12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:08
Фан ва таълим 👁 358

“Олтин давр”нинг бошоғриқ дамлари

“Олтин давр”нинг бошоғриқ дамлари

Айни кунларда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида ўтган семестр якунлари бўйича имтиҳонлар ўтказилмоқда. Бу жараён талабаларнинг билими ва меҳнатининг сарҳисоби бўлиб, уларнинг академик муваффақиятига бевосита таъсир кўрсатади. Афсуски, ана шундай муҳим пайтларда айрим талабалар молиявий қийинчилик сабабли имтиҳонларга киритилмаётгани ёки бошқа турли босимларга дуч келаётганига оид шикоятлар ҳам учраб туради. Бу ҳолатлар нафақат талабанинг билим олиш ҳуқуқини бузади, балки олий таълим тизимидаги адолат тамойилларига ҳам зиддир.

Ўзбекистон қонунчилигида талабанинг ўқув жараёнида иштирок этиши ва имтиҳон топшириш ҳуқуқи аниқ белгиланган. Қонунга кўра, контракт суммасини ўз вақтида тўламаслик талабанинг имтиҳонлардан четлатилишига асос бўлолмайди. Контракт шартномаси бу – ­молиявий мажбурият, лекин таълим олиш ҳуқуқи бундан мустақил ҳолда кафолатланади.

Агар талаба контракт суммасини умуман тўламаса ёки шартнома шартларини бузса, таълим муассасаси уни ўқишдан четлатиши мумкин. Аммо бу жараён ҳам белгиланган тартиб ва талабанинг ҳуқуқлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Шунингдек, талабанинг дарсларда қатнашишини чеклаш, фанлардан атайлаб йиқитиш ёки “НБ” қўйиб қўйиш каби ҳаракатлар мутлақо ғайриқонунийдир. Бу каби ҳолатлар ишониб берилган ваколатдан қонунга зид фойдаланиш сифатида кўрилиши мумкин.

Кўпинча олий таълим муассасалари раҳбарияти молиявий масалаларни ҳал қилиш мақсадида талабаларни турли йўллар билан босим остида қолдиради. Масалан, контрактни тўламаган талабаларга имтиҳонларга киритмаслик ҳақидаги огоҳлантиришлар берилади ёки улар дарслардан четлаштирилади. Бу эса талабанинг билим олишга бўлган мотивациясини пасайтиради ва таълим жараёнини издан чиқаради.

Бу муаммо, асосан, молиявий қийинчиликлар ва таълим тизимининг талабалар эҳтиёжларига мослашувчан бўлмаганидан келиб чиқади. Айрим таълим муассасалари ўз молиявий манфаатларини устун қўйиб, талаба ҳуқуқларини эътибордан четда қолдиради. Шунингдек, талабалар ҳам кўп ҳолларда ўз ҳуқуқларини билмайди ёки улардан фойдаланишга журъат этмайди.

Муаммонинг ечими икки томонлама ёндашувни талаб қилади. Талабалар ўз ҳуқуқларини билиб, уларни ҳимоя қилишда фаол бўлишлари, олий таълим муассасалари эса талабалар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилишлари лозим. 

Талабалар ўз ҳуқуқларини билишлари муҳим. Агар имтиҳонлардан четлатилган бўлсангиз ёки бошқа ноқонуний босимга учрасангиз, биринчи навбатда олий таълим муассасаси раҳбариятига ёзма мурожаат қилинг. Агар бу мурожаатлар натижа бермаса, адлия органларига мурожаат қилишни унутманг. Шунингдек, контракт тўловларини имкон қадар ўз вақтида амалга оширишга ҳаракат қилинг. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, тегишли ташкилотлар томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган талабалар учун қўшимча ёрдам дастурларини ишлаб чиқиш, уларга молиявий ёрдам ёки таълим кредитлари каби қулайликларни тақдим этиш лозим. 

Давлат ва назорат органлари таълим муассасаларининг ноқонуний ҳаракатларини назорат қилиш ва бартараф этиш механизмларини кучайтириши керак. Бунда талабалар мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш тизимини жорий этиш ва уларга адолатли ечим топиш зарур. Шунингдек, олий таълим муассасаларида шаффоф ва адолатли тизимни йўлга қўйиш учун доимий мониторинг ва таҳлиллар олиб борилиши керак. 

Бугунги кунда таълим олиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш эса нафақат олий таълим муассасаларининг вазифаси, балки жамиятнинг бурчидир.

Молиявий қийинчилик сабабли бирор бир талабанинг тақдирини ўзгартириб қўйиш, унинг келажагига салбий таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳар бир талаба ўз билим ва меҳнати билан адолатга эришиши мумкин ва бу йўлда қонун унга кўмакдош бўлиши шарт.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026