28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:29
Фан ва таълим 👁 249

ТЕНГДОШЛАР ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ БОРАСИДА СУҲБАТЛАШДИ

ТЕНГДОШЛАР ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ БОРАСИДА СУҲБАТЛАШДИ

Тил билган – эл билади, дейди халқимиз. Чиндан-да хорижий тилларни билиш кишига кўп имкониятлар яратади. Шунинг учун бугунги кунда юртимизда кадрлар зиммасига қўйиладиган асосий талаблардан бири чет тилларни мукаммал билишдир.

Шу боисдан ҳам мамлакатимизда хорижий тилларни ёш авлодга ўргатишга улкан эътибор қаратилмоқда. Натижада ёшларга бу борада етарли шароитлар яратилди, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига жавоб берадиган даражада мукаммаллаштирилди, таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўқитиш йўлга қўйилди. Шунингдек, ўқитувчилар малакасини оширишга, уларнинг орасида ўз устида ишлайдиган, таълим беришда ютуқларга эришаётганларини рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилди. Таълим соҳасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани туфайли чет тилини мукаммал биладиган ўқувчилар, педагогларга имтиёзлар, малака сертификатлари берилиб, мунтазам рағбатлантириб борилаётир.

Амударё туманида бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли ўқувчилар орасида хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш тобора ортиб бораётир.

7 октябрь куни туманнинг Амир Темур номли овулида жойлашган 4-сонли мактабда ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Биз ­– келажак эгаларимиз” деб номланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбир ўзбек ва инглиз тилларида бўлиб ўтди. Унда 40-сонли мактабнинг инглиз тилини пухта ўзлаштирган ва асосий фанлар олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ ўқувчилари, инглиз тили фани ўқитувчиси Мадина Жуманиёзова, мазкур мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни 4-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гавҳар Собирова очди ва ўзаро дўстлик алоқаларини боғлаш, таълим олишда эришаётган ютуқлари ҳақида суҳбатлашиш ва тенгқурларини ҳам инглиз тилини чуқур ўрганишга даъват этиш мақсадида ташриф буюрган ўқувчиларга, уларнинг устозига ва давра суҳбати ташкилотчиси, мазкур мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси Барчиной Собировага миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда иккала мактаб ўқувчилари давра суҳбати мавзуси юзасидан инглиз тилида ўзаро мулоқотга киришдилар. Албатта, бугунги тезкор замонамизга мос кадрлар бўлиб етишиш, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш учун хорижий тилларни ўрганиш жуда муҳим. Бу борада инглиз тилини билиш даражаси бўйича сертификат олишга эришган 40-сонли мактаб ўқувчилари Лайло Камолова, Гулноза Илҳомова, Феруза Ҳайитжонова, Ирода Норбоева, Ҳилола Саъдуллаева, Зарина Хўжабергановалар ўзларининг инглиз тили ўрганишдаги устозларининг фидойиликлари, ота-оналарининг қўллаб-қувватлаганликлари ҳақида, илм олишда машаққатлардан чўчимаслик лозимлиги ҳақида инглиз тилида гапириб бердилар ва тенгдошларини ҳам ушбу тилни чуқур ўрганишга даъват этдилар.

Мадина Жуманиёзованинг касбий фаолиятига доир, шогирдларининг эришаётган ютуқларига доир суҳбатини ўқувчилар ҳам, ўқитувчилар ҳам қизиқиб тингладилар. Таниқли ўқитувчи ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар қайтарди.

Давра суҳбати барча иштирокчилар учун эсда қоларли воқеа бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026