30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:58
Жамият 👁 247

“ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР БИЛАН – УЧИНЧИ РЕНЕССАНС САРИ!” ШИОРИ ОСТИДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР БИЛАН – УЧИНЧИ РЕНЕССАНС САРИ!” ШИОРИ ОСТИДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида ҳарбий ҳаётга бўлган қизиқиш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, шу билан бирга, тинчлик, бағрикенглик, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшишга даъват этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг топшириғига кўра мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари билан учрашув тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 6 март санасида Амударё тумани Маданият маркази биносида бўлиб ўтган учрашув тадбири ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2024 йил 12 январь кунги кенгайтирилган йиғилишида тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги Қиличбой, Дўрман Қангли, Назархон овуллари ҳамда Боғ, Хизр эли, Аёқчи, Бўз солма, Қумёп, Чордара, Дурунки маҳаллалари чегара ҳудудларида жойлашган 3-, 18-, 19-, 29-, 35-, 36-, 39-, 46-, 56-, 58-, 76-, 82-, 83-, 84-сонли умумтаълим мактаблари Нукус ҳарбий Прокуратурасига бириктирилган эди.

Шу муносабат билан “Ватанпарвар ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ҳарбий Прокуратураси раҳбарлигида тарғибот-ташвиқот учрашув тадбири ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ҳарбий прокурори ўринбосари Даврон Турумбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Муллабоев, шунингдек, Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими, Амударё тумани Миллий гвардия хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Амударё туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъул ходимлари, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, собиқ Афғон уруши байналмилал жангчилари, умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бўлган тайёргарлик фани ўқитувчилари, бокс спорти бўйича Ўзбекистон чемпионлари ҳамда чегара ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Учрашув тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ҳарбий прокурори ўринбосари Даврон Турумбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилшод Муллабоев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифалари, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик ғоялари асосида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим олиши, ўз қобилиятларини амалда намоён этишлари учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, бугунгидай тинч, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, миллий-маънавий қадриятларни асраб-авайлаш, айниқса, она Ватаннинг ҳар қарич ерига нисбатан меҳр ва дахлдорлик туйғуси билан яшаш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида учрашув иштирокчилари бўлган ёшлар учун замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Унда ёшлар мамлакатимизнинг ҳарбий-техникавий салоҳияти, куч-қудрати хусусидаги маълумотларга эга бўлдилар. 250 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар масъуллар ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчилари билан биргаликда кўргазмага қўйилган ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг жанговарлик қудрати, уларни қўллаш бўйича зарур маълумотларга эга бўлдилар.

Айниқса, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида ўз ҳарбий хизмат бурчларини ўтаётган аскарларнинг кўргазмали чиқишлари, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ оркестри томонидан ижро этилган ватанпарварлик, тинчлик ва дўстлик ҳақидаги жанговар куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади.

“Ватанпарвар ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари!” шиори остида ўтказилган тарғибот-ташвиқот учрашув тадбири ёшларда катта таассурот қолдирди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026