12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Адабиёт 👁 830

НАВРЎЗ КЕЛДИ ВАТАНГА!

НАВРЎЗ КЕЛДИ ВАТАНГА!

Сумалакдан тош топдим, бир парча қуёш топдим,
Гул-у чаманга боқдим, бағридан оташ топдим.
Баланд учган турналар “қув-қув”лашган паллалар,
Кўкрагимга кўк тақдим, яшилланган рош топдим –
Баҳордан дарак берган ҳаволардан айланай,
Кўнгилларни тебратган наволардан айланай!

Ям-яшил рошда туриб, пешвоз чиқдим кўкламга,
Меҳнатга енг шимариб, алёр айтдим ўлкамга:
– Эҳе-ҳей! Йўл-йўлаклар, безанди маҳаллалар,
Гул атрини таратиб, Наврўз келди Ватанга!
Она Юрт! “Сумалакли Наврўзингдан айланай”,
Файзга тўла тўрт томон, ризқ-рўзингдан айланай!

Амуга боқдим шоён, тўлқинлари шиддатли,
Сувлари мисли карвон, оқиб борар ҳайбатли.
Воажаб! Унутилган, сағир қолган соҳиллар,
Дарёсига талпиниб туришлари ҳайратли.
Оролқумга ошиққан чашми гирёним, ҳай-ҳай –
Помирдан эниб келган дарёимдан айланай!

Ин қурди қалдирғочлар айвонларга. Ажойиб!
Уйғонди гул-оғочлар шабнамларга юз чайиб.
Куртаклар нафасида бир жонсарак ҳаяжон,
Тўлаб бож-у хирожлар, гул очдилир жилмайиб.
Саболар базм қурган наҳорингдан айланай,
Ватан, сенга талпинган баҳорингдан айланай!

Турналар қанотида Наврўз айлар хиромон,
Хивчин “тулпор оти”да дунё кезар болажон.
Хушхонлар сайроғидан яралиб дилнаволар,
Ер, осмон — коинотда акс этар “яшил макон”.
Ватанга нур элаган офтобингдан айланай,
Мурувватли, меҳрли моҳтобингдан айланай!

Далалар оғушида қизиган меҳнат базми,
Юртнинг кекса-ёшида яратмоқ – эзгу азми.
Дашт-у чўлни уйғотиб, эсган майин саболар,
Қир-адир, тоғ-у тошда азалий ҳаёт назми –
Шалолалар сирлашган дамларингдан айланай,
О меҳнаткаш Баҳорим, ташрифингдан айланай!

Тоғлар томон солинган сўқмоқларим майсаранг,
Наврўз нафаси инган наволар бергай жаранг.
Кўпкарига чоғланган анов учқур тулпорлар,
Сумалакка шайланган момоларга бир қаранг:
Қирғиз-у тожик, қозоқ – қир ошиб келган атай,
Қорақалпоқ ва туркман – ўзбегимнинг ўзидай!

Марказий Осиёга Наврўз келди, ёронлар,
Чулғаниб нур-зиёга, солиб завқ-у суронлар.
Оқ ўтовлар тикилиб, бошланди сайли Баҳор,
Тотувлик ошёнига манзил шаҳру ёвонлар.
Ватан, ўзим пойингга меҳр бўлиб тўкилай,
Элларни бирлаштирган Наврўзингдан айланай!
 
Жонажон Ўзбекистон машҳури жаҳон бугун,
Ўғил-қизлари закий ва марди майдон бугун.
“Яшил иқтисоди”-ла ўзни этиб намоён,
Ҳар қарич ери обод , “ям-яшил макон” бугун.
Робия дер, ҳар тунинг Аллоҳ қадр айлагай,
Кунларинг Наврўз бўлиб, бахтга ёр айлагай!

Робия Йўлдошева, Қорақалпоғис­тонда хизмат кўрсатган журналист

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026