30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:46
Жамият 👁 6,061

ОБОД УЙ-ЖОЙЛАР — ФАРОВОНЛИК ТИМСОЛИ

ОБОД УЙ-ЖОЙЛАР — ФАРОВОНЛИК  ТИМСОЛИ

Бугун мамлакатимизнинг, туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, халқимизнинг турмуши фаровонлигидан дарак берувчи равон йўллар, дид ва юксак маҳорат билан режалаштириб қурилган файзли кўчалар, обод ҳовли-жойларни кўрасиз. Бири – биридан чиройли ва ихчам замонавий андозаларда таъмирланган ва безатилган ҳовли-жойлар атрофини турли мевали, манзарали дарахтлар, гуллар безаб турса, томорқасида қулф уриб ўсиб турган турли экинлар юртдошларимизнинг захматкашлиги, меҳнатсеварлигидан далолат бериб туради, кўриб кўзимиз қувонади. Ўз меҳнатимиз билан турмушимизнинг сифати тобора юксалаётганидан қалбимиз фахр-ифтихорга тўлади.

Юртбошимиз ташаббуси билан бугунги ободликнинг, фаровонликнинг тамал тоши неча йиллар муқаддам қўйилганини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз.

1989 йилнинг 17 августида И.Каримов бошчилигида ўтказилган республика ҳукумати йиғилишида ўша вақтдаги мураккаб вазият ҳисобга олиниб, юртимиз аҳолисига томорқа ва якка тартибда уй-жой қуриши учун ер участкалари ажратиб бериш, уй-жой қуриш учун барча шароитларни яратиш масаласи муҳокама этилади. Ўша йиғилишдан бир кун аввал Ўзбекистон раҳбари тарихий ҳужжат – "Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида”ги қарорни имзолаган эди. Ўша тарихий қарор қишлоқ аҳолиси ҳаётининг бироз бўлса-да ўнгланишида  аҳамиятли бўлди. Кўпгина ёш оилалар ҳовли-жойли бўлди, оғир дамларда томорқаси оила иқтисодига ишончли мадад бўлиб турди.

Шунингдек, Президентимизнинг 1992 йил 19 августдаги "Уй-жойлар хусусийлаштирилиши муносабати билан аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялашга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, кам таъминланган тоифаларга мансуб фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар яшаб турган ёки доимий рўйхатдан ўтказилган хонадонлар ва алоҳида уйлар шу фуқароларга бепул шахсий мулк қилиб берилди.

Бу инсонпарварлик туфайли аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисми ўтиш даври қийинчиликларидан ҳимоя қилинди, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалар, ногиронлар уй-жойли бўлди.

Қишлоқ аҳолиси ҳаётини замонавий мезонларга жавоб берадиган даражага кўтаришга, қишлоқларни ҳар томонлама ривожланган обод масканларга айлантиришга, инфратузилма тармоқларини ривожлантиришга давлатимиз раҳбари истиқлол йилларида айниқса, асосий вазифалардан бири сифатида улкан эътибор қаратди. Бу эътибор бугунги кунда ҳаётимизда ўзининг чинакам самарасини кўрсатмоқда. Бири-биридан обод, файзли манзиллар сафига юртимиз кўркига кўрк қўшаётган намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қурилиши йўлга қўйилгани, мазкур уй-жойлар асосан янги ҳовли жойларга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилаётгани кейинги йилларда аҳолининг бу борадаги хоҳиш-иродасига жуда мос тушмоқда. Бу хайрли ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1167-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ биргина туманимизнинг ўзида шаҳардагидан қолишмайдиган қулайлик ва шароитларга эга 287 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 75 та ана шундай уй-жойлар қурилмоқда.

- Бу уйларнинг узоқ муддатли кредитлар ҳисобига қуриб берилаётганлиги айниқса ёш оилалар учун жуда қўл келаяпти, - дейди мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида "Ўрта қалъа” овулида янгидан қад ростлаган ана шундай ҳовлилардан бирига кўчиб ўтган "Микрокредитбанк”нинг Манғит филиали бошқарувчиси Алибек Омонов.

Асли "Бўзёп” овулида туғилиб ўсган, оиладаги олти нафар фарзанднинг бири бўлган Алибек Омонов 2008 йилда Қорақалпоқ Давлат Университетининг иқтисодиёт факультетини битириб келганидан бери мазкур банкда ишлаб келаяпти. 2013 йилда эса бошқарувчи этиб тайинланди.

Ҳар бир фарзандига уй-жой қуриб, орзу-ҳавас билан рўзғорини бўлаклаб беришни орзу қилмайдиган ота-она борми? Бир умр Хитой ММТПда турли лавозимларда, айни кунда эса ер тузувчи муҳандис бўлиб ишлаётган отаси Абдулла оғага, онасига, туғишганларига Алибекнинг янги ҳовлига кўчиб ўтиши улкан байрам бўлди. Қувонмай бўладими шундай кўркам, замонавий, қулай шароитлар яратилган ҳовли учун!

- Мен кўпинча ишда бўламан. Ўз кучимиз билан уй қураман, деб гоҳ қурилиш материаллари, гоҳ уста излаб овора бўлмасдан янги ҳовлига кўчиш айниқса, менга қулай бўлди, - дейди Алибек Омонов.

Туманимизда Алибек сингари янги ҳовли-жойга эҳтиёжи бор ёш оилалар учун намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши келгусида ҳам давом эттирилади. Қанчадан-қанча ёш оилаларнинг обод ва фаровон турмушига асос яратилаверади.

Ойгул РАЖАБОВА,
Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,
газетанинг махсус мухбирлари.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026