30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 2,348

КЕКСАЛАР - ЖАМИЯТ КЎРКИ

КЕКСАЛАР - ЖАМИЯТ КЎРКИ

Норжон момо Отабоева кўпни кўрган, ўтмиш аччиқ-чучукларини тотиган кекса, бир асрлик умр йўлини босиб ўтган тарихнинг жонли гувоҳларидан, табаррук момоларимиздан ҳисобланади. 1915 йилда туғилиб, ҳаётининг 100 баҳорини қарши олаётган, собиқ иттифоқ давридаги коллективлаштириш, иккинчи жаҳон уруши, урушдан сўнгги оғир тикланиш йиллари азобларини кўрган Норжон момо Отабоева билан бир бор суҳбат қурган одам, ўзини саргузашт оламида юргандай ҳис қилади.

Норжон момо Отабоева асли Хоразм вилоятининг Гурлан тумани, Хизр эли овулида дунёга келган. У ёшлигиданоқ ҳар ишда чаққон, эпчил ва забардаст, чевар ҳамда саранжом-саришта бўлиб ўсди. Баланд бўйли, кенг яғринли, бақувват аёл эди.

- 11 ёшимдан кохозда ишлаганман, - ўтмиш ҳикояларидан сўзлайди момо. - 17 ёшимда турмушга чиқдим. Ота-онамнинг уйида меҳнат қилиб чиниққаним учун қайнота-қайнонамнинг уйида келин бўлиб қийналмадим. Қайнонам онам  билан иккаласи дугона эдилар. Икки дугона қиз олишиб, қиз беришиб муродларига етишди. Қайнотам ва қайнонам ҳам асли Гурлан тумани, Хизр эли овулидан бўлиб, ҳозирги "Ўзбекистон маҳалласининг "Ловия” овулига кўчиб келишган. Отам раҳматли кўчиб келгандан кейин дарёнинг қирғоқларига ловия экиб, жуда кўп ҳосил олар эканлар, шунинг учун отамга овулдошлари "ловия” деб лақаб қўйган экан. Шу-шу қайнотамнинг болалари, ҳаттоки ҳозиргача менинг болаларим, невараларим эвара-чевараларим ҳам "ловия” лақабини олиб юришибди. Турмуш ўртоғим Отабоев Қурбониёз билан умргузаронлик қилиб, бизники эмас, Аллоҳники, 8 та фарзанд кўрдик. Уруш бошланган йили  биринчи фарзандим туғилди. Кузнинг айни йиғим-терим пайти болам ёш бўлишига қарамай далада, ҳар куни эрта тонгдан, то кун ботиб, оқшом тушгунга қадар пахта терардим. Уруш йиллари далада фақат аёл-қизлар, ўсмир-ёшлар ишлашарди. Қурбониёз отангиз билан фарзандлар бахти-иқболи учун кеча-кундуз ишлаб, ҳеч нарсага зориқтирмай, рўзғор аравасини тенг тортиб, уларни камолга етказишга ҳаракат қилдим. Фарзандларим орим - номусим деб, барини ўқитдим, уйли-жойли қилдим. Мана, 8 фарзанднинг ҳамда 27 невара, 62 чевара ва 4 нафар эваранинг бувиси бўлиб   ўтирибман.

Фарзандларининг ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишида оила муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳаёт синовларга, ташвишларга тўла. Норжон момо оиласи ўзига тўқ, ҳамма нарсаси етарли бўлса-да, қараб ўтирмади. Эл билан эл бўлиб, биргаликда меҳнат қилди. У пайтлари "минг тўгин” (ўғит тўкиш маъносида) деган колхозчилар орасида ўзаро мусобақа бўларди. "Минг тўгин” тўкиб, мукофотлар олган.

- Бошимиздан нелар ўтмади, у кунларни ҳозирги кун билан солиштирсак, одам қадри бир чўпчалик бўлмаган экан, - дейди момо бошини чайқаб. - У пайтлари ҳозирги шарқираб оқиб ётган каналларни, ёпларни қўлда қазирдик. Ҳозарасп каналининг, Олчин каналининг қазилишида, Манғит арна каналининг қазилишида олдингилар қаторида қатнашганман. Қазув ишларига жуда кўплаб одамлар жалб қилинган. Каналлар қишда қазиларди. 2-3 одамга 20-30 метрнорма эди, эркаклар тўнгни кўчирарди, 3-4 метрли чуқурликдан тепага тўнг тупроқни орқалаб чиқарардикда, четроққа ташлардик.   Бизнинг оғир меҳнатларимиз эвазига мана шундай дориломон кунларга етказганига шукурларим кўп.

Давлатимдан айланай, озми-кўпми қилган меҳнатларимизни эъзозлаб, нафақа, устама нафақа бераяпти, ҳафтанинг ҳар душанба кунлари шифокорлар келиб, ҳолимдан хабар олиб турибди. Маҳалладан, туман марказидан келиб, ҳайитларда, байрамларда совға-саломлар ва байрам пулларини бераяпти, Юртбошимизга мингдан-минг раҳматлар бўлсин.                                                        

Ҳаётимиз илдизи - файзи ва чиройи бўлган табаррук  момоларимиздан бири, бу йил 100 ёш билин юзлашган Норжон момо ўзининг чексиз   меҳр-муҳаббат қўрғонига айланган оиласида, мамлакат келажаги бўлган фарзандлари билан юртимизнинг, шонли Мустақиллигимизнинг 24 йиллигини қалбидаги бор эзгу тилаклари ва оқ фотиҳалари билан қарши олмоқда. Ватанга ёр эзгу туйғуларга, буюк маънавий қадриятларга, содда, аммо чин инсонийлик тилакларга, меҳрга қалби ғарқ тўлган Норжон момо инсоний бурчни, қадриятни, шижоатни оиласида, энг аввало юрагида шакллантиргани унинг очиқ, кулиб турган чеҳрасида  мавж уриб турарди.   

Шу мўътабар ва табаррук момоларимизнинг беғубор ва шонли издошлари бўлайлик!

Зулфия ОЛЛАЁРОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026