30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:34
Жамият 👁 4,261

БАХТ ОСТОНАСИ

БАХТ ОСТОНАСИ

Қиз бола палахмоннинг тоши, тақдир отган жойга тушади, деган иборанинг, гарчи, 23 ёшга кириб, олий маълумотли бўлиб, эсхушингни йиғиб олган бўлсанг-да, ўз бошингга тушмагунча мағзини англаб етмаган экансан-ов, қизгина. Мана бугун сенинг тўйинг: ким дастурхоннинг кам-кўстини тузатиш билан, ким меҳмонларни кутиб олиш билан, кимдир сенинг сандиғингга сепларингни жойлаштириш билан овора. Сен... сен... сен хиёл каловланиб, хиёл ўз ота-онанг бағридан узилиб кетаётганингга ўксиганнамо ўн-ўн беш чоғли қизлар ичида ўйчан ўтирибсан. Сенинг ўрнингга сочларингни турмаклаб, узатиб олиб кетишга ҳозирлик кўраётган яқин дугоналаринг меҳмон қизларга мулозамат қилади:

- Қизлар, еб-ичиб ўтиринглар, қани, дастурхонга қаранглар.

- Чойларингиз борми? Иссиқ чой олиб келайинми?

Буларнинг ҳеч бирининг сенга дахли йўқдай, гўё туш кўраётгандай жимсан.

Шу пайт меҳмонларга хизмат қилиб юрган келинчаклар типирчилаб қолишди:

- Ҳой ким бор, қудалар келишяпти. Чиқинглар, қудалар келишяпти.

Уларнинг хабари билан ичкари уйда ўтирган овулнинг уч-тўрт катта ёшли аёллари дарров ташқарига йўналишди. Дастурхон кўтариб келаётган икки аёлга пешвоз чиқишди.

- Келинглар, хуш келибсизлар.

Аёллардан бири яримлатиб ун, ун устига қанд-қурс солинган косадан ун олиб қуда тарафдан келган аёлларнинг манглайига сурди. Таомил шунақа – қуда андачилигимизда муроса бўлсин, келин-куёвнинг бахти очилсин, турмуши ундай оқ, қанддай ширин бўлсин, деган ниятда қилинади бу одат.

Қуда тарафнинг вакил аёллари, эркаклари алоҳида-алоҳида хоналарда меҳмон қилинди. Навбат қиз узатиб кетарга келди.

Овулнинг барча ўғил-қизлари жонидай яхши кўрадиган, оддий сўзниям мақол-матал қўшиб қизиқарли қилиб гапирадиган қувноқ ва меҳрибон кайвони момо қизлар хонасига кирди.

- Қани, қизжонларим, тайёрмисизлар? Борар жойга эртароқ борган маъқул. У ёқдагилар ҳам келинимиз қачон келаркан, деб маҳтал бўлиб ўтиришгандир, энди йўлга тушақолайлик,- деди.

Қизлар итоаткорона ўринларидан туришди. Онанг, онагинанг не-не орзу-умидлар билан тиккан, қуроқлар билан безатилган, бир бурчига киши сезмас кўзмунчоқ қадалган чимилдиқни олиб келиб бошингга ёпишди.

Чимилдиқ остига кириб елкаларингни силаганича момо ёр-ёр бошлади:

Аввал бошдан худони

Ёд этайин ёр-ёр.

Пайғамбарлар руҳини

Шод этайин ёр-ёр.

Пайғамбарнинг бир қизин

Али олган ёр-ёр,

Қиз олиб, қиз беришмак

Шундан қолган ёр-ёр.

Бу не синоат? Момо ёр-ёр бошлаши билан карахтлигинг йўқолиб, гўё уйқудан уйғонган одамдай сергак тортдинг. Наҳот аждодлар йўлини давом эттириш учун ўзга хонадонга йўлга чиқаяпсан? Етти ёт бегона хонадонга-я? Қандай бўларкан? Ўзи емай едириб, асраб-авайлаб бир ниҳолдай ардоқлаб вояга етказган отанг-онангнинг ўрнини у ерда ким боса олади?

Момонинг елкаларингни, сочларингни силаб айтаётган айтимлари ҳам худди сенинг кўнглинг кечинмаларидек:

Ўз отангнинг эшиги

Олтин эшик ёр-ёр,

Кирсанг, чиқсанг бошингни

Сийпар эшик ёр-ёр.

Қайнотангнинг эшиги

Синовлидир ёр-ёр.

Сўйлаганда сўзларинг

Сановлидир ёр-ёр.

Энди момонинг ҳазин овозини эшитсанг ҳам, нималар деётганини яна идрок этолмай қолдинг. Киприкларингдан томган маржондай томчилар қиз боланинг бундай ёзуғига исёнмиди, қиз бўлиб туғилганингга, онанг бағридан узилиб кетаётганингга аламмиди? Буни ўзинг ҳам англолмасдинг. Шу овул адоғида якка-ю ёлғиз ўғлини ўқитиб, илмли қилиб, энди бошини иккита қилиб, қўша фарзандлар меҳри оғушида уларнинг яхши кунларини кўриб яшаш умидида мурод этиб, элга дастурхон ёзиб тўй бераётган, сени интиқ кутаётган, шодлигидан ўзларини қўярга жой тополмаётган ота-она ҳолини ҳам билмасдинг, йўлингга илҳақ бўлиб кўз тикиб туришганини ўйламасдинг. Сенга қолса, момонинг ёр-ёри тугамаса-да, сен ўрнингдан жилмасанг...

Тўйнинг саси тўрт томонга

Таралади ёр-ёр.

Қизни олиб чиқонлари

Отланади ёр-ёр.

Қизни олиб чиқонлари

Шошмай турсин ёр-ёр.

Оқ сут берган онаси

Патя берсин (дуо қилсин) ёр-ёр.

Момонинг ёнига соядай сассиз юриб, онанг, онаизоринг келди. Тили калимага келмай, жовдираб момога қаради. Момо қўлларини дуога очди:

- Қани аҳли жамоат, илоё омин денг!

Йиғилганлар баравар қўлларини очиб "омин” деди. Момо давом этди:

- Шу қизимизнинг борган жойида бахти бўлсин, тангри қўшгани билан қўша қарисин, серфарзанд, сердавлат бўлсин, эл-юртда обрў-эътиборли, аҳил оила бўлсин, қайнюртига хизматлари буюрсин!

- Омин! – барча жўр бўлди момога.

Дугоналаринг қўлтиғингдан тутиб, ясатиғлик машина томон юрди. Энди ўз уйингнинг остонасидан ҳатлаганингда, бутунлай ёт бўлиб кетаётганингни юрак-юракдан ҳис қилдинг. Кечинмаларинг бўғзингдан йиғи бўлиб отилиб чиқди. Йиғилганларнинг ҳам кўзларида ёш қалқиб турарди.

- Қўй, йиғлама, янги оилангга яхши ният билан отлан, болам. Ана, қара, чиройли безатилган мўгадак машина сени кутиб турибди. Бизнинг давримизда келинлар эшак аравада олиб бориларди. Толеингдан ўргилай, қизим.

Ёр-ёрчи момонинг гапига ҳамма кўзида ёши билан кулиб юборди.

Минг талашиб тортишса ҳам жонини узиб бергудай бўладиган аканг сени авайлабгина машинага ўтқазди. Бир сўз демаса-да, сенга машина эшигини очаётириб қаттиқ бағрига босди. Бу билан эҳтимол, бахтли бўл, борган жойингда тиниб-тинчиб кет, яхши бека бўл, юзимни ерга қаратма, демоқчи бўлгандир балки?

Бир-бирини сўзсиз тушунишга ўрганган туғишганларга эҳтимол, сўз ортиқчадек туюлгандир? Ахир ор-номусли йигитлар сингиллар тарбиясига, яхши турмуш кечиришига жавобгар бўлишини, элимиз оилаларидаги қадрият даражасига кўтарилган бу урфни акажонинг жуда-жуда қадрлашини биласан-ку!

Буни келгусида бир лаҳзада унутмаслигингни, борган жойингда бахтли бўлишингни мен ҳам жуда-жуда хоҳлардим.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото: infocom.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026