12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 395

Ёшлар келажаги учун янги имкониятлар яратилмоқда

Ёшлар келажаги учун янги имкониятлар яратилмоқда

Бугун ёшлар бандлиги, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва замонавий касбларга йўналтириш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Амударё туманида мана шундай устувор мақсадларга йўналтирилган қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, туман ҳокими Собир Хўжаметов ташаббуси билан 1-сонли муҳандислик техникумида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш ва муносиб иш билан таъминлаш мақсадида 18 та йўналишда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Энг эътиборлиси, бу курсларда таълим олиш мутлақо бепулдир.

17 сентябрь куни техникумда мазкур курсларнинг очилиш маросими ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими бошчилигида соҳа раҳбарлари, турли ташкилот вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Собир Хўжаметов муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, ўз қобилиятларини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, чет тилларини ўрганиш учун яратилган шарт-шароитлар, хорижий тилни билишнинг бугунги глобаллашув даврида нақадар муҳим экани хусусида сўз юритди.

Техникум директори Шуҳрат Матризаев ҳам нутқ сўзлаб, ушбу ташаббуснинг фарзандларимизнинг касб-ҳунар эгаллашларида, ўз ҳаёт йўлини топишда ва келажакда мустақил шахс сифатида шаклланишида беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбир доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида тижорат банклари, турли ташкилот ва муассасалар масъуллари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ўзларининг мавжуд иш ўринлари билан иштирок этдилар. Бу эса ёшларнинг нафақат билим олишлари, балки ўзлари учун муносиб иш жойи топишларига ҳам кенг имконият яратди.

Тадбир давомида жажжи қизалоқларнинг рақс чиқишлари, ҳарбий оркестр жамоасининг жўшқин куй-қўшиқлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди. Бу эса ёшлар учун яратилаётган имкониятлар нафақат билим олишга, балки руҳий-маънавий юксалишга сабаб бўлаётганини кўрсатди.

Амударёда очилган қисқа муддатли курслар орқали ёшлар тикувчилик, сартарошлик, пазандалик, IT ва дастурлаш, пайвандчилик, электрмонтёрлик, автомеханиклик, қандолатчилик каби 18 та йўналишларда билим оладилар. Бу эса уларнинг меҳнат бозорида талабгир мутахассисга айланишига, ўз ҳаётини ўзи мустақил қуришига замин яратади.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус ёшлар ҳаётида ўзларининг янги қирраларини очадиган, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган катта имкониятдир. Касб-ҳунар эгаллаган ёшнинг қўли гул, кўнгли тўқ, келажаги эса порлоқ бўлади.

 Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026