30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 20:43
Жамият 👁 2,195

Умрингизни бекорга ўтказманг, тенгдошлар!

Умрингизни бекорга ўтказманг, тенгдошлар!

Оилани Ватан ичра кичик Ватан деб атаймиз. Шу мўъжаз маскан фарзандлар тарбия олиб улғаядиган, комил инсон бўлиб вояга етадиган даргоҳдир.

Кўчадами, мактабдами ё жамоат жойларида ёшларнинг ўзини тутиши, муомаласи, ён атрофидагиларга муносабати оиласида қандай тарбия олаётганини кўрсатиб турувчи кўзгудир. Уларнинг баъзилари ўқишда, ўз қобилиятини намоён этишда, жамоат ишларида фаоллиги билан ҳавасингизни келтирса, баъзиларнинг қўпол муомаласидан, ё ноўрин қилиғидан ранжийсан, одам. Ҳар оиланинг тарбияси ҳар хил эканлиги шундан аён бўлиб турибди.

Менинг назаримда кейинги йилларда негадир ота-оналар, кўпроқ ёш ота-оналар фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлиб боришаётгандай. Чунки кўча-кўйда гала-гала бўлиб узундан узоқ суҳбатлашиб ўтирадиган йигитларга, ҳатто, қизларга ҳам дуч келамиз. Уларнинг суҳбати мавзуси телефон, интернет, мода, кимнинг қандай янги кийим олгани-ю, ким билан нималар гаплашгани хусусида бўлади. Уларга қараб, шунчалар кераксиз гапларга умрининг азиз лаҳзаларини бой бераётганини ўйлаб ачиниб кетасан, одам. Ажабланарли томони ўша йигит-қизларнинг ота-онаси қаерда эдинг, ким билан эдинг, шунча вақтингни нималарга сарфладинг, дея қизиқмайди. Бекор юргандан кўра, маънавий озиқ берадиган газета, журналлар, китоблар ўқишга жалб қилишса, ўзларига хос касб-ҳунар ўрганишга ундаса, яхши бўлмасмиди? Ахир бугун вақтини бемаъниликлар билан ўтказаётган фарзандлар ота-онанинг эртаси куни эгаларику.

Ота-оналар болаларим учун югуриб-елаяпман, деб ҳисоблашади ўзларини. Бироқ, болам бугунги кунини қандай ўтказди, деган савол уларни қизиқтирмайди.

Баъзан фалончининг ўғлининг ё қизининг тарбияси бузилиб кетибди, деган сўзлар қулоғимизга чалинади. Менимча, тарбияси бузилибди, дейишдан олдин бормиди ўша тарбиянинг ўзи, дея ўйлаб кўриш керак. Чунки болалигидан қалбига соф миллий тарбия сингдирилган болани йўлдан уриш осон бўлмайди.

Эҳтимол, менинг бу мулоҳазаларим айримларга эриш туюлар, айримлар ота-оналарни муҳокама қилишга ҳали ёшлик қиласан, дейишар ҳам. Бироқ менинг фикрларим ўринсиз эмас. Оддийгина бир мисол: коллеж ўқувчилари бўлган менинг тенгдошларим орасида иқтидорли, интилувчан, ҳар бир дарсни қунт билан тинглаб, машғулотни тўла ўзлаштиришга интиладиганлари бўлгани ҳолда, шунчаки мажбурият юзасидан дарсга келиб, охирги партада қўл телефонини ўйнаб ўтириб вақт ўтказадиган, уйидан дарсга кетдим, деб чиқиб, кўчада бемақсад санғиб юрадиганлари ҳам бор. Улар биргина дафтарни бир неча дарсларга олиб киришади ва афсуски кунига неча хил фан машғулотларига кирса-да, бир бетиниям тўлғазмайди. Энди бир ўйлаб кўринг: агар ота-она фарзандини керагича назорат қилиб, бугун қандай машғулот ўтгани, нималар ўрганганини суриштирса, ҳар фанга доир дафтарларини текшириб бор-са, албатта ўғли ёки қизи юқоридагидай ҳолга тушмаган бўлар эди. Шундай эмасми?

Олтиной ЎРИНБОЕВА,

Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026