12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:27
Жамият 👁 2,256

БИЗНИНГ ЮРТИМИЗДА ЕТИМ ЙЎҚ

БИЗНИНГ ЮРТИМИЗДА ЕТИМ ЙЎҚ

Айтишларича, тўлғоқ азобига дош беролмай ҳаётдан кўз юмган бир аёлнинг гўдагини янги туққан бир аёл асраб олибди. Ўз гўдагига бир эмчагини, етим гўдакка бир эмчагини эмизиб, уни ҳам ўз боласидан кам қилмай парваришлабди. Болаларни ажратмайин, худонинг қаҳри келмасин, деган ўй билан аёл аввал етим гўдакни, кейин ўз боласини эмизаркан.

Кунлар ўтиб, болалар вояга етибди. Иккови ҳам ақлли-хушли йигитлар бўлишибди. Ногаҳон она қаттиқ касал бўлиб ўрнидан тура олмай ётиб қолибди. Шунда негадир ўз боласи унга кўпроқ ғамхўрлик қилар, онасини оёққа турғизиш учун жонини узиб бергудай бўларкан-у асранди ўғил унга нисбатан сал… камроқ куюнаркан. Ниҳоят она паймонаси тўлганини сезиб ўғиллари билан рози-ризолик сўрашибди. Асранди ўғилга бўлган воқеаларни айтиб берибди.

- Сени ҳар гал ўз ўғлимдан аввал эмиздим. Икковингни асло бир-бирингдан кам кўрмадим. Бироқ худога аён ҳақиқатни айтмасам бўлмайди. Энди сен ҳам мендан рози бўл, ўғлим, - дебди кўзларида ёш билан.

- Мен буни сезардим, - дебди асранди ўғил бошини эгиб. - Лекин бу сирни ўзим сўрай олмасдим, ўзингиз айтмаганингизга доим ич-ичимдан сиздан хафа бўлиб юрардим. Мени оқ ювиб, тараб вояга етказганингизга раҳмат, бу хизматларингизни қайтара олмаганимдан афсусдаман.

- Қандай сезгандинг, Аллоҳ шоҳид, сени ўз ўғлимдан кам кўрмаганман. Сени аввал тўйдириб, кейин ўз ўғлимни қўлимга олганман-ку? – ҳайратда қолибди она.

- Ҳа, онажон, кам кўрмадингиз, берган оқ сутингиз тенг бўлди, бироқ орқамга бир қоқишингиз кам бўлди. Ўз ўғлингизни эмизиб туриб орқасидан қоқиб эркалашингизга доим ҳавасим келарди. Мени бундай қилмагансиз, - деб жавоб берибди.

...Саҳнада оппоқ либосда, кўзларида долғали дунёнинг жавобсиз сўроқларидан ҳайратланганича оққуш парвоз қилмоққа интилади, қанотлари кучсиз, кўнгли меҳрга интиқ. Қани ўша қалбини қувончга тўлдиргувчи, унга меҳри ила куч-қудрат ато этгувчи, парвозга ундагувчи зот? Қани? Оққуш излади, мажолсиз қанотларини базўр силкита-силкита ғамгин мусиқа садолари остида кўзлари интизор бўлиб излади. Ва атрофида ўзига меҳр-муҳаббат  билан тикилиб турган юзлаб нигоҳларга қаради. Ҳар бирида «кел, бағримга» дегандай, «сен учун жоним нисор» дегандай  сўнгсиз меҳр жилваланади. Бу меҳр тафти оққушга наинки куч, гўёки жон ато этди. Мўлжални юксак олиб эмин-эркин кўкка парвоз этди.

Бу мамлакатимиз пойтахти Тошкентдаги 23-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Дилбар Абдураҳмонованинг «Сен ёлғиз эмассан» болалар хайрия жамғармасининг ташкил этилганига 10 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантанада  ижро этган рақси. Қизалоқнинг нозик қомати, оққуш қаноти тимсолидаги қўлларининг ҳар бир ҳаракати, нигоҳларидаги чуқур маъно ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмаган, тош юракларни ҳам эритиб юборган бўлса ажаб эмас Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилган мазкур тадбирни кўрган ҳар бир одам эҳтимол, мен каби шундай хаёлга боргандир? Тажрибали жарроҳ Феруз Назиров саккиз соат давом этган юрак операцияси туфайли қизалоқнинг ҳаётини  сақлаб қолган экан. Воажаб? Жимитдайгина вужуд саккиз соатлик операцияни кўтаргудай қудратни қаердан олдийкан? Шифокорнинг сабр-тоқати, матонатига, бир митти вужудга жон ато этишдаги фидойилигига ҳаммамиз бош эгсак арзимайдими? Қизалоқнинг рақсини кўзларида ёш билан томоша қилиб ўтирганида шифокорнинг кўнглидан нималар кечди экан? Меҳнати самарасига шукронами? Ё қизалоққа шундай ёзуқ битган  тақдирга афсусми?

Билмадим, билолмадим! Бироқ шу нарса аёнки, бизнинг мамлакатимизда қаровсиз, ёлғиз бола йўқ, ота-онасиз қолган болаларни ҳам, ҳатто ота-онаси ўз боласидан тонганида ҳам тонмайдиган, иссиқ бағрига олиб ҳеч камчиликсиз вояга етказиб, мустақил ҳаётга учирма қиладиган она Ватани бор.

Тадбирдан тайёрланган кўрсатувда  ижро этилган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирокидаги ҳар бир рақс, қўшиқ одамни бефарқ қолдирмайди. Айниқса ногирон, қулоқлари эшитмайдиган болаларнинг 101-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокидаги рақсни кўриб ҳайратланмаслик мумкин эмас. Воажаб? Улар мусиқа оҳангига шунчалар мос ҳаракатлар қилар эдики, мусиқани қулоқлари эшитмаса-да, юрак-юракдан ҳис қилаётгандир, деб ўйлайди одам. «Биз етим эмасмиз, биз ёлғиз эмасмиз», - дея куйлашади улар. Ўзларига иқтидорини намойиш қилишлари учун кўпгина имкониятлар яратаётган жамғармага миннатдорчилик изҳор этишади.

Кўзларимда ёш билан концертни томоша қилар эканман, кўнглимда  жавобсиз саволлар кўп: уларни дунёга келтирган зотлар қаерда экан? Агар тирик бўлса, юртимиз, юртдошларимиз ғамхўрлигида эмин-эркин улғаяётган бу кичкинтойларнинг кўнглидаги ота-она кемтиклигини нега пайқашмайди? Тўғри, улар моддий танқисликни сезишмас, тарбиячилар уларни бир лаҳза меҳридан айиришмас, бироқ дунёда ота-она ўрнини ҳеч бир нарса босолмайди-ку!

Тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилояти «Меҳрибонлик уйи» мудираси (исм-шарифини эслаб қололмадим) «Бизнинг болаларимиз ҳеч кимдан кам эмас, мен ишонаман, бугунги тарбиямиздаги болалар вақтлар келиб ажойиб инсонлар бўлиб етишади, юртимизга муносиб хизматлар қиладиган етук мутахассислар бўлиб етишади. Ҳаёт буни исботламоқда», - деди.

Шўх-шодон рақс тушиб, қўшиқ айтаётган болаларга қараб бу сўзларга ишонгинг келади одамнинг. Ҳа, бизнинг юртимизда етим йўқ, ёлғиз йўқ. Улар юртимизнинг, юртдошларимизнинг меҳри оташида вояга етишаяпти. Бу меҳр уларнинг ҳаёт йўлини доимо ёритиб туради.


Ойгул РАЖАБОВА.

  (Фото - sen.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026