30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:34
Жамият 👁 305

НАМУНА МАҲАЛЛАСИНИНГ НАМУНАЛИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ

НАМУНА МАҲАЛЛАСИНИНГ НАМУНАЛИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ

Асли Амударё туманининг Намуна маҳалласида туғилиб-ўсган Шамшод Қурбонбоев ўқувчилик давридаёқ ўзининг намунали хулқ-атвори, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларининг ва устозларининг эътиборини қозонди.

Умумтаълим мактабини муваффақиятли тугатган Шамшод Нукус давлат педагогика институтининг педагогика-психология факультетида таҳсил олди. Илк меҳнат фаолиятини 2017 йилда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 78-сонли умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси сифатида ишлашдан бошлаган Шамшод Қурбонбоев нафақат ўзи ишлаётган педагогика жамоасида, балки туман миқёсида ташаббускор ва изланувчан, ёшлар ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишда ўзига хос тажрибага эга мутахассис сифатида танилди.

Мактабда ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, давоматини яхшилаш борасида амалга оширган саъй-ҳаракатлари боис, қисқа фурсат ичида ўз йўналиши бўйича туман мактабларида фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари орасида энг фаол ва ташаббускор мутахассисга айланди. Қаторасига 3 йил – 2018-2020 йиллар давомида умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган “Энг намунали ёшлар етакчиси” кўрик-танловида туманда фахрли 1-ўринни эгаллади.

Билимдон ва изланувчан, ёш мутахассисларнинг билими, тажрибаси у қаерда, қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, нафақат ўзи ишлайдиган жамоа, балки халқ учун ҳам манфаатлидир. 2022 йилнинг январь ойидан Намуна МФЙ ёшлар етакчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттирган Шамшод Қурбонбоевнинг иш кўлами янада кенгайди.

У аввало маҳалла ёшларининг ҳаёти, касб-кори, турмуш тарзи ва қизиқишлари билан яқиндан танишди. 527 та хонадон таркибидаги 719та оилага бирма-бир кириб, 30 ёшгача бўлган 1772 нафар ёшларнинг рўйхатини шакллантирди. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 862 нафар ёшлар ва ўсмирлар билан алоҳида суҳбатлар ташкил этиб, уларнинг қизиқишлари ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Натижада 2021 йилда 168 нафар, 2022 йилда 57 нафар, 2023 йилда 90 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мазкур дафтар рўйхатига киритилган ёшлар йил сайин камайиб, 2024 йилда бу рақам 7 нафарни ташкил этди.

Шамшод Қурбонбоев учун намуналиклар шунчаки маҳалладошлар эмас, балки тақдирлари бир-бирига туташган қон-қариндошлар каби азиз инсонлардир. Шу боис, у ҳар бир иш кунини ана шу азиз инсонлар, асосан ёшлар даврасида ўтказади. Маҳалла ҳудудидаги таълим-тарбия муассасаларида бўлиб, ўқувчи-ёшларнинг сабабсиз дарс қолдиришларининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказади. Педагогика жамоалари билан ҳамкорликда китобхонлик кечалари, ”Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида синфлараро, мактаблараро ва маҳаллалараро спорт мусобақаларини ташкиллаштириб, бу тадбирлар орқали ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлайди.

Маҳалла ёшлар етакчисининг иш вақти чегараланмаган. Чунки кундалик иш фаолиятидан сўнг уйида, оиласи бағрида бироз ҳордиқ чиқарган Шамшод Қурбонбоев деярли ҳар куни кечқурун маҳалла кўчаларини бирров айланиб, ҳудуддаги хусусий савдо-сотиқ шохобчалари атрофини кўздан кечиришга одатланган.

– Ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз бундай тадбиркорлик шохобчалари атрофида ўсмир болаларнинг ўралашиб юриши уларнинг тарбиясига салбий таъсир қилмай қолмайди. – дейди Шамшод. – Шунинг учун биз катталар доимо огоҳ бўлишимиз керак.

Ҳудуддаги уюшмаган ёшлар, хориж давлатларида ишлаб қайтган ёшлар билан ишлашиш Шамшод Қурбонбоев учун доимий долзарб масала. Айниқса, хориж давлатларидан қайтган ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ишсиз ёшларни ўз қобилиятларига мувофиқ касб-корга ўқитиш, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида маҳалла ёшларининг бандлиги таъминланаётганидан намуналиклар мамнун.

Айни кунларда эса маҳаллада ишсиз, бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Вақтинча ишсиз ёшлардан тузилган кўнгилли ҳашарчилар бригадаси таркибида ҳудуддаги фермер хўжаликлари далаларида пахта йиғим-теримида деҳқонларга қўл-қанот бўлаётган ёшлар ҳар куни терган пахтаси учун камида 60-70 минг сўм, ҳатто ундан ҳам кўпроқ иш ҳақи олишаётганидан мамнун.

Шамшод Қурбонбоев эса маҳалла ёшларининг ҳаётига ўзгаришлар олиб кириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, доимий даромад манбаига эга, фаровон турмуш кечиришларини таъминлаш йўлида ҳамиша сафарбар. Зеро, маҳалла ёшларинг ҳаётдан рози яшашлари, турмушлари фаровон бўлиши учун фидойи меҳнат қилиш, наинки унинг касбий масъулияти, балки инсоний бурчи ҳамдир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026