашиб, жамоатчилик орасида обрў-эътибор қозонган ўқитувчи ва шифокорлар, муҳандис ва қурувчилар, тадбиркор ва фермерлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таклиф этилди.

Тақдирланганларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мукофот соҳиблари ўз чиқишларида бундай эътибор ва ғамхўрлик улар учун катта масъулият эканини, келгусида янада самарали меҳнат қилиш, туман равнақига ҳисса қўшишга ундашини мамнуният билан қайд этдилар. Дарҳақиқат, меҳнат эътироф этилган жойда янги ташаббуслар, янги ғоялар вужудга келади.

Тадбирнинг бадиий қисми кечага алоҳида шукуҳ бағишлади. Туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган катта концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. Истеъдодли хонандалар ижросидаги Ватанни, меҳнатни, тинчлик ва бирдамликни улуғловчи қўшиқлар, рақс жамоаларининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

“Эътироф–2025” тантанали тақдилаш маросими яна бир бор шуни исботладики, Амударё туманида инсон омилига бўлган эътибор, меҳнаткашларга ҳурмат ва уларни рағбатлантириш давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият касб этмоқда. Бу тантана нафақат ўтган йил сарҳисоби, балки келаётган 2026 йил учун белгилаб олинган янги мақсадлар сари ташланган ишончли қадам бўлди.

Зеро, меҳнат қадрланган, инсон эъзозланган юртда тараққиёт бардавом бўлади. Амударёликлар янги йилни ана шундай юксак ишонч, бирдамлик ва катта мақсадлар билан қарши олмоқдалар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026