30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:53
Жамият 👁 361

АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДИР

АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДИР

Мамлакатимизда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли йил сайин ишсизлик даражаси камайишига эришилмоқда. Бу борада Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилаётган режали саъй-ҳаракатлар аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ечимини топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 23 август куни Амударё муҳандислик техникуми биносида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида ҳам туманнинг турли ҳудудларида яшовчи кўплаб фуқаролар нинг иш билан бандлиги таъминланди. Очиқлик ва шаффофлик асосида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида Амударё туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Абат Жумамуратов, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари қатнашдилар.

Ярмаркада тумандаги 97 та корхона ва ташкилотлар вакиллари 509 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар. Меҳнат ярмаркасида 63 нафар ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, битирувчи ёшлар корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари билан батафсил танишдилар ва ўзларининг касбий кўникмаларига мутаносиб иш ўринларини танлашлари учун зарур шароитлар яратилди.

Ярмаркани Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди. Шунингдек, Рашид Салаев ярмарка орқали тавсия этилаётган бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Шундан сўнг, ярмарка иштирокчиларига Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш аҳолини хорижий давлатларга ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар, жумладан, видеороликлар, баннерлар, рисолалар, буклетлар тарқатилиб, ярмаркада таклиф этилаётган бўш иш ўринлари бўйича суҳбатлар ташкил қилинди.

Тадбирда 10 нафар ишсиз хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ўзини-ўзи банд қилиш орқали доимий даромадга эга бўлиши учун субсидия ҳисобидан тикув машиналари берилди ҳамда уларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида жойлашган Ахборот кутубхонасида 3 ойлик ўқув курсини битирган 10 нафар ишсиз хотин-қизларга “компьютер саводхонлиги” йўналишида сертификатлар топширилди ва уларга ушбу йўналишда фаолият юритишлари ва субсидия асосида тикув машиналари олишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Ярмаркада 28 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилдилар, шундан 16 нафари хотин-қизлар, 10 нафари ёшлар, 7 нафари олий таълим муассасаси битирувчиларидир. 7 нафар ишсиз фуқаролар эса касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.

Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан бўш иш ўринлари, уларга аҳолини ишга жойлаштириш бўйича 18 фуқарога, ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича 21 фуқарога, аҳолини хорижий давлатларда ишга жойлаштириш бўйича 17 фуқарога, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича 14 фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар, керакли маълумот ва тавсиялар, шунингдек, чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатларда қатнашиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Рашид Салаев, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026