12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:39
Фан ва таълим 👁 620

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ТАФТИДАН КУЧ ОЛГАН ТУРКМАН ҚАРДОШЛАРНИНГ БИЛИМДОН ФАРЗАНДЛАРИ

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ТАФТИДАН КУЧ ОЛГАН ТУРКМАН ҚАРДОШЛАРНИНГ БИЛИМДОН ФАРЗАНДЛАРИ

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билимдон ва иқтидорли, интилувчан ёшларнинг ўз қобилиятларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли бугунги кунда дунё ёшлари билан ҳар соҳада беллашишга қодир кучли, ўткир зеҳн ва салоҳиятга эга янги авлод вакиллари вояга етмоқда.

Амударё туманида ҳам ўз иқтидорларини спорт ва санъат соҳаларида, таълимда намоён этиб, тенгдошларининг ҳавас ва эътирофларига сазовор бўлаётган намунали ўқувчи-ёшлар кўп. Улар орасида беш ташаббус олимпиадаси мусобақалари, “Заковат” интиллектуал ўйини, фанлар олимпиадаси, “Ёш китобхон”, “Зулфияхоним издошлари” кўрик-танловларининг ғолиб ва совриндорлари бор.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда шиори остида” амалга ошилираётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” лойиҳаси доирасидаги айнан ана шундай билимдон, юксак маънавиятли инсонлар бўлиб етишишга интилаётган ёшлар иштирокидаги давра суҳбатлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашув тадбирларига туманнинг энг чекка ҳудудларидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ҳам қамраб олинаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Бўлиб ўтаётган тадбирлар орқали иқтидорли, ўз хулқ-атвори, билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган изланувчан ёшларнинг кашф этилаётгани қувонарли. Лойиҳа ижодкорлари яқинда “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” лойиҳаси иш режасига кўра, тумандаги 25-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари ҳаёти билан яқиндан танишишди. 171 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган мазкур таълим муассасасида ўқиш туркман тилида олиб борилади. Мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар мавжуд. 30 нафар педагог ходимларнинг 6 нафари олий, 8 нафари 1- ва 2-тоифага эга, 5 нафари малакали мутахассис ўқитувчилардир. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун фанлар бўйича тўгарак машғулотлари мунтазам равишда кўргазмали воситалар асосида олиб борилади.

Шуниси эътиборлиси, мактабда ўқиш туркман тилида олиб борилса-да, ўқувчилар учун инглиз, рус, ўзбек тили ва қорақалпоқ тилларини ўрганиш жуда қизиқарли. Шу боис, ўқувчи-ёшларнинг деярли барчаси ўзбек, қорақалпоқ тилларида ўз она тилларидаги каби бурро сўзлашадилар.

- Инглиз, рус тилларини ўрганаётган билимдон ўқувчиларимиз кўп, - дейди фахр билан мактаб директори, Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси Аманмурод Жабборов. – Собиқ ўқувчиларимиз орасида хорижий тиллар билан бирга ўзбек ва қорақалпоқ тили ўқитувчилари ҳам талайгина. Математика, инглиз ва рус тили, тарих ва физика, кимё фанлари бўйича тўгарак машғулотларига қатнашаётган ўқувчиларимиз эришаётган ютуқлар туфайли мактабимиз битирувчиларнинг ОТМларга ўқишга кириш даражаси бўйича “яшил” тоифада.

Мактабнинг 1-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси, Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси Гулсара Атаева ва Гулалак Байрамматова юқори синфлар ўқувчилари эришаётган ютуқларга илк пойдевор қўйган устозлардан. Улар ўзлари таълим бераётган бошланғич синф ўқувчиларининг келгусида қайси фан бўйича чуқур билим олишга қодирлигини олдиндан айта оладилар. Ўқувчиларининг қизиқишлари, интилишлари асосида дарс-машғулотлари ташкил этиб, уларнинг қизиқишлари ва интилишларини доимий рағбатлантириб борадилар. Ўқувчиларга таълим-тарбия беришдаги ана шу услуб туфайли ўқувчилар орасида ўз тенгдошларига ҳар тарафлама ўрнак бўлаётган билимдон ёшлар талайгина.

Бабамурод Тиркешов айни пайтда 10-синфда ўқийди. У барча фанларни аъло даражада ўзлаштиради. Математика фани эса унинг жон-у дили. У ўқитувчиси Баҳодир Гурбанов билан биргаликда бу фанни чуқур ўзлаштиришга аҳд қилган. Келажакда эса иқтисодиёт йўналишида ўқиб, Ўзбекистонимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга аҳд қилган.

Бабамурод 2023-2024 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида математика фани бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва ўзининг математик амалларни ечишдаги қобилияти, масалалар устида ишлаш бўйича қўллаган қизиқарли комбинациялари билан ҳакамларнинг юксак эътирофига сазовор бўлди. Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса 5-ўринни эгаллаб, энг кучли 10таликдан жой олди.

Бабамуроднинг синфдоши Шакаржон Аширбоева ўзбек тили ва адабиёти фани билимдони. Бошланғич синфдалигидаёқ ўзининг интилувчанлиги, ҳозиржавоблилиги билан устозларининг меҳрини қозонган Шакаржон тенгдошларига нафақат ўзбек тили ва адабиёти фанининг билимдони, балки жамоат ишларидаги фаоллиги, маҳалладошлари орасида иболи, интизомли, эпчил ва пазанда, ҳатто чеварлиги билан ҳам ибрат бўлаётганидан у ҳақда устозлари фахрланиб сўзлашади. Шакаржон туркман тили ва адабиёти билан баб-баравар устози, ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ҳасанжон Якубов раҳбарлигида ўзбек тили ва адабиётини қунт билан ўрганмоқда, жуда китобсевар. Ўқишдан бўш вақтларини бадиий китоблар мутоаласи, туркман миллий кийимларига безак нақшлар тўқиш билан ўтказадиган Шакаржон Аширбаева фанлар олимпиадасининг туман босқичида Ўзбек ва адабиёти фанидан ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичида муваффақиятли иштирок этди ва кучли 10таликдан муносиб ўрин олди.

Мактабнинг 10-синф ўқувчилари орасида билимдон ёшлар кўп. Улардан яна бири Енаш Саттарова инглиз тилида мустақил фикр билдириш қобилиятига эга ўқувчилардан. Устози, мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Жавлонбек Кенжабоев раҳбарлигида ушбу тилни мукаммал ўрганишга аҳд қилган Енаш Саттарова 2023-2024 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида фахрли ўринни эгаллаб, тенгдошларига намуна бўла олди. У мактабда ташкил этилган хорижий тиллар тўгарагининг инглиз тили йўналишида шуғулланиш билан бирга инглиз тилидан миллий сертификат олиш ниятида мустақил равишда ўқиб, изланмоқда. Бўш вақтларида кичик-кичик қатра ва ҳикояларни ўзбек ва туркман тилларидан инглиз тилига, инглиз тилидан туркман ва ўзбек тилларига таржима қилиш борасидаги изланиш ва интилишларидан устозлари мамнун.

Наврўзбой Гаипов эса тарих фанига қизиқади. Унинг қизиқишларини қўллаб-қувватловчи устози, тарих фани ўқитувчиси Ўғилсапар Авезова Наврўзбой билан биргаликда шуғулланишдан асло зерикмайди. Наврўзбой ҳам фанлар олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, ўзининг билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган ўқувчилардан. У тарих фанидан умумтаълим дастуридаги дарсликдан ташқари, ўзини қизиқтирган бошқа тарихий мавзулар бўйича илмий мақолаларни мактаб кутубхонасидаги китоблар орқали, шунингдек, ziyonet интернет тармоғи орқали ҳам ўқиб, ўрганиб боришга одатланган. Ҳатто Амударё туманининг деярли барча ҳудудларида истиқомат қилувчи этник туркманларнинг тарихий илдизлари, туркман, ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ миллатига мансуб халқларнинг ўтроқлашуви билан боғлиқ тарихий манбаларни жуда катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганади ва ўзаро тотув, иноқ, меҳр-оқибатли миллатлар дўстлигидан фахрланиб сўзлайди.

- Ҳаммамиз жам бўлиб бир Ватанмиз, ягона оила – Ўзбекистонмиз! – дейди у ифтихор билан.

Мактаб кутубхонаси ўқувчи-ёшларнинг маънавий баркамоллик сари интилишларида ҳақиқий маънавият сарчашмасидир. Бу масканда ўқувчиларни қизиқтирган мавзулардаги муҳим адабиётлар жамланган. Китобсевар ёшлар бадиий адабиётларни шунчаки мутолаа қилибгина қолмай, ўзлари ўқиган китоблардан олган таассуротлари ҳақида фикрлашадилар. Савол-жавоблар, шеърхонликлар орқали ўз дунёқарашларини бойитадилар.

Тарих фани ўқитувчиси Ўғилсапар Авезова раҳбарлигидаги миллий каштачилик тўгараги машғулотлари ўқувчи-қизлар учун жуда қизиқарли. Туркман миллатида қизалоқлар эсини таниган палладаноқ, албатта миллий кийим-кечакларга безак-нақшлар жевак, дастурхон, ҳатто оталари учун хуржун тўқишга ўргатила бошлайди, - дейди тўгарак раҳбари Ўғилсапар Авезова. – Миллий-маънавий қадриятларимиздан келиб чиқиб, мактабимизда ушбу тўгарак фаолиятини йўлга қўйдик.

Тўгарак аъзоларининг қўл меҳнати маҳсули бўлган турфа нақшлар, гулқуроқлар, чойнак тагликлари, жажжи ҳамёнчаларда туркман миллатининг ўзига хос бетакрор урф-одат ва анъаналари ўз ифодасини топган. Тўгарак аъзолари томонидан тўқилган, меҳр билан тикилган ҳар бир буюмда бугунги туркман ёшларининг орзулари, эзгу ниятлари акс этиб турганидан аёнки, мактабда маънавий-маърифий ишлар билан ўқув-тарбиявий ишлар ўзаро уйғунликда олиб борилади.

- Бугунги ёшлар қалбида миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантириш учун ҳам бундай тўгараклар фаолияти ҳар бир ўқув муассасасида йўлга қўйилиши шарт, - дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гурбанназар Сапаргелдиев.

Мактабнинг олий тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Манғитбой Нуриев эса ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун туркман, ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий ўйинлари асосида мусобақалар ташкил этишдан ўзи ҳам, ўқувчилари ҳам завқланишини яширмайди.

- Миллий халқ ўйинларида орият, ҳалоллик, ўзаро меҳр-оқибат мужассам, - дейди у.

Шунинг учун ҳам Амударё туманида ягона бўлган, ўқиш туркман тилида олиб бориладиган 25-сонли мактабда ўқувчи-ёшлар учун халқлар, миллатлар дўстлиги ҳамма нарсадан улуғ тутилади. Махтумқули билан Навоий, Абай билан Ажиниёз у Бердақ асарларидан тортиб ҳозирги замон ўзбек, туркман, қозоқ ва қорақалпоқ адабиёти намояндаларининг асарларини ўқувчилар севиб, қунт билан ўрганишади. Уларнинг аҳд-у шаҳдларидан, келажакка дадил боқиб туришларидан, умумтаълим фанларининг билимдонлари сифатида тенгдошлари қалбида ҳавас уйғотаётганидан биз ҳам суюндик. Чунки бугунги катта авлод вакилларининг умиди ана шу ёшлардан. Улар ўзларининг куч-қудрати, билими, маънавияти ва билан Учинчи Ренессансни бунёд этгувчилардир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026