30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:55
Жамият 👁 273

Амударё туманида "Соғлом ва осойишта ҳаёт" назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Амударё туманида "Соғлом ва осойишта ҳаёт" назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Аҳоли ўртасида соғлом ва осойишта ҳаёт тарзини қарор топтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, уюшмаган ёшлар, вояга етмаган ўсмирларнинг тунги вақтларда назоратсиз кўчада юришлари, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда фуқароларнинг тинчини бузишларининг олдини олиш ҳамда ўзаро низоли оилалар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг фармойишига асосан икки босқичли “Соғлом ва осойишта ҳаёт” тадбирининг иккинчи босқичи муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 1 август санасидан 15 августга қадар давом этадиган “Соғлом ва осойишта ҳаёт” махсус профилактик рейд тадбирлари Амударё туманининг аҳоли энг гавжум ҳудудларида, хусусан, Манғит Деҳқон бозори атрофидаги тадбиркорлик субъектлари, интернет кафелар ҳамда автотураргоҳлар, умумий овқатланиш шохобчалари жойлашган ўринларда, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юз бериш эҳтимоли юқори деб ҳисобланган овул ва маҳаллаларда ўтказилмоқда.

Шуниси ачинарлики, туман Ички ишлар бўлими ходимлари, ҳудудлар бўйича профилактика инспекторлари иштирокидаги тунги рейд тадбирлари давомида шахсий бойлик орттириш мақсадида энг жирканч иш – фоҳишабозлик билан шуғулланишга мойил шахслар ҳам борлиги аниқланди.

Ўзбекистон ва Бештом маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи С. ва И. исмли шахслар жинсий муносабатда бўлиб, фаҳш ишлар билан шуғулланаётган вақтда ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўлга олиниб, уларга жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол тарзда бузганликлари, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этганликлари учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Бештом маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳ. исмли шахс эса маълум миқдордаги пул эвазига ўз уйида икки нафар фуқарога жинсий муносабатда бўлишлари учун шароит яратиб бераётганида назорат гуруҳи томонидан қўлга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида ёшлар ўртасида гиёҳвандликдек жирканч иллатнинг олдини олиш, кашандаликка қарши курашиш, ижтимоий тармоқлар орқали зўр бериб тарғиб этилаётган диний экстремизм ғояларидан уларни ҳимоя қилиш, давримизнинг глобал муаммоларидан бири бўлган мафкуравий хуружлар, порнографик ташвиқот воситаларининг ўсиб келаётган ёш авлод онгини заҳарлашидан ҳар лаҳзада огоҳ бўлиш тўғрисида зарур тавсиялар берилмоқда.

Халқимиз йилдан-йилга фаровонлашиб, яшаш шароитлари яхшиланиб бормоқда. Буни кўчаларни тўлдириб, истаган манзилларига шахсий автомобиллари билан тез ва осон етиб олишга интилаётган юртдошларимиз мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Лекин бу шаҳар кўчалари бўйлаб ўзини кўз-кўз қилиш, кимўзарга автомобиль пойгасини қизитиш дегани эмас.

Афсусланарли томони шундаки, назорат тадбирлари давомида ана шундай “учар автомобиль” эгаларининг йўл ҳаракати қоидаларига хилоф равишда тезликни ошириш ҳолатлари ҳам аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, интернет кафеларда ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи васийлар ҳамроҳлигисиз ярим тунгача турли порнографик каналларга кириб, менталитетимизга ёт бўлган видеолавҳаларни томоша қилиш орқали вақтини ўтказаётган айрим тарбияси оғир ўсмирларга шароит яратиб бераётган интернет кафелар раҳбарлари ҳам аниқланиб, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, бузғунчи сайтлар ва Телеграм каналларидан фойдаланишни чеклаш, назоратсиз ўсмирларнинг интернет кафеларда тунги вақтларда шуғулланишларига чек қўйиш зарурлиги ҳақида айрим тадбиркорлик субъектлари вакилларига муҳим тавсиялар, тушунтиришлар берилди.

Инобат Ўрозматова, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026