30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:56
Жамият 👁 288

Қиличбой овулида ҳуқуқ-тартибот органи томонидан оталиққа олинган ёшлар учун концерт дастури ташкил қилинди

Қиличбой овулида ҳуқуқ-тартибот органи томонидан оталиққа олинган ёшлар учун концерт дастури ташкил қилинди

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб ёшларда ватанпарварлик, жамият ҳаётига дахлдорлик ва қонунларга ҳурмат каби туйғуларни шакллантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилнинг 12 январь куни Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳамда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2024 йил 29 январь кунги “Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан 2024 йилда ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига кўра, ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига қатор вазифалар юклатилган эди. Хусусан, эндиликда республика миқёсида ёшларни ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига бириктириб, уларни оталиққа олиш тизимини жорий этиш белгиланганди.

Ушбу йўналишда Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. 14 август куни туманнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган Қиличбой маданият маркази биноси ҳовлисида ташкил этилган маданий-маърифий концерт дастури ҳам шулар жумласидандир. Тадбирда Амударё тумани ҳокими ўринбосари Нодир Камолов, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Абат Жумамуратов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Қуанишбек Есенбеков, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳаммад Хўжамуратов ва туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаевлар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани натижасида уларнинг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида муносиб хизмат қилишмоқда.

Дарҳақиқат, келажак эгалари бўлган ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши ҳисобланади. Мамлакатимизда халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинаётгани эртанги кунга ишончимизни янада оширмоқда.

Айниқса, ёшларимизнинг эзгу интилиш ва ташаббусларини, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларга мос бўлган замонавий иш ўринларини кўпайтириш, ҳаётий муаммоларига янада кўпроқ эътибор қаратиш барча даражадаги давлат идораларининг энг асосий вазифасига айланди.

Мамлакатимизда яратилаётган имкониятларга жавобан ёшларимиз ҳам муносиб ҳаракат қилишмоқда. Спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги улкан тарихий зафарлари қалбимизга чексиз ифтихор бахш этмоқда. Мусобақада қаҳрамонларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгалладилар. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра Олимпиада чемпиони” деган юксак шарафли номга сазовор бўлишди.

Тадбирида туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросида Ватан мадҳи, юрт мустақиллиги, халқлар дўстлиги тараннум этилган куй-қўшиқлар қалбларга шукроналик туйғуларини олиб кирди. Дарҳақиқат, Ватан – ягона, Ватан – барчамизники!

“Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк жамоаси бадиий раҳбари Ҳайитбой Жуманиёзов ижросидаги цирк томошалари ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Цирк ижодкорининг сирли ва нозик ҳаракатлари барчани ҳайратлантирди.

Қизиқарли ўтган тадбир бутун овул аҳлига кўтаринкилик бахш этди.

Санжар Абдуллаев, Амударё туман прокурори ёрдамчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026