14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:41
Жамият 👁 3,321

ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ ВА ЭКОЛОГИК ҚОНУНЧИЛИК

ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ ВА ЭКОЛОГИК ҚОНУНЧИЛИК

Экологик ҳуқуқ ва экология қонунчилигининг такомиллашиши мамлакатимизда экологик сиёсатнинг янада ривожланишига имконият яратади.

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида табиий ресурслар давлат муҳофазасида эканлиги кафолатланди, фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти белгилаб қўйилди. Бу эса экологик қонунчиликнинг янада ривожланиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилди. Экологик қонунчилик иқтисодиёт ва экологиянинг ўзаро боғлиқлигини юзага чиқаради. Айнан шу талабдан келиб чиқиб Конституцияда мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши мустаҳкамлаб қўйилган. Шу билан бирга мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахл қилмаслиги шарт.

Республикамизда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлашга доир 20 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, "Экологик экспертиза тўғрисида”ги, "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги ва бошқа Қонунлар, Кодекслар ҳамда қонуности ҳужжатлар шулар жумласидандир. Ушбу Қонун ҳужжатлари экология соҳасини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи муҳим тамойилларни ўз ичига олган.

Давлатимиз раҳбарининг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган таклифи асосида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни соғломлаштириш мақсадида 2013 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Дунё тажрибасидан маълумки, экология соҳасида қабул қилинган қонунлар атроф-муҳитни муҳофаза этишда барча бошқарув тизимларининг тўлақонли фаолияти ва кенг жамоатчилик иштирокини назарда тутади.

Шу боис, ушбу Қонун лойиҳасида атроф-муҳит ифлослантирилишининг олдини олиш, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиш, уларнинг олдини олиш, экологик назорат, жумладан, жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини мукаммаллаштириш ўз ифодасини топди. Қолаверса, унда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш кўламини кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг атроф-муҳит муҳофазасига оид давлат дастурларини бажаришдаги иштирокини таъминлаш каби мақсадларга эришиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ушбу ҳужжатда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бузганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа муассасаларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришга экологик тоза, кам чиқитли ва чиқитсиз технологиялар жорий этилишини назорат қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланди.

Ер, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, эъзозлаш нафақат миллий, балки умумбашарий аҳамиятга молик масаладир. "Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши мамалакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг экологик хавфсизликни таъминлашдаги иштирокини кучайтириш билан бирга уларнинг бу борадаги масъулиятини оширади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг экологик қонунчилиги атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳар бир фуқарога қулай табиий шароитларда яшаш ва ишлаш имкониятини яратиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган.

Зулхумор Болтабоева, туман

ФҲДЁ бўлими инспектори.

 
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019