30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:10
Жамият 👁 355

Қўмондон ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Қўмондон ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, мазкур йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 30 январь санасида Амударё тумани Маданият бўлими биносида ўтказилган қўмондон ва ёшлар учрашуви ҳам мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг амалдаги ижроси бўлди.

Учрашувда шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор Фарҳоджон Шерматов, туман ҳокими Собир Хожаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ёшлар етакчилари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этдилар.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, мазкур учрашув давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12 январь санасида ўтказган йиғилишида белгилаб берган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муддатли ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ёшларда муддатли ҳарбий хизмат қилиш борасидаги билимларни шакллантириш каби устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Учрашувда шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор Фарҳоджон Шерматов сўзга чиқиб, Ватан ҳимояси, уни асраб-авайлаш, Ватанга хизмат қилиш ҳар бир ўғил-қизнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчи эканлигини таъкидлаб, учрашувда иштирок этаётган йигитларнинг муддатли ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Шунингдек, учрашувда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедов, туман Санитария-эпидемиялогик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази бошлиғи Гулмурод Бекиев, Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Илёс Эгамовлар сўзга чиқиб, ўзларининг муддатли ҳарбий хизмат давомидаги таассуротлари, билим ва кўникмалари билан бўлишдилар.

Тадбирнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий оркестр жамоаси, фахрий қоровул жамоаси ҳамда разведка қўшинлари қўл жанги жамоасининг қўл жангги бўйича кўргазмали чиқишлари, марш садолари остидаги ҳарбий саф юриши, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий оркестр жамоасининг она Ватан ва Миллий армияни тараннум этувчи куй-қўшиқлари янгради.

Учрашув мобайнида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматга боришлари уларнинг ҳар томонлама ривожланишларида муҳим ўрин тутишини қайд этиб ўтди ҳамда меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашув давомида тадбир иштирокчиларининг ҳарбий ва турли соҳадаги мурожаатларига шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони ва бошқа тегишли мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026