14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:57
Фан ва таълим 👁 3,413

Баркамол авлод-юрт келажаги

Баркамол авлод-юрт келажаги

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда замонавий таълим тизимини шакллантириш ва юксак малакали кадрларни тайёрлаш ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиётнинг асосий омилига айланди. Бу борада мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг ноёб тизими яратилди. Бугун 9+3 тамойили асосида 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизимига ўтилди ҳамда таълим тизимининг узлуксизлиги таъминланди.

Агар бу ислоҳотлар МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб амалга оширилганини, таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этишини инобатга олсак, мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш нечоғли устувор вазифа эканлигини эътироф этиш мумкин. Мамлакатимизда 2014 йилда тaълим соҳaсидa ўқув муaссaсaлaрини қуриш, рeконструкция қилиш вa кaпитaл тaъмирлaш борaсидaги ишлaр изчил дaвом эттирилди. Ўтгaн йили хaммaси бўлиб Республикамизда 540 дaн зиёд объект, шу жумлaдaн, 380 тa мaктaб, 160 дaн ортиқ кaсб-ҳунaр коллeжи вa aкaдeмик лицeйлар тубдaн янгилaнди.

Мaзкур мaқсaдлaр учун қa-рийб 550 миллиaрд сўм сaрфлaнди. Ушбу мaблaғлaрнинг 120 миллиaрд сўмдaн ортиғи тaълим муaссaсaлaрини ўқув, лaборaтория вa ишлaб чиқaриш ускунaлaри, компьютeр вa мультимeдиa воситaлaри билaн тaъминлaш учун aжрaтилди.

Бу борада амалга оширилган ишлар тезда ўз самарасини бермоқда. Буни биз Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 22 апрелдаги 57-сонли буйруғи асосида ташкил этилган Амударё академик лицейи фаолияти мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.

Амударё академик лицейидан ўтган давр мобайнида халқаро танлов, бир қатор республика миқёсидаги кўрик-танловлар совриндорлари етишиб чиқди. Бугунги кунгача академик лицейни жами 838 нафар ўқувчилар тамомлаб, шундан 438 нафари олий таьлим муассасаларида ўқишни давом қилдирмоқда. Бу ўртача 52,2 фоизни ташкил қилиб, яқин келажакда бу кўрсаткични 60-70 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Академик лицей битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш тестларига тайёрлашда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси вакили Б.Жарекешов билан биргаликда битирувчи курс ўқувчиларидан синов тестлари олиниб, натижалари ота-оналар йиғилишларида муҳокама қилиб келинмоқда.

12 нафар битирувчи тижорат банкларидан кредит олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда, 35 нафар битирувчилар ўзлари 3 томонлама шартнома тузган ташкилот ва корхоналарда меҳнат фаолиятини бошлаб юборишди. Олий таълим муассасаларига ўқишга топшириб, етарлича балл тўплай олмаган 98 нафар битирувчилар академик лицейда ташкил этилган "Абитуриент” штаби қошидаги тайёрлов курсларига жалб қилинган. 2014 йилда 2 та компьютерлаштирилган лингафон хонаси учун маблағ ажратилди,яқин кунлар ичида бу хона ўқувчиларни ўз бағрига олади.

2014 йил май ойида академик лицейда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида "Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида "Таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш – замонавий таълимнинг бош мезони” мавзусида ўқув-услубий семинар ўтказилди. Семинарда 10 нафар тажрибали ўқитувчилар томонидан очиқ намунавий дарслар ташкил қилинди, услубий баёнотлар ва тақдимотлар тайёрланди. Энг намунали деб топилган дарслар Республика миқёсида оммалаштиришга тавсия қилинди. 2014 йил 3 июнь куни туман миқёсида "Академик лицейларда ўқув таълим-тарбия жараёнини янги босқичга кўтариш ва янада ривожлантиришда ўқитувчиларнинг билим даражасини ҳамда педагогик маҳоратини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда 9 нафар тажрибали ўқитувчилар томонидан очиқ намунали дарслар ташкил қилинди, тақдимотлар ўтказилди.

2014 йил июнь ойида ҚДУ қошидаги Муҳаммад Юсуф номидаги Бўстон академик лицейида ўтказилган ўқув-услубий семинарда рус тили фани ўқитувчиси Г.Явқашева ўз тақдимоти билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Лицей ўқитувчилари Нукус Давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйган. 2014 йилда биология фани ўқитувчиси Нафиса Мамутова "Ботаника-зоология” кафедраси ўқитувчилари Қурол Отаназаров ва Рустам Отамуратовлар билан ҳамкорликда, физика фани ўқитувчилари Сурайё Норбоева ва Рафаэль Султанов "Умумий физика” кафедраси ўқитувчиси Баҳром Явидов билан ҳамкорликда ўқув-услубий қўлланмалар яратишди.

2014-2015 ўқув йилида ҳам Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими меъёрий ҳужжатларига асосланиб академик лицейнинг "Истиқболли иш режаси” ишлаб чиқилди ва вазифалар белгилаб олинди, 2014-2015 ўқув йилида ўқитувчилар кафедралар иш режалари асосида очиқ намунавий дарслар ташкил қилмоқда, ҳар бир фан бўйича фан ойликлари ўтказилмоқда.

Давлат тест маркази билан ҳамкорлик ишларини давом эттириш, ўқувчиларнинг билим даражасини тест марказининг тест материаллари асосида синаб, натижаларини ўқитувчилар ва уларнинг ота-оналари билан муҳокама қилиш, илмий педагогик кенгаш мажлисларида таҳлил қилиб бориш режалаштирилмоқда.

2015 йилнинг 1-ярмида биология фани ўқитувчиси Б.Дўсимбетовнинг "Ботаника-зоология” кафедраси ўқитувчиси Р.Атамуратов билан ҳамкорликдаги, рус тили фани ўқитувчиси Г.Явқашеванинг рус тили кафедраси профессор ўқитувчиси Т.Халмуратов билан ҳамкорликдаги, информатика фани ўқитувчиси Н.Соатбоеванинг ТАТУ Нукус филиали ахборот технологиялари кафедраси ўқитувчиси Ш.Ёдгоров билан ҳамкорликдаги, ўзбек тили фани ўқитувчиси О.Тажибоеванинг "Ўз-бек тили” кафедраси ўқитувчиси Х.Аллабергенов билан ҳамкорликдаги ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилди.

Математика фани ўқитувчиси Г.Бабаниязованинг математика кафедраси ўқитувчиси Н.Жумабоев билан ҳамкорликдаги илмий-услубий қўлланмаси 2015 йил сентябрь ойида чоп этилиши режалаштирилмоқда.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таъ-лими тизими ўқувчиларининг фанлар олимпиадаларида муваффақиятли қатнашишлари асносида таълим тизимида қилинган ишлар самараси яққолроқ кўринади. Туманимиз касб-ҳунар таълим тизими ўқувчи-ёшларидан 2011-2012 ўқув йилида фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республика босқичида 5 нафар, 2012-2013 ўқув йилида 8 нафар ўқувчилар иштирок этишди. 2013-2014 ўқув йилида эса 9 нафарининг иштирок этиши бу борадаги ислоҳотларнинг беиз кетмаётганлигидан далолатдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом авлодни шакллантириш мақсадида дунё ҳамжамияти томонидан янги тажриба сифатида эътироф этилган уч босқичли ягона тизим - "Баркамол авлод”, "Умид ниҳоллари” ва "Универсиада” каби спорт ўйинлари ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.2014 йил Наманганда ўтказилган "Баркамол авлод” спорт ўйинларида Амударё туманидан уч нафар спортчи қатнашиш имкониятини қўлга киритишди. Келажакда мазкур спорт мусобақаларида туманимиз ёшларидан янада кўпроқ қатнашиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад жисмонан соғлом, ақлан етук, маънан бой, умуммиллий ва умумбашарий ғояларга эга бўлган ёшларни тарбиялашдир.

Отабек ЙЎЛДОШОВ, Амударё академик лицейи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019