30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 10:46
Жамият 👁 297

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугунги кунда юртимизда келажак эгалари бўлган ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширилаётган ишларнинг чек-чегараси йўқ. Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзининг қобилияти, зеҳни, изланувчанлиги билан жамиятнинг ҳар жабҳасида тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларимиз сони кун сайин ошиб бормоқда.  

Мамлакатимиз бўйлаб ёшлар сиёсати энг устувор йўналишлардан бири сифатида қаралиб, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар жамият ҳаётининг энг асосий бўғини бўлган ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу борадаги давлат сиёсатини амалга оширишда сайёр қабуллар ва учрашувларнинг ҳам ўрни алоҳида.

Жорий йилнинг 30 январь санасида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов туманимиздаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашди. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 55-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мазкур учрашувда Ойбек, Гулзор ва Олмазор маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, учрашувда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи Шерзод Муродов, туман Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Сардор Исмоилов, овул ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ёшларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизими яратилгани, билимли, кенг дунёқарашга эга ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шунингдек, туман ҳокими ёшларнинг қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани алоҳида таъкидлаб, уларни ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишга, илм-фан ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашга чақирди.

Учрашувда ёшларнинг таълим олиш, ўзини ўзи банд қилиш борасидаги муаммолари тинглангди ва атрофлича ўрганилди. Хусусан, олий таълим муассасаларида таълим олаётган бир гуруҳ ёшларнинг тўлов шартнома пулларини тўлашдаги муаммолари, сартарошлик, тикувчилик каби тадбиркорлик турлари билан шуғулланиш учун асбоб-ускуна сотиб олиш, ўзини ўзи банд қилиш учун кредит олиш борасидаги муаммолари тингланиб, уларни ҳал қилишга ёрдам бериладиган бўлди.

Учрашув давомида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов ҳам сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар хусусида тўхталди ва ҳарбий хизматни ўташ тартиби ҳақида маълумотлар берди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида олиб борилди. Ёшлар ҳар соҳада ўзларини қийнаётган саволлар билан масъулларга мурожаат қилиб, саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026