30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 19:06
Жамият 👁 234

Вазир ўринбосари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Вазир ўринбосари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

30 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, подполковник Ғуломжон Эшимбетов Амударё тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи ёшлар билан учрашди. Учрашув доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида спорт мусобақалар ва кўнгилочар тадбирлар ўрказилди. Шунингдек, ёшлар муамоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга амалий ёрдам бериш мақсадида вазир ўринбосарининг сайёр қабули ташкил этилди.

Учрашув доирасидаги тадбирларда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, 3-сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари, корхона-ташкилотлари масъуллари иштирок этдилар.

Учрашувда вазир ўринбосари Ғуломжон Эшимбетов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати борасида устувор ислоҳотлар олиб борилётганини алоҳида таъкидлаб, айниқса, қорақалпоғистонлик ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаётгани хусусида сўз юритди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, муҳтарам президентимизнинг 2022 йил 31 август санасида имзоланган “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун олий таълим муассасаларига киришга давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қўшимча квота ажратилиши натижасида 3 мингдан ортиқ ёшларимиз олий таълим муассасаларида талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил давомида тўрт миллион нафар ёшлар билан алоҳида ишлаш, уларни ватанпарварлик, жамият ҳаётига даҳлдорлик ва қонунни ҳурмат қилиш каби юксак туйғулар асосида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, иш билан таъминлаш юзасидан илгари сурган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, маҳаллаларда ёшлар масалаларини мувофиқлаштириш мақсадида Амударё тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи 7 та тоифадаги 500 нафарга яқин ёшлар ИИВнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар тайёрлаш хизматига бириктирилиб, масъул раҳбарлар бошчилигида бириктирилган ёшлар ўртасида маънавий, маърифий, спорт, интеллектуал тадбирлар ўтказилди.

Туман ИИБда “Ватанпарварлик бурчаги” ташкил этилди. Маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар доирасидаги ажойиб чиқишлар барча ёшларда катта тассуротлар қолдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги академик лицей ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари тадбирда иштирок этаётган ёшлар қалбидаги ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтирди.

Тадбир мобайнидаги “Арал жулдизлари” жамоаси қизиқчиларининг ҳазил тариқасидаги саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига юқори кайфият бағишлади. Шунингдек, ватанпарварлик руҳидаги ажойиб куй-қўшиқлар барчага байромана кайфият бахш этди.

Туман ИИБнинг ҳовлисидаги спорт майдончасида спортнинг ҳар хил турлари бўйича “Ички ишлар вазирлиги кубоги” мусобақалари ташкил этилди. Ёшлар спортнинг стол тенниси, турникда тортилиш, тир, армрестлинг, тош кўтариш, дартс, камондан отиш турлари бўйича ўз куч ва маҳоратларини синаб кўрдилар. Мусобақалар ажойиб, баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтказилди. Барча спорт турлари бўйича 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари аниқланиб, ғолибларга ва фаол иштирокчиларга спорт анжомлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилиб, муносиб тақдирланди.

Вазир ўринбосари 3-сектор ҳудудида яшовчи ёшларнинг муаммолаларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан ўтказган сайёр қабулида ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Қабул жараёнида ёшлар бандлигини таъминлашда, ўқиган мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Мурожаатларни ижобий ҳал этишда тумандаги тегишли масъуллар билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 Чарос Арслонова, туман ҳокимининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026