15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:25
Жамият 👁 329

Дарё бўйи маҳалласида аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда

Дарё бўйи маҳалласида аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда

Маълумки, бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси натижасида инсонларнинг турмуш тарзи тобора яхшиланиб бормоқда. Бунда маҳаллаларда фаолият юритаётган “еттилик” масъулларининг ўрни ва аҳамияти жуда муҳим.

Амударё туманидаги Дарё бўйи маҳалласига ташриф буюрар эканмиз, маҳалла “еттилиги”нинг ўзаро ҳамжиҳатлигига, аҳолининг уюшқоқлигига, ҳудуднинг обод ва файзли масканга айланганлигига, инсонларнинг кўзларидаги самимият, ўзаро меҳр-оқибатнинг кучли эканлигига гувоҳ бўлдик.

Дарё бўйи МФЙ масъуллари ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал қилишга, ҳаёт шароитларини яхшилашга амалий ёрдам бериб келмоқдалар.

Жумладан, маҳаллада яшовчи Фарҳод Холбоев 16 йилдан буён ёлғиз яшаб келаётган, яшаш шароитлари жуда ачинарли ҳолга келиб қолган, ҳатто хонадони электр энергиясидан узилиб қолганлиги маҳалла масъулларини бефарқ қолдирмаган. Маҳалла раиси Маҳмуд Тўлибоев, ҳоким ёрдамчиси Ботир Атабиллаев, ёшлар етакчиси Шаҳло Ўразбоевалар Фарҳод ака хонадонида таъмирлаш ва тозалаш ишларини ташкил қилишди. Ҳашар йўли билан ҳовлининг уй деворларини оқлаб, дераза ва эшиклар, хоналарни тозаланб, хонадон эгасига янги кийим-бош, ошхонага идиш-товоқлар олиб беришди. Шунингдек, хонадонга электр линиялари ҳам янгидан тортилиб, электр ҳисоблагич ҳамда телевизор олиб келиб ўрнатилди. Қўлида ҳунари бор бўлган Фарҳод аканинг бандлигини таъминлаш бўйича ишар ҳам ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, муҳтарам Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир маҳаллага ажратилган 500 млн сўм маблағ ҳисобидан маҳалларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мана шу маблағ ҳисобидан амалга оширилган ишлар сабабли маҳалладаги 60та хонадоннинг томорқасига сув етиб бормоқда. Маҳаллага ажратилган маблағни аҳоли фаровонлиги йўлида тўғри йўналтиришни кўзлаган масъуллар ҳудудда яшовчи аҳоли томорқаларига оқар сувларининг етиб бориши ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида катта ариқлардан сув чиқарувчи 4та насос ўрнатиш ишларини ташкил этдилар.

Маҳалла фаоллари билан суҳбатлашар эканмиз, катта ариқдан сув чиқарувчи насос орқали Тараққиёт, Тараққиёт-3, Нурота кўчаларидаги 60 та хонадонга сув етиб бораётганини мамнуният билан эътироф этишди. Шунингдек, аҳолининг уюшқоқлиги орқали маҳалладаги барча ариқлар тозаланиб, хонадонлардаги томорқаларнинг суғорилиши бўйича муаммолар ҳам баратараф қилинди. Ташрифимиз мобайнида маҳалладошларнинг ўзаро аҳиллиги, меҳнатсеварлиги натижасида ҳашар йўли билан маҳалладаги яна 19 та хонадонлар томорқаларига сув етказиш мақсадида ўзларининг ҳисобидан тупроқ ташланиб, Табиат-3 ва Табиат-4 кўчаларидан ариқ ўтказаётганларининг гувоҳи бўлдик.

Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан бандлиги таъминланаётган, оиласига даромад олиб келаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар сафи ортиб бормоқда. Биз ҳоким ёрдамчиси Ботир Атабиллаев ёрдамида кредит олиб, асаричилик билан шуғулланаётган Анвар Янгибоев фаолияти билан танишдик.

Анвар Янгибоев ёш оила бошлиғи бўлиб, ушбу фаолият билан 3 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. Бу йил 33 млн сўм кредит маблағи ҳисобига асалари қутилари сонини 30 тага етказди. Анвар аканинг таъкидлашича, асаларичилик энг даромадли фаолият турларидан бири. Кўп меҳнат талаб қилмайдиган, ҳар томонлама фойдали иш. У ҳар бир қутидан камида 30 кг.гача асал олиб, оиласига яхши даромад келтириётганини қайд этиб ўтди.

Ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлашда ҳоким ёрдамчиси Ботир Атабиллаев ва ёшлар етакчиси Шаҳло Ўразбоеваларнинг ўзаро ҳамжиҳатликдаги ишлари натижасида Шерзод Бобожонов чорвачилик фаолиятини йўлга қўйди. Шерзод билан суҳбатлашар эканмиз, қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига қизиқиши юқори эканлигини таъкидлайди. Ёш бўлишига қарамай, хонадонида чорвачилик, паррандачилик, биогумус етиштириш каби ишлар билан чекланиб қолмасдан, томорқасидан ҳам самарали фойдаланиб келмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан олинган 33 млн сўмлик кредит маблағи ҳисобига 5 бош қорамол сотиб олиб, ҳозирда қорамоллари сонини 7 бошга етказган. Тиришқоқ ва интилувчан Шерзоднинг орзулари бисёр. Ўзига ўхшаган кўплаб ёшларнинг бандлигини таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириб, катта фермер хўжалигини ташкил этишни мақсад қилган.

Маҳаллага ташрифимиз мобайнида ўзи ўқитувчи бўлишига қарамай, хонадонида турли оилавий тадбиркорлик соҳаларини ҳамда чорвачиликни йўлга қўйган, бу орқали 3 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаётган, шунингдек, томорқасидан самарали фойдаланаётган Рустам Ҳайтбоевнинг амалга ошираётган ишлари ҳам бизда катта таассурот қолдирди.

Ҳудуддаги 65-сонли умумтаълим мактабида психолог лавозимида фаолият олиб бораётган Рустам Ҳайтбоев 2019 йилда оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Давлат ишидан бўш вақтларида эшик ва дераза ромларини ишлаб чиқариш орқали 2 нафар банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаган. Унинг хонадонида пахта титиш ускунаси ҳам мавжуд бўлиб, маҳалладошларининг оғрини енгил, узоғини яқин қилиб келмоқда. Пахта титиш ускунаси орқали ҳам 1 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланган.

Қолаверса, Рустам ака томорқасидан ҳам самарали фойдаланиб келмоқда. Томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деярли барча туридан экилган ҳамда йилига камида 2 мартадан яхши ҳосил олинади. Чорвачилик сирларини болалигидан ўрганиб келаётган Рустам Ҳайтбоевнинг ҳозирда 10 бошга яқин қорамоллари мавжуд. Ҳамюртимизнинг ҳам келгусидаги мақсад ва режалари бисёр. Катта ун заводини очиш орқали 20 нафарга яқин ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ режалар тузмоқда ва ушбу мақсадига яқин 2 йил ичида эришишни режалаштирмоқда.

Биз фаол ва ташаббускор, фидойи ҳамда меҳнатсевар Дарё бўйи маҳалласи аҳлининг ишларига ривож, рўзғорига қут-барака тилаб, улар билан хайрлашдик.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019