30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 2,488

ЭЛ-ЮРТ ТОТУВЛИГИ ВА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

ЭЛ-ЮРТ ТОТУВЛИГИ ВА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

Бизнинг Назархон овулимиз аҳли азал-азалдан меҳнаткаш, эл-юртга қайишган фидойи, турли миллат вакиллари аҳил-иноқ, тотувликда яшаётган халқ. Овулимиз аҳлини ягона бир мақсад бирлаштириб туради. Бу – Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, Назархон элининг фарзандларини ҳар томонлама етук ва баркамол, истиқлол ғояларига содиқ инсонлар қилиб тарбиялаш.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 654 та хонадонда 822 оилага бирлашиб, тинч-тотув яшаётган 3592 нафар аҳолини овулимизни янада обод ва фаровон гўшага айлантиришдек эзгу мақсад ҳамиша  жипслаштириб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Томорқа хўжалигини, тадбиркорликни ривожлантириш нафақат ўз оилалари, балки Назархон овулининг фаровонлиги ҳамда иқтисодий барқарорлигини таъминлашини овул фуқаролари жуда яхши биладилар. Шу туфайли овулимизда томорқа хўжалигини мўл-кўл даромад манбаига айлантириб, бой-бадавлат бўлган инсонлар анчагина. Оилавий ва хусусий тадбиркорликка эътибор ҳам, рағбат ҳам ошганлиги боис, 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида 17 нафар фуқаро ва 2 нафар коллеж битирувчиси  паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш юза-сидан ишлаб чиққан бизнес ғояларини амалга ошириш мақсадида имтиёзли кредит соҳиблари бўлишди.

Овул ёшларининг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. "Қуламет ўй” мавзесида фаолият олиб борувчи, Хитой технологиясига асосланган ғишт заводида овулнинг 46 нафар ёшлари доимий иш билан таъминланишди. 15 нафар ёш қиз ва келинчаклар устоз-шогирд анъанаси асосида тикувчилик сирларини пухта ўрганиб, чеварлик билан шуғул-ланишаётир.

Ўсмир ва балоғат ёшидаги қизлар ҳамда ёш келинлар ўртасида ўтказилаётган "Сиз турмуш қуришга тайёрмисиз?”, "Қайнона ва келин муносабатлари” мавзуларидаги тадбирлар ўз самарасини берганлиги бизнинг қалбимизга қувонч бағишлайди. Чунки, бизнинг Назархон овулимизда эрта турмуш қуриш ва оилавий ажримлар сўнгги икки йилдан бери умуман содир бўлмади.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида овул ёшлари ўртасида тез-тез турли хил кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиб турилади. Ҳудудимиздаги спорт-соғломлаштириш иншоотларида 120 нафар бола спортнинг энг оммавий тури – футбол билан шуғулланишади.

"Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан кекса отахон ва онахонларимизнинг истак-хоҳишлари асосида 62 нафар нуронийлар тарихий Хива шаҳрига зиёратга бориб қайтишди, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришди.

Мени назархонликлар ишонч билдириб, 30-Назархон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайлашди. Бу ишонч менинг фаолиятим кўламини янада кенгайтирди. Нафақат диний маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, балки халқнинг ишонган вакили сифатида овул аҳлининг ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишда иштирок этишимга, бу муаммоларни ижобий ҳал этишда қонуний асосларга таянган ҳолда иш юритишимга тўғри келади.

Ҳамиша жонажон халқим билан бирга ҳаракат қилиш, ҳамжиҳатликда ишлаш менга завқ бағишлайди. Чунки ана шу озгина фидойилигим туфайли халқ ишончига сазовор бўлдим. Меҳнатим қадр топди. Мустақилликнинг 24 йиллик байрами арафасида Президент Фармонига мувофиқ "Шуҳрат” медали билан тақдирланганим мени янада самаралироқ ишлашга даъват этмоқда. Зеро, эл-юрт тотувлиги йўлида қилинган ҳар қандай иш муносиб баҳосини олаверади.

 

Гулжаҳан ИБРАИМОВА, Назархон ОФЙнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026