Диққат, эълон!
“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Таъмагирлик – давр дарди” номли грант лойиҳаси доирасида саҳналаштириш ва намойиш қилиш учун ижодкорлар ўртасида сценарийлар танловини эълон қилади.
Сценарийлар:
- томошабинни коррупциянинг давлат ва жамият ривожига тўсиқ бўлиши, порахўрлик ва таъмагирлик ёмон оқибатларга олиб келиши ва бунинг учун қонунчиликда жазо муқаррарлиги ҳақида хулосага олиб келиши;
- аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириши;
- саҳна учун мос тарзда ёзилиши, 10-30 персонаж иштирок этиши;
- давомийлиги 1 соат атрофида бўлиши;
- ўзбек ёки қорақалпоқ тилларида ёзилиб, компьютерда терилиб, 2024 йил 20 апрелдан 20 майга қадар taraqqiyot2014@umail.uz электрон почта манзилига жўнатилиши лозим.
Танловга қабул қилинган сценарийлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва ғолиб деб топилган асар Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри томонидан саҳналаштирилади.
Ғолиб бўлган сценарийнинг муаллифи грант лойиҳасининг сметаси доирасида моддий рағбатлантирилади.
Қўшимча маълумотларни лойиҳа раҳбарига қўнғироқ қилиб, билиб олишингиз мумкин: +99891 385 18 45
“Жайхун илҳомлари” ННТ

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶