30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:10
Жамият 👁 273

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ҲУДУДИДА ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ҲУДУДИДА ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Сўнгги вақтларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган бозор мажмуаларида, бозорлар ҳудудларидаги савдо шохобчаларида тез-тез турли кўринишдаги ёнғин ҳолатлари содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мутахассис ва экспертларнинг хулосаларига кўра, ёнғинлар асосан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсизлик, электр энергияси жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, кўпчилик ҳолларда ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши, шунингдек, ёнғин содир бўлган мажмуалар ҳудудидаги кўпчилик савдо шохобчаларида электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний, тақиқланган жиҳоз ва ускуналар асосида уланиш орқали юз бермоқда.

Халқимиз бекорга ёнғин ҳодисаси билан боғлиқ фожеалар содир бўлганда “ёнғин – тилсиз ёв иборасини яратиб, “ўт – олов балосидан сақласин”, дея илтижоли дуолар қилишмайди. Чунки, ёнғин келтирган зарар, вайронагарчилик, ҳатто айрим ҳолатларда кузатилаётган инсон ҳаётига бўлган таҳдидни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Шу боис, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар режасига кўра, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш юзасидан аҳоли кенг қатламларини жалб қилган ҳолда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 31 январь санасида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, тегишли соҳа вакиллари, туман электр тармоқлари корхонаси, газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган назорат ва тарғибот-ташвиқот тадбирида ҳам Манғит Деҳқон бозори ҳудудидаги савдо шохобчаларининг ёнғинга қарши зарур жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлик даражаси текширувдан ўтказилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, бозор ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари, бозор расталари оралиғида ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун шароитларнинг мавжудлиги, ёнғинга қарши сув ҳавзаларининг созлиги кўриб чиқилиб, масъуллар иштирокида алоҳида муҳокама этилди ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур таклифлар, тушунча ва тавсиялар берилди.

Тадбир давомида бозор ҳудудидаги савдо шохобчаларида ёнғинга қарши қалқончалар мавжудлиги, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, бундан ташқари, бозор ҳудудида эвакуация йўлакларининг созлиги, сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйилмаганлиги алоҳида назоратдан ўтказилиб, бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича бозор маъмурияти ва масъул ходимларга керакли тавсиялар, таклифлар билдирилди.

Бўлиб ўтган назорат, тарғибот ва ташвиқот тадбири Манғит Деҳқон бозори мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар, савдо шохобчалари ишчилари учун ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги зарурий билим ва тушунчаларини бойитгани билан муҳим аҳамият касб этди.

З.Аҳмедов, Амударё тумани ФВБ бошлиғи, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026