12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Жамият 👁 533

Аскар ўғилнинг муваффақиятидан бахтиёр ота-она

Аскар ўғилнинг муваффақиятидан бахтиёр ота-она

Атрофимизда оилавий қадриятларни юксак билиб, жамиятимизнинг таянчига айланган кўплаб намунали оилалар бор. Уларнинг ҳалол меҳнат, самимият ва ўзаро меҳр-муҳаббат билан яшаш тарзи келажак авлод учун ибратдир. Амударё туманининг Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи Саидабдулла Ўтапов ва Мунаввар Эшжонова оиласи ҳам ана шундай ибратли оилалардан бири саналади. Уларнинг ҳаёт йўли, оилавий қадриятлари ва фарзандларига бўлган муносабатлари бошқалар учун намуна, десак адашмаймиз.

Саидабдулла Ўтапов болалигидан санъатга меҳр қўйиб, 1995 йилдан буён тўй-маросимларни ва бошқа тадбирларни видеотасвирга олиш ишлари билан шуғулланиб келади. У ўз касби орқали юзлаб оилаларнинг бахтли дамларини абадийликка муҳрлаб, эл-юрт олдида ҳурмат қозонган. Бугунги кунда Саидабдулла Ўтапов “Шер Медиа” студиясига раҳбарлик қилиб, ўз соҳаси бўйича кўплаб тажрибали шогирдларни тарбиялаган устоз саналади.

Мунаввар Эшжонова эса тиббиёт соҳасида фаолият юритиб, 2016 йилдан буён Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасида кичик ҳамшира сифатида ишлаб келяпти. У беморлар дардига малҳам бўлишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билади. Уларнинг умр йўллари нафақат меҳнатга садоқат, балки бир-бирларига бўлган ҳурмат ва меҳрнинг ёрқин намунасидир.

Иккала қаҳрамонимиз 1997 йилда оила қуриб, уч нафар фарзандни жамиятга наф келтирадиган инсонлар қилиб вояга етказишмоқда. Ота-она тарбиясида улғайган фарзандларининг барчаси ўз касбларида муваффақиятларга эришиб, оиласи ва жамият учун хизмат қилмоқда. Катта қизи Сурайё Худойберганова мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи сифатида ишлаб, болаларнинг тарбияси ва ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Ўртанча фарзанд Шоҳруҳ Худойберганов отаси Саидабдулла аканинг ёрдамчиси. У видеотасвирга олиш соҳасида фаолият юритиб, оилавий анъаналарни давом эттиряпти.

Оиланинг кенжа фарзанди Шерзод Худойберганов эса болалигидан ҳарбий ҳаётга катта қизиқиш билан қарар, бу соҳани ўзининг келажакдаги йўли сифатида танлаган эди. У мактаб давридаёқ чақириққача тайёргарлик фанини қизиқиб ўрганди, қўшимча равишда ҳарбийларга оид китобларни мутолаа қилиб, билимини бойитди. Жисмоний чиниқиш ва спорт, хусусан, футбол ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.

2023 йилда Шерзод мактабни аъло баҳолар билан тамомлаганидан сўнг, ҳарбий хизматга чақирилган тенгқурлари қаторида тиббий, ақлий-маънавий ва жисмоний синовлардан муваффақиятли ўтди. У ўзининг қатъияти ва тайёргарлиги билан тенгдошларидан анча ажралиб турарди. Бугунги кунда Шерзод Самарқанд шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази коммендантлик взводи 3-гуруҳ ўқчиси бўлиб, ҳарбий хизматни шараф билан ўтаяпти.

Шерзод ҳарбий қисмдаги дастлабки кунларданоқ ўзининг чаққонлиги, интизоми ва масъулияти билан раҳбарият эътиборини қозонди. У берилган топшириқларни аъло даражада бажариб, қисқа вақт ичида хизматдошлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Жисмоний машқларга бўлган қизиқиши ва меҳнатсеварлиги унга ҳарбий ҳаётга тез мослашишда ёрдам берди.

Шерзоднинг хизмат давомида эришган ютуқлари ота-онасини янада қувонтирди. Ҳарбий хизматдаги намунали хизмати сабаб, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ томонидан Саидабдулла ака ва Мунаввар опага миннатдорчилик хати топширилди. Бу албатта, ота-онанинг меҳнати ва тарбиясининг натижасидир. 

Ҳарбий хизмат давомида Шерзод ўзининг замонавий технологияларга бўлган қизиқишини ривожлантириб, компьютер мутахассиси сифатидаги маҳоратини намойиш этди. Унинг келгуси режаси – ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида фаолият юритишдир. У бу орқали нафақат оиласининг, балки бутун жамиятнинг ишончини оқлашни ният қилган.

Ҳозирда оддий аскар Шерзод Худойберганов олий таълим муассасаларига киришда имтиёз берадиган тавсиянома учун жисмоний ва назарий тестларга астойдил таёргарлик кўрмоқда. Ҳарбий хизматдаги муваффақиятлари унинг болаликдаги орзуларининг амалга ошаётганини кўрсатади. Шубҳасиз, фарзандининг бундай масъулиятли йўлда ўзини намоён этаётгани ҳар бир ота-онага фахр бахш этади.

Ўтаповлар оиласи ўз тарбияси ва ҳалол меҳнати билан фарзандларига нафақат ҳаётий билим, балки инсоний қадриятларни ҳам ўргатиб келмоқда. Бу каби намунали оилалар жамиятимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб, улар бағрида вояга етаётган фарзандлар келгусида мамлакат равнақига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026