30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:07
Жамият 👁 250

Янги сув тозалаш иншоотининг қурилиши бошланди

Янги сув тозалаш иншоотининг қурилиши бошланди

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг устувор масалалардан бири сифатида қаралиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, аҳолини ичимлик суви таъминлаш борасида туманимизда ҳам муаммо ва қийинчиликлар кўп ҳолатларда учраб туради. Манғит сув тозалаш иншоотининг янгидан қурилиши сув таъминоти бўйича учрайдиган қатор муаммоларни бартараф қилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг 13 февраль санасида туманимиздаги Қипчоқ ОФЙ ҳудудида сув тозалаш иншооти қурилишининг тамал тоши қўйилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қурувчи пудратчи ташкилот ходимлари, овул ва маҳаллалар оқсоқоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори бу борадаги ишларда муҳим дастуруламал бўлаётганини таъкидлади.

Мазкур қарорга асосан Амударё туманида 2024-2025 йилларда “Осиë тараққиëт банки” кредит маблағлари хисобидан жами 38,58 млн доллар маблағ ичимлик сув таъминотини яхшилаш белгиланган.

Тадбирда сўзга чиққан қурувчи пудратчи ташкилот “Оби хаёт инжиниринг" МЧЖ раҳбари Раҳимбой Раҳимовнинг таъкидлашича, лойиҳа доирасида Амударё тумани учун қуввати 40 минг м3/сут бўлган «Манғит» сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш режалаштирилган. Шу мақсадда "Оби хаёт инжиниринг" МЧЖ ва "Уй-Жай Қурилис" МЧЖ билан 12,98 млн долларлик шартнома имзоланган. Бугунги кунда шартомага асосан ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қурилиш монтаж ишларини олиб бориш пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаров томонидан берилган маълумотларга кўра “Осиë тараққиëт банки” томонидан ажратилган 25,6 млн доллар кредит маблағлар ҳисобидан «Амударё туманининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаси доирасида 68,5 км етказиб берувчи магистраль сув тармоқлари ва 289,2 км ички ичимлик сув тармоқлари ва 3 та ичимлик сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Тадбир иштирокчилари Манғит сувни қайта тозалаш иншоотининг тамал тошини қўйдилар. Ушбу хайрли иш орқали туманимиз аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган сув таъминоти борасидаги муаммолар бартараф қилинишини таъкидладилар. Шундан сўнг Юсуф Эшон бобо жомеъ масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсафаев сўзга чиқиб, бутун туманимиз аҳлини бошланаётган хайрли иш билан табриклади ҳамда қурувчиларнинг ишларига ривож, муваффақият тилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026