30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:35
Жамият 👁 380

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 21 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 21 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди

Меҳнат ярмаркалари аҳоли, айниқса меҳнат бозорига энди кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу каби тадбирлар иш излаётган шахсларга ва иш берувчиларга бир-бирлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича давлат сиёсати доирасида меҳнат ярмаркалари алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада Амударё муҳандислик техникумида ўтказилган “Карьера куни” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ҳам нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли тадбир бўлди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Фаҳриддин Юсупов, туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев, мазкур бўлим бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов, Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи Мақсуд Ражабов ва тумандаги муассаса, корхона ҳамда ташкилотлар масъуллари, фаол тадбиркорлар, ишбилармонлар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади туман ҳудудида яшовчи иш изловчи фуқаролар, айниқса ёшларни, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими масканлари, олий ўқув юртлари битирувчиларини мавжуд бўш иш ўринлари билан яқиндан таништиришдир.

Меҳнат ярмаркасида таклиф этилган бўш иш ўринлари иш изловчиларга кенг танлов имкониятларини тақдим этди. Жумладан, ярмаркада тумандаги турли корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 339та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Бундан ташқари, салоҳиятли тадбиркорлар – “Расулов Ойбек таомлари” оилавий корхонаси 50 та, “JKB Energy Amudaryo group” МЧЖ 100та, “Жумамурод уста” МЧЖ 10 та, “Равшанбек Юлдузхон” хусусий корхонаси 10 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркасида аҳолининг турли тоифа қатламлари, жумладан ёшлар, аёллар, битирувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган, ҳарбий хизматдан келган, меҳнат миграциясидан қайтган юртдошларимиз, шунингдек алимент тўловчи фуқаролар, жами 145 нафар иш изловчилар иштирок этди.

Иштирокчиларнинг 21 нафари, шу жумладан 1 нафар ногиронлиги бўлган фуқаро доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 12 нафарига касбга ўқитиш, қайта ўқиш курсларига йўлланма берилди. 60 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилиб, меҳнат қонунчилигига оид масалалар бўйича 39 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 май кунги 252-сонли қарорига асосан туман ҳоким ёрдамчилари томонидан 13 нафар ишсиз хотин-қизларга бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Айтиш керакки, аҳоли бандлиги иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг муҳим омили ҳисобланади. Иш билан таъминланган аҳоли иқтисодиётнинг барқарорлигига ва ўсишига ҳисса қўшади. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича давлат сиёсати доирасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш мақсад қилинган.

Меҳнат ярмаркаси, айниқса касб-ҳунар мактаблари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун ажойиб имконият бўлди. Бундай тадбирлар туманнинг иқтисодий ривожланишига ва аҳолининг иш билан таъминланишига катта ҳисса қўшади, бу эса ўз навбатида камбағалликни қисқартириш ҳамда халқ фаровонлигини янада оширишга ёрдам беради.

Баҳодир Болтабоев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг ўринбосари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026