Туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 65 фоизга етказилади
Сув сайёрамиз табиий бойликлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки, сув жонли ва жонсиз табиатни бирлаштириб турувчи муҳим бўғимдир. Ер юзининг қарийб 3/4 қисмини сув ташкил қилади. Аммо ҳаётимиз учун зарур бўлган чучук сув кўп эмас – у табиий сувлар умумий ҳажмининг фақат 2,5 фоизини ташкил этади. Инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборатлигини ҳисобга олсак, инсоният учун чучук сувнинг нақадар муҳим эканлигини янада теран англаймиз.
Бугунги кунда хонадонларга ичимлик сувини санитария-гигиеник талабларига жавоб берадиган ва инсон саломатлигига зиён етказмайдиган ҳолда етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу сабабли сув зарарли моддалардан тозаланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрель кунги ПҚ-4271-сонли қарори билан Амударё туманидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражасини янада ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан жами 41,98 млн. долларлик 2та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа доирасида суткасиза 40 минг м3 сув етказиб бериш қувватига эга “Манғит” сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш ҳамда 68,5 км магистраль ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш белгиланган.
Бугунги кунда 68,5 км магистрал ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш бўйича “ArchICO” CE пудратчи ташкилоти билан 29 млн доллорлик шартнома имзоланган. “Оби ҳаёт инжиниринг” МЧЖ ва “Уй-жай Қурилис” МЧЖ пудратчи ташкилотлари билан эса “Манғит” сув тозолаш иншоотини янгидан қуриш бўйича 12,98 млн долларлик шартнома тузилган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Ушбу ишлар натижасида тумандаги кўплаб овул-маҳаллаларга сув тармоғи ўтказилиб, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 65 фоизга етказилади.
“Оби ҳаёт инжиниринг” МЧЖ бош муҳандиси Расул Абдуллаевга кўра, қурилиш ишлари белгиланган график бўйича олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда фильтрлаш, 30 минг тонналик сувни хлорлаш ва узатиш ҳамда лаборатория хоналарини қуриш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Саъдулла Содиқов, Ўзбекистон Экологик партияси Амударё туман Кенгаши раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶