29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:40
Жамият 👁 287

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИ

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИ

Дўстлик маҳалласи Манғит шаҳрининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан саналади. Айни пайтда 631 хонадон таркибидаги 952та оилада салкам 3700 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 1та мактабгача таълим ташкилоти, 7та кичик савдо дўконлари ҳамда 5та умумий овқатланиш шохобчалари фаолият олиб боради.

“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўтган 2024 йил давомида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, айниқса, меҳнат муҳожирлигидан қайтган ёшлар ҳаётига доир муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида самарали ишлар олиб борилди. Унга кўра, ўтган йил бошида 14-30 ёш оралиғидаги 905 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, шулардан 27 нафари ишсиз, аммо меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланди.

Маҳалла ёшлар етакчиси Санжар Саубатов хатлов натижаларидан келиб чиқиб, айнан ана шу 27 нафар меҳнатга лаёқатли ёшлар билан бирма-бир учрашиш ва суҳбатлашиш орқали уларнинг қизиқишлари ҳамда касбий лаёқатларига мутаносиб равишда иш билан таъминланиш чораларини кўрди. Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 2 нафар ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратиб берилишига кўмаклашди ва уларга 30 йиллик ижара шартномаси асосида ер майдони ажратилиб, доимий бандлиги таъминланди.

Ишсизлик­ – инсонни нафақат моддий, балки маънавий томондан ҳам заифлаштириб, вақтлар ўтиши билан лоқайд ва танбал кимсага айлантириб қўяди. Ваҳоланки, лоқайдлик ҳукм сурган оила таназзулга юз тутади, бундай оилаларнинг мавжудлиги эса жамият учун зарарлидир. Санжар Саубатовнинг кундалик иш фаолиятини акс эттирувчи ён дафтарида айнан ана шундай лоқайдликнинг олдини олиш, ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган муаммоларни ҳал этиш борасидаги қайдлар талайгина. Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 9 нафар фуқарога 250 млн. сўмлик кредит маблағи ажратилди.

Бундан ташқари, 12 нафар ёшлар имтиёзли кредит маблағлари асосида паррандачилик, чорвачилик соҳаларига жалб этилди. 4 нафар ёшлар лаёқатига яраша доимий ишга жойлаштирилди.

2024 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар ёшлардан 16 нафари ОТМлар талабалари бўлгани сабабли уларнинг ўқишларини тўсиқларсиз давом эттиришларини таъминлаш мақсадида контракт тўловларининг 30 фоизи қоплаб берилди. 2 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратилиб, 1 нафар юртдошимизнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиш харажатларининг бир қисми, 2 нафар ёшларнинг эса сафарбарлик чақирув резерви бадали тўлиқ, яна 1 нафар ҳамюртимизнинг келажак касблари бўйича ўқиш харажатлари қоплаб берилди.

Маҳалла етакчисининг фаолият кўлами бу билан тугамайди. Хулқи оғир фуқаролар тоифасига киритилиб, туман прокуратурасига бириктирилган 8 нафар ёшларни хатловдан ўтказиш, улар ҳаётига оид муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадида Санжар Саубатов “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида ишлаб чиқилган йўл харитасига кўра, улар билан якама-якка суҳбатлар олиб бориш орқали ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш чораларини кўрди. Натижа эса кутилганидан зиёда бўлди: мазкур тоифадаги ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб, ўз оилалари учун доимий даромад манбаларини яратишга бўлган интилиш ва иштиёқлари ортмоқда.

Шуниси эътиборга моликки, биргина Уйчи тажрибаси асосида маҳалла ёшларидан 35 нафарининг бандлиги таъминланди. Беш ташабус олимпиадасида жами 876 нафар ёшлар рўйхатдан ўтказилиб, фаол иштирок этдилар. Шахмат бўйича ўтказилган мусобақанинг Республика босқичида Назиржон Раҳимов фахрли 2-ўринни эгаллади. “Ёш китобхон” танловида 10-14 ёш тоифасида иштирок этган Баҳорой Собирова эса мазкур танловнинг туман босқичида фахрли 2-ўринни олди.

Маҳаллада билимдон ёшлар сафи йил сайин ошиб бораётгани қувонарли. Айни пайтда салкам 160 нафар ёшлар мамлакатимиздаги нуфузли ОТМларда таҳсил олишмоқда. Шунингдек, 28 нафар ёшлар профессионал таълим муассасаларида турли касблар йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўрганишмоқда 240 нафар ўсмир-ёшлар умумтаълим мактаблари ўқувчиларидир. Шунингдек, давлат секторида расмий бандлар 61 нафарни, хусусий секторда расмий банд ёшлар эса 64 нафарни ташкил этади. 22 нафар ёшлар эса меҳнат муҳожирлари сифатида ўзини-ўзи банд қилган фуқаролардир.

Санжар Саубатовнинг ён дафтарида исм-шарифлари алоҳида қайд этилган тадбиркор ёшлардан бири Али Файзуллаев AKFA эшик ва дераза ромларини ясаш билан шуғулланади. У мазкур йўналишдаги иш фаолиятини кенгайтириш мақсадида маҳалла масъулларига мурожаат қилиб, кам бўлмади. “Маҳалла еттилиги”нинг йўл-йўриқлари, қолаверса, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг беғараз ёрдами, қўллаб-қувватлови билан 100 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи олишга муваффақ бўлди. Шу сабабли мижозлари билан шартнома асосида замонавий эшик ва дераза ромларини ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтирди. Айни пайтда маҳалладошларидан Рашид Сапаров ҳамда Хуршид Нажимаддиновларни доимий иш билан таъминлади.

Олий таьлим муассасаси битирувчиси Ҳакимжон Жумамуродов ҳам уни қўллаб-қувватлагани учун “Маҳалла еттилиги” аъзолари, айниқса, ёшлар етакчиси Санжар Саубатовдан миннатдор. Чунки унга стоматология йўналишидаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган 15 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилишида маҳалладаги ёшлар етакчиси Санжар Саубатов яқиндан ёрдам берди. Бугунги кунда Ҳакимжон Жумамуродов 1 нафар фуқарони иш билан таьминлаб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жасурбек Абдураимов эса ёшлар етакчисининг ёрдами билан 22 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилган ва оиласи учун доимий даромад манбаини яратган.

Дўстлик маҳалласида, гарчи шаҳар шароитида бўлса-да, кичик ҳажмдаги иссиқхонаси мавжуд хонадонлар талайгина. Нафақат ўз оилалари, балки қўни-қўшни, маҳалладошлари эҳтиёжларини қондиришнинг уддасидан чиқаётган новвойлар, турли хил сабзавотлар кўчатларини тайёрлаб, хонадонларини обод ва файзли, кўкаламзор гўшага айлантириб яшаётган маҳалла аҳлининг турмуш тарзи ҳавасга муносиб. Буни биз “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчалар бўйларига, хонадонлар томорқаларига экилган дов-дарахтларнинг кўплигида, баҳор келишини кутиб ўтирмай, маҳалла ҳудудидаги сув йўлларини тозалаб, кўчаларни чиннидай саришта қилиб қўйган маҳалладошларнинг аҳил-иноқлигида кўрдик.

Албатта, бу тўкисликда “Маҳалла еттилиги”нинг тиниб-тинчимас аъзолари, шу баробарида ёшлар етакчиси Санжар Саубатовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026