30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:55
Жамият 👁 393

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ “ЛАЙЛО” ОИЛАВИЙ МТТ ИШ БОШЛАДИ

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ “ЛАЙЛО” ОИЛАВИЙ МТТ ИШ БОШЛАДИ

Амударё туманининг Дарёбўйи маҳалласи ҳудудидаги Амударё МТПга қарашли бино кимошди савдосига қўйиладиган бўлди. Қишлоқда ҳар қандай хабар шаҳардагига қараганда яшин тезлигида тарқалади. Чунки қишлоқда ҳамма бир-бирини яхши танийди, биров-бировга бегона эмас. Тадбиркор Элдорбек Қодиров ҳам бу хабарни энг биринчилардан бўлиб эшитди-ю, кўнглида узоқ вақтдан бери ўйлаб юрган режаси – оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида ўйлаб қолди. Оила аъзолари билан ўйлашиб, кимошди савдосига қўйилаётган МТП биносининг ҳолатини бориб кўрди. Жиддий таъмирталаб ҳолатдаги бинони болалар таълим-тарбияси учун муносиб ҳолатга келтириш учун анчагина маблағ зарурлигини билиб турса-да, эзгу ниятидан қайтмади, керакли ҳужжатларини тахт қилиб қўйди ва кимошди савдосида иштирок этиб, ғолиб бўлди.

Шу кундан бошлаб Элдорбек Қодиров бино атрофини ободонлаштириш, жорий таъмирлаш ишларини бошлаб юборди. Қаровсизликдан сувоқлари кўчиб, намлик туфайли эшик ва дераза ромлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган бино таъмири учун 400 млн. сўм ўз маблағини ажратган тадбиркор то бинода сўнгги пардозлаш ишлари битгунга қадар қурувчи-усталарга кўмакдош бўлди. Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилгач, тадбиркор бино ичкарисидаги хоналарни замонавий мебеллар билан жиҳозлади. Болалар ички ўйинхонаси, ётоқхона, ҳатто ювиниш хонаси ва ошхона жиҳозларигача болалар психологияси, уларнинг ўзига хос дунёсига мос жиҳозлар билан жиҳозланишига эътибор қаратди.

Жорий йилнинг 10 февраль санасида тадбиркор Элдорбек Қодировнинг эзгу нияти амалга ошди ва 50 ўринли “Лайло” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Дарё бўйи маҳалласи болажонларини ўз бағрига олди.

Оилавий нодавлат МТТнинг очилиш маросимида Амударё туман ҳокимининг ўринбосари Нодир Камолов, туман ММТБ мудири Ялғош Шомуродов ҳамда Дарёбўйи МФЙ масъуллари иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққан туман ММТБ бўлими мудири Ялғош Шомуродов тадбиркор Элдорбек Қодировга ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва хайрли ишларида омад тилади.

Барча шароитларга эга “Лайло” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиши муносабати билан 6 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Фарзандларимиз камолоти йўлидаги ҳар қандай иш эзгу ва хайрлидир. Тадбиркор Элдорбек Қодировнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Дарёбўйи маҳалласининг турли ташкилот ва корхоналарда ишловчи ёш оналари,шунингдек, фарзандларини замонавий мактабгача таълим ташкилотига беришни хоҳловчи уй бекалари ва ёш оилалари учун айни муддао бўлди. Мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг мактабгача таълими ва тарбияси учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд. Тарбияланувчилар турфа ўйинчоқлар уларнинг фикрлаш, нутқий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган қизиқарли машғулотлар билан қамраб олинган.

- Халқимизнинг ўз ҳаётидан рози яшашларига кўмаклашиш бурчимиз, - дейди Элдорбек Қодиров. – Элдошларимга озми-кўпми , нафим тегаётганидан хурсандман.

Айни пайтда Дарёбўйи маҳаллалик болажонларни ўз бағрига олган оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятидан ота-оналар ҳам мамнун.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026